"Барселона" Ольмони қайтаришга уриниб кўрди, бироқ трансфер амалга ошмай қолди
01 сен 2021 21:41
Янгиликлар
"Барселона" Ольмони қайтаришга уриниб кўрди, бироқ трансфер амалга ошмай қолди
"Барселона" клуб тарбияланувчиси Дани Ольмони қайтаришга уриниб кўрди.
23 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирда "РБ Лейпциг"да ўйнайди ва "Барса" уни 2022 йилнинг январида сотиб олмоқчи.
"Кўк-анорранглилар" ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида Данини сотиб олишга уриниб кўрди ва 58 миллион евро ва турли бонуслар таклиф қилди, бироқ "РБ Лейпциг" футболчи учун 75 миллион евро талаб қилди. Ярим ҳимоячининг ўзи ҳам Каталонияга кетиш фикрига қарши эмас.
Ольмонинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар