UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  44 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  23 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  27 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  9 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  3 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  13 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

"Барселона" ва "Милан" Канселуга кўз тикмоқда Янгиликлар

"Барселона" ва "Милан" Канселуга кўз тикмоқда

Каталониянинг "Барселона" клуби "Манчестер Сити" футболчиси Жоау Канселунинг вазиятини ўрганмоқда.

Ла Лига пешқадами жамоанинг ўнг қанот ҳимоясини кучайтиришни истайди. Канселу Жаҳон чемпионатидан қайтганидан буён Пеп Гвардиола жамоасида асосий таркибда ўрин олиш учун курашмоқда. "Барса" эса португалиялик футболчини ўнг қанотдаги асосий номзод сифатида қарамоқда, ҳатто "Сити" камида 70 млн евро талаб қилса ҳам.

"Барселона" ёзда бир қатор ўз қанот ҳимоячиларини кўриб чиқади. Ҳозирча номзодлар қаторида "Бавария"дан Бенжамен Павар ва "Боруссия" Дортмунд футболчиси Тома Менье бор.

Нима бўлишидан қатъи назар Канселу учун бўладиган ҳар қандай ҳаракат Каталония клубининг айни пайтда "Милан"да ижарада бўлган Сержиньо Дестни трансфер қила олиши ёки акси бўлишига боғлиқ бўлади. А Серия клуби мавсум сўнгида Дест билан доимий битим тузиши даргумон. "Россонери" ҳам Канселуга қизиқиш билдирмоқда.

28 ёшли футболчи 2018 йилда Каталония клуби билан шартнома тузишга яқин келган эди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика