"Барселона" президенти: "Роналду? Ҳеч нарсани инкор қилмайман"
06 июл 22:28
Янгиликлар


"Барселона" президенти: "Роналду? Ҳеч нарсани инкор қилмайман"
"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш билан кечки овқатни бирга тановул қилганини тасдиқлади, аммо музокаралар тафсилотларини ошкор қилмади.
Олдинроқ ОАВда учрашув давомида португалиялик форварднинг Каталония клубига ўтиши мумкинлиги муҳокама қилингани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Бунгача Роналду "Манчестер Юнайтед" раҳбариятидан тегишли таклиф тушса, бошқа жамоага қўйиб юборишини сўрагани тўғрисида хабар қилинганди.
"Мендеш билан бирга тушлик қилганим рост, ҳеч нарсани инкор эта олмайман, бу бизнинг манфаатларимизга тўғри келмайди. Мендеш менга нимани таклиф қилганини айтолмайман. У билан суҳбатлашиш ҳар доим қизиқ, чунки у трансфер бозоридаги ҳолатни яхши билади, - дейди Лапорта.
Роналду "Манчестер Юнайтед"нинг душанба куни бошланган мавсумолди машғулотларида қатнашмади. 37 ёшли футболчи бунга "оилавий шароит" сабаб бўлганини таъкидлади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
1-САда кўп юсерларни ники ўзгаради.
2-Барсанинг қайсидир химоячиси ўша ўзгартирилган Никлар томонидан тўнкага айланади (худди Магуайр ва Де Лигт каби).
3-Хавига истефо сўралиб, Зиданни олиб келиш таклифи билдирилади (ўша мужик юсерлар томонидан).
4- Энг қизиғи аламига Месси Реалга ўтади))
Агар Роналду Барсага утса уша логикани оёғи осмондан булиб кетади.