UZ

Сўнгги янгиликлар

07:46Хави Мартинес: “3 очко учун ўйин охирига қадар курашиш керак”   0 07:05ЕЧЛ. "Аталанта" - "Мидтъюлланн" 1:1  0 07:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" - "Аякс" 1:0  0 06:55ЕЧЛ. "Марсель" - "Олимпиакос" 2:1  0 06:50ЕЧЛ. "Порту" - "Манчестер Сити" 0:0  0 06:45ЕЧЛ. "Боруссия М" - "Интер" 2:3  0 06:40ЕЧЛ. "Атлетико Мадрид" - "Бавария" 1:1  0 06:35ЕЧЛ. "Шахтёр" - "Реал Мадрид" 2:0  0 06:30ЕЧЛ. "Локомотив" - "Зальцбург" 1:3  0 02:58ЕЧЛ. Куннинг марказий ўйинида дуранг, Германияда голлар ёмғири ва бошқа натижалар билан танишинг  47 01:57"Шахтёр" - "Реал"ни ЕЧЛ гуруҳ босқичида икки ўйинда мағлуб этган бешинчи жамоа  4 01:44Зинедин Зидан: "Истеъфо ҳақида ўйламаяпман"  13 00:51ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Украинада ҳеч нима қила олмади ва иккинчи бор "Шахтёрга" мағлуб бўлди   86 00:50ЕЧЛ. "Локомотив" ўз майдонида мағлуб бўлди  14 00:27УЕФА йил рамзий термаси учун номзодлар номини маълум қилди, унга Сиз ҳам ўз овозингизни беришингиз мумкин  3

"Реал" "Камп Ноу"да "Барселона"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Реал" "Камп Ноу"да "Барселона"ни мағлуб этди

Ла Лига 7-тур доирасидаги "Барселона" - "Реал" ўйини матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Барселона" - "Реал" 1:3

Голлар: Вальверде (5), Ансу Фати (8), Рамос (63-пен), Модрич (90).

Барселона – Нето, Пике, Лангле, Дест, Альба, Бускетс (Дембеле, 82), де Йонг, Фати (Гризманн, 82), Коутиньо, Педри (Тринкау, 82), Месси.

Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Менди, Варан, Начо (Васкес, 43), Вальверде (Модрич, 69), Каземиро, Винисиус Жуниор, Кроос, Асенсио (Родриго, 81), Бензема.

Огоҳлантириш: Лангле (29).

Четлатиш:

Барселона

Ансу Фати - 8'

Примера Дивизион . 7-тур

24/10/2020, 20:00

3
:
1
Тугади

Реал Мадрид

Федерико Вальверде - 5', Серхио Рамос - 63', Лука Модрич - 90'

Стадион: Camp Nou, 0 томошабин

Бош ҳакам: Juan Martinez

45'
90'
8'  Ансу Фати
8'  Жорди Альба
29'  Клеман Лангле
62'  Жорди Альба
82'  Ансу Фати (Антуан Гризманн)
82'  Серхио Бускетс (Франсишку Тринкан)
82'  Педри (Усман Дембеле)
87'  Жорди Альба (Мартин Брейтуэйт)
90'  Лионель Месси
5'  Федерико Вальверде
5'  Карим Бензема
19'  Каземиро
37'  Начо Фернандес
43'  Начо Фернандес (Лукас Васкес)
63'  Серхио Рамос
69'  Федерико Вальверде (Лука Модрич)
81'  Марко Асенсио (Родриго)
90'  Лука Модрич
90'  Родриго

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Реал" сафарда "Барселона"дан устун келди!

90+3. Энди вақт етмайди. "Барселона" иккинчи бўлимда нурсиз ўйин кўрсатаётганди. Бундай ўйиннинг жазоси ҳам олинди.

5 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГООООООООООЛЛЛЛ!! "Барселона" ҳимоясидаги пала-партишликлар натижасида Модрич рақиб постини осонлик билан ишғол қилди.

89. Куртуаааааа!!! Мессининг паси Бретуэйтга аталганди. Куртуа тўпга пешвоз чиқди.

86. НЕТОООООООО!!!! Дахшаттттт!!! Рамоснинг кучли зарбасини Нето оёқлари ёрдамида қайтарди!

85. ЗАРБАААААААА!! Крооснинг икки кучли зарбасини Нето қайтарди!!! Ухх нуқта қўйилиши мумкин эди!

81. "Барселона" бир йўла 3 ўзгариш қилди, "Реал"да эса Родри майдонга тушди. Умуман олгада иккинчи бўлимда "Реал" "Барселона"ни тўлиқлигича назорат қилмоқда.

79. "Барселона" жуда хавфли нуқтадан жарима зарбасига эга бўлганди. Мессининг зарбасини жонли девор қайтарди.

78. Месси "Реал" жарима майдончаси ичига кириб бораётганди. Ҳимоячилар амаллаб тўпни олиб қўйишди.

76. УХХХХХ!!! Варан бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб юборди!

75. "Барселона" хавфли нуқтадан жарима зарбасига эга бўлди.

70. УХХХХ!! Рамоснинг тепган тўпи Вараннинг қўлига теккандек кўринди. Такрорий лавҳада Вараннинг қўли танасига ёпишиб турганини кўрдик. Ўйин давом этади.

67. Коутиньо "Реал" жарима майдончаси ичида пайдо бўлди ва зарба йўллади. Тўп йўлига Варан тўғаноқ бўлди.

63. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Рамооосссссс!!! Сардор жамоани яна бир бор ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда!

62. ПЕНАЛЬТИИИ!!! Ланглега сариқ!!! "Реал" яна бир бор ҳисобда олдинга чиқиб олиш имконияти бор. Тўп олдида Рамос!

61. Умуман олганда, Лангле Рамоснинг кийимидан тортганди. ВАР ишга тушди, бош ҳакам экраннинг ёнида.

59. Рамос симуляция ишлатганини биттада пайқагандим. Крооснинг тўп узатишидан кейин "Эл Капитано" ўзини ўзи йиқитди.

57. Бенземанинг кучли зарбаси анчагина ноаниқ кетди. Унинг "прицели" яхши ишламаяпти бугун.

54. ЗАРБАААААА!! Коутиньонинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

52. ЗАРБААААААА!! Фати Рамос таъқиби остида ўткир бурчакдан Куртуа дарвозасини нишонга олди. Ноаниқ. Иккинчи темпдаги ҳужумда Альба тўпни марказдаги Фатига оширганди. Бу сафар пас мўлжалга етиб бормади.

51. Каземиронинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

48. "Реал" иккинчи таймни ҳам яхши бошлади. Кетма-кет иккинчи бурчак зарбасини Тони Кроос амалга оширди. Рамоснинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга қайтишга тайёрланишмоқда. Биз ҳам экран қаршисига яхшироқ жойлашамиз.

Ажойиб бошланган тайм зерикарли темпда якунланди. Иккинчи 45 дақиқаликни кутамиз.

45+1. Винисиус узоқ масофани босиб ўтиб, қанотдан тўпни марказга оширмоқчи бўлди. Ягона вариант эди бу, тажрибали Пике ҳам буни ўқиди ва тўпни бурчакка чиқариб юборди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Реал" таркибида мажбурий ўзгариш. Начо ўрнини Васкес эгаллади.

41. Начонинг ўнг қанотдан марказга оширган тўпини Пике қайтариб юборди.

39. "Барселона" хавфли ҳужум уюштирганди. Куртуа хавфни бартараф этди.

35. Месси ҳужум марказидаги "бўлажак Месси" Ансу Фати томон пас берганди. Тўп Куртуанинг ўлжаси бўлди.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, ушбу ўйиндан ташқари сиз айни пайтда UFC 254 турнири тафсилотлари билан ҳам ОНЛАЙН РАВИШДА танишиб боришингиз мумкин. Кечанинг марказий жангида Хабиб - Гэтжи тўқнашуви бўлади. Унгача эса ўзбекистонлик Лилия Шакирова жанг қилади.

29. Йўқ, кутганимдек, пенальти белгиланмади. Такрорий лавҳада Каземиро аввалига тўпга тегингани ва кейинчалик Мессини йиқитгани кўринганди.

28. УХХХХХ!! Месси доимгидек "Реал" ҳимоячисини алдаб ўтганидан кейин фол ишлатгандек бўлишди. ВАР ишга тушди. Умуман олганда Каземиро аввалига тўпга ўйнаган.

24. ЗАРБАААААА!!! Қанотдан оширилган тўпга Бензема кучли зарба йўллади. Нето ҳам тўпни қайтарди!

24. ТИБОООООО!!! Ажойиб сейв!!! Месси ҳимоячини алдаб ўтди ва зарба берди. Тибо унинг ҳаракатини ўқиди ва тўпни қайтарди. 

23. УХХХХ!!! Бурчакдан оширилган тўпга Варан боши билан зарба йўллаганди. Аввал дарвозабон ва кейинчалик Пике тўпни қайтариб юборди.

21. Ўйиндан олдин тахминларни сўрашганида 1:1 деган эдим)

19. ЗАРБААААААА!!! Месси икки рақибини алдаб ўтди (унгача оёғидан зарба қабул қилиб олди) ва Куртуа дарвозаси томон зарба йўллади. Тибо тўпни ушлаб олди.

15. Коутиньонинг зарбасини Куртуа ушлаб олди.

14. "Барселона"нинг кичик босими тугади. Фатининг қанотдан марказга оширган тўпини Рамос қайтариб юборди.

12. УХХХХХ!!! "Барселона" хавфли ҳужум уюштираётганди. Де Йонгнинг Мессига оширган паси ўтмади.

11. Кўриб турибмизки, урилган икки голда ҳам ҳимоячиларнинг бўш ўйинлари сабаб бўлмоқда.

9. ГОООООООООООЛЛЛ!!! Альбанинг қанотдан оширган тўпини Ансу Фати осонлик билан дарвозага йўллади. Ҳисоб тенглашди!!! Ажойиб старт учун раҳмат йигитлар!

5. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! ВААЛЬЬВЕЕЕРДДЕЕЕЕЕ!!! Бенземанинг ажойиб пасидан кейин Федерико кучли зарбаси билан "Камп Ноу"да ҳисобни очмоқда!

4. "Барселона" илк вазиятни яратишга ҳаракат қилди. Ансу Фатига оширилган тўпни Куртуа ушлаб олди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Оз қолмоқда. Сабрсизлик билан кутяпмиз биз ҳам.

- Ўйин бошланишига оз вақт қолмоқда. Айни дамда унчалик яхши ҳолатда бўлмаган икки жамоа ҳам бугун юқори сифатли ўйин намойиш қилиб беришларига умид қиламиз.

- Телеграмдаги саҳифамизда бугунги ўйин учун кичик сўровнома уюштиргандик. Мадридликлар кўп экан)


- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари. Барчамиз тунларни, кунларни санаб, ушбу ўйинни кутгандик. Ниҳоят, дунёни иккига бўлувчи учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: +56   

Фикрлар

+44   
24 окт 20:56:13
Mirg'olib
Hech ham ajablanarli joyi yo'q,Barcani Realga kuchi yetmadi...Himoya har doimgidek latta,yarim himoya va hujum bir uyinchini oyog'iga qarab qolgan...Realda esa bularni aksi:kuchli jamoaviy uyin bor...Kuman kelganiga 3 oy buldi,lekin ishlar uzgarmayapti.....Real muhlislarini tabriklaymiz...
+32   
24 окт 20:54:13
Madridist
Реал Шахтёрга ютқазсаям Барсани ютолади)))
+30   
24 окт 20:51:11
12-sektordan mc_air
Нету ялинвордию - Модрич тога тупни берииииииииинг - деб. Узр барсачилар Реал узи шунака ютади.
+28   
24 окт 20:57:30
Nabijon Murotov.
va albatta adminlarda kutayotgan sarlavham, HAKAM REALGA PENALTI QO"YIP BERGAN O"YINDA REAL G"ALABA QOZONDI, BUGUN BIZDA MOTAM, axaxaxaxaxaxa
+25   
24 окт 20:58:11
Samarano
Qani bu shaxtyor kadisga yutqazganda kulganlar....? Chiq buyoqqa)))))
Kamp nouda iskibqo'ydimi real???)))))
Xaxaxaaaaaa)))
+21   
24 окт 21:00:24
12-sektordan mc_air
Админ сарлавхани ёрибсизу. Реал 3:1 га ютса Камп ноуда галаба, Барса Сантягода 3:1га ютса, Барселона Реални мехмонда янчиб ташлади - булар эди.
+20   
24 окт 20:52:23
Sera_MyU
Xaliyam Cr7 yuq. Xayrulla aka xam tedirdi 3 golda. Yuzimni ugirib turib sharhlayabman deb. Shunaqangi sharmandalik xam buladimi deb
+20   
24 окт 19:48:13
Realdo
Barsa hujumga o'tayotganda sekinroq sharxlang Hayrulla.
+19   
24 окт 20:51:55
Хонмирзо
тан оламан, ҳақиқатан ҳам Барселона ютқазди. Илгари айтган гапим, умумий тарзда тозалаш керак Месси кетиши шарт.
+18   
24 окт 20:51:11
Kakand 1912 No1
Kechagi barsachila qani ?
+17   
24 окт 21:21:33
Jamik Termez
Модрич Нетони аввал Кашкадарёга кейин Сурхондарёга текингга айлантириб келди
+17   
24 окт 21:15:04
Xorazm FC
Oxirida Ramos messini uxlatip qoya qoldi. Daxshat op qoydi oyogidan topni
+17   
24 окт 18:58:02
Xorazmlik jentlmen
Real Madrid yutadi ✌☺ ⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️⚽️
+16   
24 окт 21:02:29
JORJ BEST
Модрич урган голни ёшликда махаллада узимдан 5 6 ёш кичик болалар билан уйнаган вактларим урардим)))
+15   
24 окт 21:03:25
M S N
Реал Мухлисларини Табриклайман От души
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика