UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45"Тоттенхэм" "Валенсия" футболчисини харид қилади  0 20:26Суарес Неймар ва Лаутаронинг эҳтимолий трансферига муносабат билдирди  3 20:02Tuttosport: "Роналду ва де Лигтнинг "Ювентус"да қолиши аниқ"  1 19:42Ибрагимович ёзда фаолиятини якунламайди  3 19:31Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 19:21"Барселона" Виллиан учун сўнгги уринишни амалга оширади  2 19:13Такрор ва такрор кўришга арзийдиган 30та ўйин (1-қисм)  43 18:50"Интер" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  1 18:27Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг зўр трансферлар ўнлиги маълум қилинди  8 18:05Тожикистон чемпионати. "Хўжанд" илк турда ЦСКАни мағлуб этди, Сидоровдан гол  4 17:42Нолито: "Роналду - буюк футболчи, аммо Месси барибир Мессида"  18 17:24АПЛ мухлисларсиз футболга тайёрланмоқда  1 17:20Ушбу мавсумнинг энг фойдасиз юлдузлари (Топ-11)   5 17:03"Челси" ўзига Италия чемпионатидан дарвозабон топди  1 16:39Агар улар терма жамоа бош мураббийлари бўлишганида...  6

"Барселона", "Реал", "Интер"... Афсонавий Луиш Фигу ҳаёти ва фаолияти Янгиликлар

"Барселона", "Реал", "Интер"... Афсонавий Луиш Фигу ҳаёти ва фаолияти

Футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири португалиялик Луиш Фигу ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар.

Биография

Жаҳон футболи афсонаси – португалиялик Луиш Фигу – асрлар оралиғида машҳурликка эришиб, қатор совринларга эга чиққан. "Барселона" мухлислари футболчини ашаддий рақиб – Мадриднинг "Реал" клуби сафига сафига ўтиб кетишини кечира олишмади. Лекин бир нарса аниқ - деярли ўн йил давомида Фигу Ла Лиганинг бу икки клуби мухлисларини хушнуд этиб келди.

Унинг ҳисобида – рекорд даражадаги 106 голли пас бор. Бу рекордни яқинда Лео Месси янгилашга муваффақ бўлди. Бошқа бир натижа – Португалия термаси сафида 127 та ўйинда майдонга тушиш – узоқ вақт тенгсиз бўлиб келди, кейинчалик уни Криштиану Роналду яхшилай олди. Фаолиятидаги охирги ўйинни Луиш 2009 йил май ойида ўтказганди.

Болалиги ва ёшлиги

Лиссабон порти ишчиси Антонио Фигунинг ёлғиз ўғли 1972 йил 4 ноябрь куни дунёга келди. Болакайга Луиш деб исм қўйишди. Онаси Мария Жоана Мадейра Португалия пойтахтида истиқомат қилувчи оила бекаси эди ва уй ишлари билан банд эди. Шу сабабли фақатгина оила бошлиғининг маошини барчасига етказиш зарур эди. 

Луиш учун энг севимли машғулот футбол эди. Ўқишдаги ёмон баҳоларига қарамай, отаси Луишга кечгача кўча чангитиб юришига қаршилик қилмаган ва ҳатто, умридаги илк жамоасини топишда ёрдам берган. Тенгдошлари уни кўча жамоаси "Паштильяш"га олишади.

Ўйинлардан бирида у "Спортинг" скаутлари эътиборига тушади ва 11 ёшли болакай пойтахт жамоаси академиясига қабул қилинади. Жисмоний камчиликлари ўрнини нафақат мунтазам машғулотлар, балки иқтидор соҳиби учун махсус диета ёрдамида тўлдиришга ҳаракат қилинди. 17 ёшгача Фигу "Спортинг"нинг ёшлар жамоаси таркибида тўп тепди, 1989 йилдан бошлаб эса спортчини асосий жамоа таркибига жалб эта бошлашди.

Футбол

Аммо футболчи биринчи ютуғига "Спортинг"да эришмаган. Фигунинг халқаро фаолияти клубдаги расмий дебютидан олдин бўлган: 1989 йил ёзида U-16 Европа Чемпионатида муваффақиятли иштирок этади. 

Португалия терма жамоаси мусобақада зафар қучади, Луиш Фигу ва жамоадошлари ҳақида эса "Олтин авлод" дея гапира бошлашди. Орадан икки йил ўтиб жамоа билдирилган ишончни оқлаб, ёшлар ўртасида ҳам зафар қучади.

Халқаро майдондаги муваффақиятларига қарамай, футболчи дастлабки икки мавсумда бор йўғи 3тадан учрашувда майдонга тушади. Дебют учрашувини Фигу 1990 йил апрелида ички чемпионат доирасида "Маритиму"га қарши беллашувда ўтказади. Хавбек бразилиялик легионер Марлон Бранданни алмаштирди.

Ёшлар ўртасидаги мундиалдаги иштирокдан сўнг, Фигу асосий таркибда туша бошлади. "Спортинг" сафидаги учинчи мавсумида у 43 ўйинда майдонга тушди ва биринчи голини уришга муваффақ бўлди. Бу 1991 йил декабрь ойида "Торренсе"га қарши учрашувда амалга ошди. Кейинчалик ўйинлари сони камаймади, самарали ҳаракатлар сони эса ошаверди.

Ҳам футболчи, ҳам клуб учун 1995 йил ўта омадли келди. Фигу 10та гол урди, қайта-қайта 3- ва 4-ўринларни эгаллаётган "Спортинг" эса муросасиз курашда "Порту"га имкониятни бой беради. Аммо "шерлар" Португалия Кубогини қўлга киритади.

Фигу ана шундай юқори нотада  Италияга йўл олади, лекин жанжал келиб чиқади. Хавбек ҳам "Ювентус", ҳам "Парма" билан шартнома имзолайди. Якунда бу Италия клублари икки йил давомида янги футболчи имзолашига тақиқ билан якунланади ва португалиялик "Барселона"га йўл олади. Каталония клубида унинг фаолияти ўта омадли давом этади.

Қанотларда фаол ҳаракат қилувчи Фигу жамоадошлари Ривалдо ва Патрик Клюйверт билан биргаликда ҳужумдаги асосий фигуралардан эди. Сардорлик боғичига лойиқ кўрилган Луиш каталонияликларнинг биринчи легионер-сардорига айланди. 

Фигу сабабли "кўк-анорранглилар" клубнинг 100 йиллик юбилейига икки бор Ла Лигада (1998 ва 1999 йилларда) ва Испания Кубогида ғолиб чиқди. Аммо Чемпионлар Лигасида жамоанинг омади чопмасди. Омадсизликлардан қайғурган мухлислар "Мадрид" ғалабалари туфайли икки баробар ранжишарди.

Булар ҳам етмагандек, 2000 йил уларнинг севимлиси Фигу, эндигина Португалия термаси билан Европа чемпиони бўлган, Мадридга кўчиб ўтаётганини эълон қилди. Мухлислар ўзларини қўйгани жой топа олмаётган бир паллада, "Реал"да футболчининг маоши икки баробар ошиб, йилига 56 млн доллар бўлиши "ўлганнинг устига тепган" бўлди.

Ярим ҳимоячи кечагина ўзини олқишлаган мухлислар ғазабига тез дуч келди. "Реал" таркибида "Камп Ноу"га биринчи сафаридаёқ футболчи томон нафақат норози ҳуштаклар, балки жисмлар ҳам йўналтирилди. Жумладан, чўчқанинг кесилган боши ҳам. Бу каби вазият йиллар давомида ўзгармади.

Фигу учун "Реал Мадрид" нафақат Ла Лигадаги икки чемпионлик, балки Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Қитъалараро Кубок бош совринига эга чиқишида ёрдам берди. Испаниянинг машҳур Marca нашри 2013 йил Фигуни "Реал"нинг энг яхши 11 легионери қаторига қўшди.

2005 йил 32 ёшли ярим ҳимоячи орзусини амалга оширди. У "Интернационале" билан шартнома имзолади ва А Серияда дебют қилди. "Интер" португалиялик билан қаторасига тўрт йил чемпионликни ўзиники қилди.

Охирги мавсум сўнгида, яъни 2009 йил 16 майда Фигу фаолиятини якунлашини эълон қилди. Ярим ҳимоячи сўнгги бор 31 май куни майдонга тушди. "Атланта"га қарши ўйиннинг охирида стадион суҳандони Фигу алмаштирилишини эълон қилганида, бутун жамоа майдон четига терилиб, йўлакча ҳосил қилди ва бутун стадион афсонавий футболчини олқишлар билан кузатиб қўйди.

Фаолиятини якунлагач, у бироз вақт "Интер"да ишлади. 2015 йил январь ойида ФИФА президентлигига номзодини қўйди, лекин шу йил май ойидаёқ уни Жозе Моуринью ва Дэвид Бекхэм қўллашига қарамай, сайловда иштирок этишдан бош тортди.

Шахсий ҳаёти

Футболчи аёлининг исми Хелен Сведин – Швециянинг собиқ таниқли моделларидан. Луиш ва Хелен 1996 йил танишишган, орадан уч йил ўтиб, уларнинг қизи Даниела дунёга келган. 2001 йил жуфтлик оила қурди ва бир йил ўтиб, уларнинг иккинчи қизи таваллуд топди. Унга Мартина деб исм қўйишди. 2004 йил Стелла дунёга келади. Фигунинг оиласи Миланда истиқомат қилади, лекин Швецияда дала ҳовлиси ҳам бор.

2017 йил интервьюсида хавбек "Эль-Классико"да "Реал"га мухлислик қилишини айтиб ўтган. Шунингдек, спортчи собиқ жамоадоши, бугунги кунда "Қироллик клуби" бош мураббийи бўлган Зинедин Зидан ҳақида илиқ фикр билдирди. 

Португалиялик ФИФАнинг ҳайрия акцияларида фаол иштирок этиб келади. 

Афсонавий Фигу Инстаграмда ўз саҳифасига эга. У ерда собиқ футболчи ҳам янги суратларни, ҳам ретро, испан клублари ва "Интер"да ўйнаган вақтларидаги суратларни чоп этиб боради. Шунингдек унинг саҳифасида футболчи шарафига номланган қўл соатлари ва маиший техника рекламасини учратишингиз мумкин.


Совринлари

1989 – Ўсмирлар ўртасида Европа чемпиони (Португалия терма жамоаси)

1991 – Ёшлар ўртасида Жаҳон чемпиони (Португалия терма жамоаси)

1995 – Португалияда йил футболчиси (кейинги беш йилда ушбу соврин фақат Фигуга насиб қилган)

1997 – УЕФА Кубок эгалари кубоги соҳиби ("Барселона" сафида)

1997 – УЕФА Суперкубоги соҳиби ("Барселона" сафида)

1998 – Испания чемпиони ("Барселона" сафида)

1999 – Испания чемпиони ("Барселона" сафида)

2000 – Европа чемпионати бронза медали соҳиби (Португалия терма жамоаси)

2000 – Европанинг энг яхши футболчиси

2001 – Испания чемпиони ("Реал Мадрид" сафида)

2001 – ФИФА талқини бўйича дунёнинг энг яхши футболчтиси

2002 – УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби ("Реал Мадрид" сафида)

2002 – УЕФА Суперкубоги соҳиби ("Реал Мадрид" сафида)

2003 – Испания чемпиони ("Реал Мадрид" сафида)

2004 – Европа вице-чемпиони (Португалия терма жамоаси)

2006-2009 – Италиянинг тўрт карра чемпиони ("Интернационал" сафида).


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+5   
22 мар 19:10:01
XURSHID POP UNITED 2020
Реалга ўтиб Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди! Барсада буни иложиси йўқ эди ўша пайтлар...
   
23 мар 11:45:36
zohid9100
Biz barsa muxlislari bu sotqini kechirmaymiz klubni qiyin axvolida tashlab ketgan Yana ustiga realga o'tgani bu xoinlik
   
23 мар 10:18:02
Temurbek Mamatov
Sotqin...
   
23 мар 02:12:49
Музаффар Махмудов
XURSHID POP UNITED 2020 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Реалга ўтиб Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди! Барсада буни иложиси йўқ эди ўша пайтлар...
Барсани Реалдан зур клуб деб уйлайдиганларга яккол мисол бу трансфер
   
23 мар 02:11:59
Музаффар Махмудов
Burxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Adminla realda yiliga 56 million db adawmadilami hozirgi futbolcilayam bunca omidiyu 5,6 mln bosa kere
Бу трансфер нархи. Уша пайтдаги рекорд сумма эди
   
22 мар 22:45:10
Burxon
Adminla realda yiliga 56 million db adawmadilami hozirgi futbolcilayam bunca omidiyu 5,6 mln bosa kere
   
22 мар 22:39:43
Burxon
Futboli yaxwi korib qoliwimga sababci bogan futbolci uyimda haligaca portugaliyaniyam barsaniyam realiyam interriyam figo yozilgan futbolkasi bor
   
22 мар 20:03:35
Allison
Figu dganda cocqani Kalasi kozimi oldiga keladi
-1   
22 мар 19:50:35
bbb
ХОЙИН ! бошка тарифни узи ортикча.
-1   
22 мар 19:09:30
Xaqiqat rost gapiradi
Shaxsan man uchun figo pulga uchgan sotqin!!!! Bir kun avval minbarga chiqib minglab muhlislar oldida hech qayyoqqa ketmayman deb,ertasi kuni azaliy prinsipial raqibning katta puliga uchub sotilgan oddiy va har qayerda uchraydigan sotqinlardan biri.
-1   
22 мар 19:09:10
Iskandar Davronov
Tarixiy sotqin yoki buyuk o'g'irlik desaham bo'ladi
-3   
22 мар 19:00:00
ZENIT_PITERBURG
Figo pradajniy
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг