UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Роберто "Барселона"ни тарк этишга тайёр, аммо "Ювентус"га ўтмайди  2 21:50Павлюченко: “Кейн ноль эди”  2 21:42"Бунёдкор"нинг икки асосий футболчиси жароҳат олган. Улар икки кундан буён машғулотларда қатнашишмаяпти  2 21:25Роналду тез югуриш учун янги усулни синаб кўрмоқда  11 21:05Ибрагимович 13 июнь куни “Ювентус”га қарши жавоб ўйинида қатнашадими?  0 20:50“Боруссия Д” спорт директори: “Тан олиш керак, энди уларга етиб бўлмайди”  1 20:35Касильяс “Олтин тўп”га лойиқ бўлган ҳамюртларини санади  3 20:20Фернандеш: “МЮга ўтишимни билганимдан кейин йиғлаганман”  6 20:07Роналду ва Месси мавзусидан зерикканлар учун: Магуайр vs ван Дейк "жанги"!  15 20:04BREAKING NEWS. Россия клуби Жасур Жалолиддиновни деярли 1 миллион еврога сотиб олмоқчи  22 20:00Бэйлнинг агенти: “У “Реал”дан кетишига ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман”  1 19:50АПЛ тарихидаги энг тезкор гол муаллифи жамоаси билан янги шартнома имзолади  0 19:40Беларусь чемпионати. Эртага бошланадиган 12-тур тақвими билан танишинг (+жадвал)  4 19:30Жамоавий машғулотларга яқинда қўшилган Игуаин жароҳатланди  1 18:58Футзал жамоаларига очиқ ҳавода машғулот ўтказишга рухсат берилди  0

"Барселона" футболчисининг "Бунёдкор"га трансфери қай тариқа амалга ошмаган? Янгиликлар

"Барселона" футболчисининг "Бунёдкор"га трансфери қай тариқа амалга ошмаган?

Ушбу ажойиб трансфер деярли амалга ошганди.

Бой оилада катта бўлган Это'O Камеруннинг энг катта футбол секциясида шуғулланган: 1996 йилда ота-онаси уни Испаниядаги ёзги лагерга жўнатди.

У ердаги Самюэль "Мальорка"га қадар бир неча клубларда ижарада ўйнади ва 2004 йилда ушбу клубдан тўғри "Барселона"га ўтди. Каталония клубида Это’О тезда суперюлдузга айланди, кўплаб голлар урди ва 8 совринни (шу жумладан ЕЧЛ титули ҳам) қўлга киритди.

Гвардиола келганидан кейин барчаси ўзгарди - Роналдиньо, Деку, Дзамбротта ва Эдмилсон каби футболчилар клубни тарк этди. Кейинги навбат эса бир мавсумда 30тадан ошиқ голларни ураётган Самюэль Это’Ога келганди.

"Гвардиола ҳеч қачон буюк футболчи бўлмаган. Шунчаки яхши савияда футбол ўйнаган. Буни ўзига ҳам айтганман. Футболда ўзини кўрсата олмаган инсон олдимизга келиб, бошқача гапларни гапирди. У Анрига 9-рақамни берди. Анри ўшанда хурсанд эди. Бироқ бу менинг манзилимга қилинган ҳурматсизлик бўлди. Пеп мен билан футболчилар орқали гаплашарди.

Хави жамоадошларим менинг қолишимни истаётганини, аммо бунинг учун Пеп билан келишиб олиш кераклигини айтди. Мен эса - ҳеч қачон дедим. Мени ҳурмат қилишмаса, мен ҳам ҳурмат қилмайман", - деди орадан бир неча йиллар ўтиб футболчи.

Камерунликни сотиш учун клуб вакиллари кўп ҳаракат қилишди, матбуот эса унга деярли барча топ-клублар харидорлигини ёзди. Шунингдек, унга Осиёдан бир клуб ҳам даъвогарлик қилаётганди.

Бу Ўзбекистондаги клуб эди. Ҳа, Это’О бизнинг давлат жамоасида ўйнашга яқин турганди.

Ўша пайтларда Гулнора Каримова Ўзбекистонда футбол орқали давлат рейтингини кўтаришга интилаётганди. У "Қурувчи" (кейинчалик "Бунёдкор") клубини сотиб олди ва катта пул тикди, стадион ва қароргоҳ барпо қилди, Зико, Сколари ва Ривалдо каби футбол оламидаги катта номларни Ўзбекистонга олиб келди ва мамлакатда гегемон жамоага ташкил солди: "Бунёдкор" кейинчалик Осиё Чемпионлар лигасида ярим финалгача борди, терма жамоанинг ЖЧга чиқиши эса ҳалигача мўъжизага тенглаштирилади.

У трансфер ишларини якунлаш учун Это’Они Ўзбекистонга чақирди, шунингдек, "Барселона"нинг бир неча топ-футболчилари мамлакатимизда мастер-класслар ўтказишди, буни қаранг: Ўзбекистон - ажойиб давлат!

Самюэль Это’О ушбу амалга ошмаган трансферни ёдга олди, бироқ бутун интернет бундан хабардор эди.

Энди асосий фактларга ўтамиз.

Это’Онинг ушбу ташрифи бутун Ўзбекистонни ларзага солди: "Бунёдкор" расмийлари аввалига футболчи шунчаки меҳмон сифатида давлатга таклиф қилинганини айтди. Орадан вақт ўтиб, у "Бунёдкор" футболчисига айлангани маълум қилинди.

Ўшанда "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов бу борада шундай деганди:

"Это’Онинг трансфери - хазил эмас! Бу "Барселона" билан ҳамкорлик натижаси. Ҳозирча трансфер борасидаги маълумотларни билмайман, аммо яқин вақтлар ичида буни билиб, матбуотга маълум қиламан. Бироқ шу аниқки, Это’О камида 6 ой давомида "Қурувчи" таркибида миллий чемпионат ва ОЧЛ ўйинларида қатнашади.

Бизнинг мақсадимиз - чиройли футбол билан халқни футболга жалб қилиш. Это’О - давлатда футболни тарғиб қилиш учун идеал номзод. Клуб раҳбарияти менинг олдимга катта вазифаларни қўйган".

Ҳа, Это’Онинг ўзи ҳам кўплаб интервьюлар берган ва шу сабабли у ўзининг гапларидан адашиб кетаверган. Тошкентдан қайтиб кетган футболчи француз телевидениесига батафсил маълумотларни айтган:

"Улар менга 3-4 ой учун 25 млн таклиф қилишди. Бу таклифдан бошим айланиб кетди".

Келинг, бошидан бошлаймиз: у "Бунёдкор"нинг таклифига кўра Тошкентга учиб келган, у ерда машғулот ўтказган ва ҳаттоки "Бунёдкор" таркибида мавсумолди синов-назорат ўйинида ҳам қатнашган, бироқ у таклиф қилинган шартномага рад жавобини берган.

Это’О эса бунга: "Камерун термаси футболчиси сифатида мен олдимга йирик клублар таркибида ўйнаб, катта вазифаларни қўйишим кераклигини барча тушунишини истардим"

У кейинчалик Моуринью бошчилигидаги "Интер"га борди. Италиядан кейин эса "Анжи"да ўйнади.

Россиядаги "Зинченконинг 11 дўсти" блогидан  Миржалол Норматов таржимаси
Расмлар учун Ҳасанбой Пирмуҳамедовга миннатдорлик билдирамиз

Рейтинг: +27   

Фикрлар

+5   
04 апр 21:07:05
Temurkhan
Gulnora Karimova xalqni pulini yeganmi, yoqmi buni manga qizigi yoq. Sababi xozir undan battarlari bor, kimligini ozlaring topib tushinib olinglar. Lekin osha paytlada Uzbek futbolida osish eng yuqori nuqtaga chiqqan, milliy terma jamoadaxam, klublarimizdaxam.
+3   
05 апр 00:58:39
Согдиана Джизак
Oybek 96 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yaxshi bo'gan byujetti puli ketardi usha pulga qancha yo'llani tog'irlasa maktabla qursa bo'ladi Gulnora Karimovani 10 minggam o'zini puli bo'magan davlati pulini o'zinikide ishlatkan
Хозир уша пуллага йулла куриляптими тушунмиман у пулга буни киса булади бу пулга уни киса булади диган гапла нимага кере.Худдики силани чунтакларингдан бирор команда кун кураетгандай.Хамма командани епиб юборганда хам нолишдан тухтамисла.Давлатни бюджети битта клубни пулига караб комаган.еки бирор футболчини пулига.сал уйлаб фикрлела гапларини.узр ноурин гапирган бусам
+2   
04 апр 22:36:10
Red Hell
Oybek 96 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yaxshi bo'gan byujetti puli ketardi usha pulga qancha yo'llani tog'irlasa maktabla qursa bo'ladi Gulnora Karimovani 10 minggam o'zini puli bo'magan davlati pulini o'zinikide ishlatkan
O'zbekiston istalgan klubiga etsa bo'ladiku bu gaplani. Hamma 14 ta klubda davlatni pulini yiydi. Usha paytdagi rahbarlardan hich bo'masa stadion bn akademiya qoldi. Boshqa klublar nimani qilishdi shuncha yildan beri.
+2   
04 апр 22:25:00
Akush
Karantin sabab o'z hisobidan ta'tilga chiqqan 5 mln oddiy ishchiga jilla qursa 5 dollardan bersa, xalqqa foyda, umuman yo'qdan ko'ra yomonmas. Hammayam biznesmen emas, kampensatsiya oladigan. Qo'shnilarda 42500 tengedan beryapti ta'tildagi ishchilarga, salkam 100 $
+2   
04 апр 20:59:06
Trippier
Oybek 96 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yaxshi bo'gan byujetti puli ketardi usha pulga qancha yo'llani tog'irlasa maktabla qursa bo'ladi Gulnora Karimovani 10 minggam o'zini puli bo'magan davlati pulini o'zinikide ishlatkan
Xalqqa nima foydasi bo'lgan ekan o'sha byudjetda saqlab qolingan pulni? Kimnidir hayot tarzi yaxshilanib ketibdimi shu pullani evaziga? O'sha saqlanadigan pulla xalqnimas, mansabdorlani cho'ntagiga borib tushadi.
+1   
05 апр 18:20:16
Reds2m
PAXTAKOR.UZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nechchi yoshsiz mani yoshim 44da xayotta nima kurdiz dustim
Агар фикринггиздан келиб чиксак халихам куласиз жавоб 44 ёш мени ёшим 30 да лекин сиздан ёши катталарга рахбарлик киламан улархам узларини кул деб хисоблашади аммо кези келса жойни бушатиб куй бошка ишчи оламан десанг унамиди. Сиз кул булиб яшаган давризнихам орзу килиб улганлар бор.
+1   
05 апр 17:01:58
Introvert
Гугуша гугуша гугууушааа
+1   
05 апр 13:20:41
oddiy_futbol_fanati
Red Hell фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
O'zbekiston istalgan klubiga etsa bo'ladiku bu gaplani. Hamma 14 ta klubda davlatni pulini yiydi. Usha paytdagi rahbarlardan hich bo'masa stadion bn akademiya qoldi. Boshqa klublar nimani qilishdi shuncha yildan beri.
Hamma gapizga qo'shilaman. To'g'ri o'sha rahbarlardan yaxshi stadion va yaxshi akademiya qoldi, o'sha Bunyodkor yurtimizni nomini dunyoga tanitdi. O'sha paytlar Bunyodkor nomini eshitgan har qanday Osiyoni klubi OChLda bitta guruhga Bunyodkor bilan tushishdan qo'rqqan. Sharq mintaqasida o'ynab yarim finalgacha borgan edi. Exx o'sha damlar...
+1   
05 апр 00:03:04
ArsaBarsa
Shartnomasi tuzilmagadan keyin Barselonaga qaytib boradi va Barselona bilan trebl qay etadi. Shundan so'ng Interga qaytib ketadi. Birdaniga Interga bormagan.
+1   
04 апр 22:55:20
JonesMU
U paytlari Ronaldu Messilar ham 1 yildayam ishlab topolmasdi 25 mlnni
+1   
04 апр 22:37:11
Davronbek Beshariq
Ооох кандай лахзалар булган эди узбек футболида ушанда.Вильянуева, Ривалдо, Жуниор, аа бошка таникли футболчилар...
+1   
04 апр 21:56:23
Iskandar Davronov
Sal qolishiga sal qolgan ekan
+1   
04 апр 21:20:04
Don K'arleon
Oybek 96 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yaxshi bo'gan byujetti puli ketardi usha pulga qancha yo'llani tog'irlasa maktabla qursa bo'ladi Gulnora Karimovani 10 minggam o'zini puli bo'magan davlati pulini o'zinikide ishlatkan
Аксинча, амалга ошса яхши буларди. Бекорга Это'ога сарфланиши мумкин булган пуллар Швецария ва яна дунёнинг турли бурчакларида колиб кетди.
+1   
04 апр 20:37:53
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат!
Это'О ҳамиша пул учун ўйнаган футболчи. Агар фаолиятига эътибор берилса молиявий мўмай даромадлар эвазига жамоа алиштирганига гувоҳ бўламиз. Бунёдкорнинг шартномаси рад этилгани бу бошқа ҳикоя. Ўша даврда бу футболчининг мазкур конртактни кўриб чиқишини ўзи, Самуелнинг пулга ўчлигини билдирар эди.
+1   
04 апр 20:32:46
Oybek 96
Yaxshi bo'gan byujetti puli ketardi usha pulga qancha yo'llani tog'irlasa maktabla qursa bo'ladi Gulnora Karimovani 10 minggam o'zini puli bo'magan davlati pulini o'zinikide ishlatkan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг