UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17ОЧЛ-2020. "Шаҳр Ходро" - "Ал-Ҳилол" 0:0  1 22:16ПСЖ Деле Алли трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 22:00АПЛ. “Челси” – “Ливерпуль”. 0:2 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ  119 21:55ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” “Шаҳр Ходро” билан дуранг ўйнади ва муддатидан олдин кейинги босқичга чиқди (+жадвал)  14 21:45ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор". Асосий таркиблар маълум  34 21:40"Навбаҳор" - "Андижон" учрашувидаги хавфли вазиятларни томоша қилинг  5 21:36Анвар Бердиев: "Мураббий сифатида барча айбни ўз зиммамга оламан"  1 21:35Агент Жалолиддинов билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  12 21:32Алишер Шоғуломов: "Пуришкиндан кўра ёшларга имконият беришни маъқул кўрдик"   1 21:28"Бухоро" - "Локомотив" учрашувида урилган голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  0 21:16Olamsport: Шоҳжаҳон Эргашевнинг эртанги жанги бекор қилинди, Хамзат бир ойда учта жанг ўтказиши мумкин  0 21:07"Навбаҳор"нинг ғалабасиз серияси 7та ўйинга етди, жамоа охирги 4 ўйинда 1та гол урди  33 21:05Беларусь чемпионати. “Шахтёр” (Солигорск) мағлубиятга учради ва пешқадамликни БАТЭга топширди (+жадвал)  2 20:55Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Андижон" билан дуранг ўйнади  128 20:50Хитой 1-лигаси. Бабаян жамоаси дуранг ўйнади, Тўхтахўжаев ҳаракат қилаётган “Шэньян Урбан” эса сафарда ғалаба қозонди (+жадвал)  4

"Барселона" - "Бавария": ким чорак финалда тўхтайди? (Превью) Янгиликлар

"Барселона" - "Бавария": ким чорак финалда тўхтайди? (Превью)

Бугун Чемпионлар Лигасининг 1/4 финали марказий учрашуви бўлиб ўтади.

ЕЧЛ 1/4 финалининг энг ёрқин, муросасиз ва кутилган тўқнашуви. Ҳеч ким тўхтата олмаётган Роберт Левандовски етакчи "Бавария" футбол даҳоси Лео Месси бошлиқ "Барса"га қарши – титанлар жанги – айнан шунинг учун биз Чемпионлар Лигасини яхши кўрамиз .


Жамоаларнинг мусобақадаги йўли

Ҳар икки жамоа кутилганидек ўз гуруҳларида биринчи ўринни бегона қилишмади. Мюнхеннинг "Бавария"си рақибларини сездим демай, 6 ўйинда 6 ғалабага эришган бўлса, каталонияликлар икки бор (0:0) дуранг ўйнашга ҳам улгуришди. УЛарнинг бири Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши бўлса, иккинчисида, кутилмаганда, Праганинг "Славия" жамоасига очко улашилди. Таъкидлаб ўтамиз, чехияликлар гуруҳ босқичида икки очко жамғаришди.

1/8 финалда немилсар яна ишончлироқ натижа қайд этишди, Лэмпард шогирдлари билан – 7:1 (икки ўйин натижаси). "Кўк-анорранглилар" аввалига яна 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, йўлланма тақдирини иккинчи учрашувда ҳал қилишди. Гаттузо қўл остидаги "Наполи"га класс етишмади (4:2).


Муҳим жиҳатлар

"Бавария" футболчилари каталонияликлардан ёшроқ

"Барселона"нинг эътиборли жиҳати – етакчиларнинг ёши. Херар Пике, Хорди Альба, Серхио Бускетс, Иван Ракитич, Луис Суарес ва Лео Месси. Ушбу рўйхатдаги ажойиб футболчиларнинг ҳар бири 30 ёшни "уриб қўйган". Ҳа, "Барса" таркибида ёш иқтидорлар пайдо бўлмоқда - Пуч ёки Фати сингари. Аммо асосий ишни бажарадиган етакчилар барибир 30дан ошганлар бўлиб қолмоқда. 

Германияликлар таркибидаги вазият бундан анча фарқ қилади. Табиийки, фахрийлар бу ерда ҳам топилади, лекин "Барса"дан фарқли ўлароқ улар пойдевор эмас, ёш ва тезкор футболчилар билан яхши чиқишаётган муҳим бир элемент вазифасини бажармоқда. "Бавария" таркибини анча ёшартириб олди, "Барселона"ни эса бу ишлар энди кутиб турибди.


Левандовски vs Месси

Ушбу тўқнашувни алоҳида тилга олмай ўтиб кетиб бўлмасди. Ҳар икки футболчи ўзлари учун навбатдаги ажойиб мавсумни ўтказмоқда ва клубларининг муҳим вакиллари ҳисобланадилар. 

Аргентиналик бир ўзи Гаттузо шоигрдлари дарвозасига голлар уюштирди, Лео дриблинг, мақсадга интилиш ва шунчаки ноёб иқтидорини яна бир бор кўрсатиб берди. Бундай голларга бир томондан кўпчилки ўрганиб қолган ва ҳайратланишга сабабмасдек, лекин уларнинг ҳар бири "Барселона" сардорининг қандай футболчи эканлигидан завқланиш имконини беради. Ҳозирги "Барселона" айниқса Леогна боғлиқ тарзда кучли ҳисобланади. 

Польша термаси ҳужумчиси фаолиятидаги энг яхши мавсумини ўтказмоқда. Робертнинг ажойиб статистикаси: бу мавсум Левандовски ўртача ҳар ўйин биттадан кўпроқ гол урмоқда! У ўзи иштирок этган барча турнирларда тўпурар бўлди. 

ЕЧЛ ҳали якунига етмади, лекин тўпруралар пойгасида кимдир унга етиб олишидан кўра, ўртадаги фарқ янада катталашиши ҳақиқатга яқинроқ. Афсус, лекин бу йил "Олтин тўп" совринини топширмайдиган бўлишди, акс ҳолда Роберт Левандовски соврин учун Карим Бензема билан чинакамига баҳслашган бўларди. Ҳужумчи учун ЕЧЛдаги ғалаба овунчоқ бўлади десак муболаға бўлмайди. Лекин ушбу соврин учун кураш ҳали давом этади. 


Дембеленинг узоқ кутилган қайтиши. Усмон "Бавария"га қарши ўйинда майдонга тушадими?

Аввалроқ "Барселона" қайдномасида орадан 260 кун ўтиб яна Усмон Дембелени кўришимиз мумкин. Охирги марта Дембеле расмий учрашувда ўтган йил ноябрь ойида майдонга тушганди. Каталонияликлар шифокорлари вингернинг тўлиқ тайёрлиги ҳақида маълумот беришди. Франциялик футболчи бу қадар муҳим беллашувда, бунчалик катта танаффусдан кейин асосий таркибга киритилиши – катта савол. Лекин 23 ёшли вингер захирадан ўйинга қўшилса ажаб эмас. 


"Бавария" бир ўйинчига боғланиб қолмаган 

Мюнхенликларни рақибидан ажратиб турувчи яна бир муҳим жиҳат бу – жамоавийлик ёки бошқа сўзлар билан айтсак, бир футболчига қараб қолмаганлиги. Неймар ПСЖ учун қанчалик муҳимлигини куни-кеча кўрдик, "Барселона" учун Мессининг аҳамиятини футболга қизиқмайдиган инсон ҳам билади. Ҳа, "Бавария" ҳам Роберт Левандовски бор, айнан у аксарият ҳужумларни якунлайди ва муҳим голларни уради, лекин бир нима бўлиб поляк йигити сафдан чиқса ҳам "немис машинаси" йўлида тўхтаб қолмайди. Ушбу механизмда ҳар бир вакил ўзининг вазифаларини яхши билади. Айнан шу жиҳат "Бавария"ни назаримда бугунги ўйин олдидан фаворитга айлантиради. 


Ўзаро ўйинлар


Муаллиф тахмини: Бугун икки кучли жамоанинг қизиқарли ўйинига гувоҳ бўламиз деб умид қиламан. Асосийси ҳеч ким жароҳат олмаса ва ҳакам ўйинни бузиб қўймаса бўлгани. Кейинги босқичга ким чиқади, деган саволга жавоб берадиган бўлсам, "Бавария"нинг имкониятлари бирозгина юқорироқдек. Аммо исталган фактга қарши - Лео Месси фактори туриши ҳам айни ҳақиқат.

Бироқи испан грандлари чемпионат якунлангач, бироз ноқулай вазиятда қолишди. Улар на мириқиб дам олишди, на бўлажак ўйинга дарҳол тайёргарлик кўра бошлашди. Айнан шу жиҳат, яъни жисмоний ҳолат ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Натижа ва Мессининг ҳаракатларига мафтун бўлиб сезмай қолган бўлишингиз мумкин, лекин "Барселона" аввалги босқичда "Наполи" билан ўйиннинг иккинчи таймида ҳам у қадар зўр ҳаракат қила олмади. Шунчаки ҳозирги "Наполи" "кўк-анорранглилар"ни мағлуб эта олишига ишонмади. Сетьен шогирдлари натижадан келиб чиқиб шундай ўйнади дейишга шошилманг, сабаби бугун бизни қайсидир маънода финал олди финал ўйини кутиб турибди ва шу ерда "Барселона" аслида қандай ҳолатда эканлигини кўриб оламиз.  


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+4   
14 авг 18:06:50
Xolis inson.
Levandoviski togri xozir kuchli oyin korsatvoti, lekin Leva bn Messini soliwtiriw bu bilmadim qanchali togri. Balkim bugun Messi gol uromas balkim Barsa yutkazar lekin bu dgani Barsa kuchsiz Messi ojiz dganimas. Levaga xali ancha bor Messi darajasiga chiqiwga. Bugun iwonamanki Barsa zor jamoaviy oyin otkazib Bavariyani uyiga kuzatib qoyadi. Olga barsa
+4   
14 авг 18:03:43
Java.FCB
Sunik_jan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bugun finalga teng oyin deb aytilmoqda.Bu mutlaqo notogri fikr.Bavariya bugun shunchaki yarim final oldidan kichik mashgulot otkazib oladi.Bavariya qarshisadagi bugun shunchaki yevropaning urtamiyona klubi Barselona turipti.Barsa muhlislariga hurmat saqlagan holda aytishim mumkunki Barselona urtamiyona jamoaga aylanganiga ancha buldi.Yevropda oxirgi yillardagi eng yaxshi natijasi yarim final bolib turipti.La liga chempionligini yutib muhlislar alamini bosib yurishayotkan edi bu yildan la liga ham boy berildi.Bunday bolishiga asosiy sabab Bartomeuning notogri siyosati va transferlari buldi.Katta pullar sarflanmoqda ammo transferlarning hech biri uzini oqlamadi.Barsadek buyuk klubni gvardiola davridan song bironta top murabbiy boshqarmadi.Men doim futbolda murabbiy faktori 1 chi urinda deb uyliman.Jamoa yulduzlardan iborat bulsa ham kuchli murabbiy bulmas ekan hech narsa uzgarmaydi.Bugun faqat mujiza barsani qutqarishi mumkun omadi kelib yarim finalga chiqan taqdirda ham baribir barsa bunday murabbiylar qol ostida hech qachon chempionlar ligasi kubogini qulga kirita olmaydi.Eng yomoni shundaki bu voqelar messi davrida bulayotkani.Yani messi davridayoq jamoa kuchsizlanib qolgan.Messi ketkanidan song barsani yanada yomon kunlar kutmoqda.Messisiz barsani oyinini top darajaga olib chiqish uchun kamida Kloppdek murabiy kelishi va 2 3 ykl imkoniyat berilgandan songina Barsa yana gigant jamoa bulisji mumkun
O'yindan keyin sayrisz oka. Mutaxasisli qmasdan maza qp futbol ko'rin. "Mashg'ulot"dan keyin gaplashamiz.
+3   
14 авг 18:41:36
Glaviator
Uyin daxshat buladi shuni bilaman. Qogani bekor
+3   
14 авг 18:22:45
Barselona6314
Allianz ili фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Real va Yuvechilar bavariyaga o‘tib qolgan, xuddi barsachilar m.cityga o‘tkanday
Ha hudo holasa ertaga bavaryayam yepqoysa yepqoyganlar kamandasiga qoshilib sitiga muhlis bolishadi
+3   
14 авг 18:18:31
Barselona6314
Surxon-2017 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бавариянинг мухлислари купайиб қолибдими ёки Реал ва ювечилар у тарафга утиб олганми
E aka qoyorin bavaryayam yutqisa siti muhlisi bolishadi bular
+3   
14 авг 18:07:00
Nabijon Murotov.
Sunik_jan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bugun finalga teng oyin deb aytilmoqda.Bu mutlaqo notogri fikr.Bavariya bugun shunchaki yarim final oldidan kichik mashgulot otkazib oladi.Bavariya qarshisadagi bugun shunchaki yevropaning urtamiyona klubi Barselona turipti.Barsa muhlislariga hurmat saqlagan holda aytishim mumkunki Barselona urtamiyona jamoaga aylanganiga ancha buldi.Yevropda oxirgi yillardagi eng yaxshi natijasi yarim final bolib turipti.La liga chempionligini yutib muhlislar alamini bosib yurishayotkan edi bu yildan la liga ham boy berildi.Bunday bolishiga asosiy sabab Bartomeuning notogri siyosati va transferlari buldi.Katta pullar sarflanmoqda ammo transferlarning hech biri uzini oqlamadi.Barsadek buyuk klubni gvardiola davridan song bironta top murabbiy boshqarmadi.Men doim futbolda murabbiy faktori 1 chi urinda deb uyliman.Jamoa yulduzlardan iborat bulsa ham kuchli murabbiy bulmas ekan hech narsa uzgarmaydi.Bugun faqat mujiza barsani qutqarishi mumkun omadi kelib yarim finalga chiqan taqdirda ham baribir barsa bunday murabbiylar qol ostida hech qachon chempionlar ligasi kubogini qulga kirita olmaydi.Eng yomoni shundaki bu voqelar messi davrida bulayotkani.Yani messi davridayoq jamoa kuchsizlanib qolgan.Messi ketkanidan song barsani yanada yomon kunlar kutmoqda.Messisiz barsani oyinini top darajaga olib chiqish uchun kamida Kloppdek murabiy kelishi va 2 3 ykl imkoniyat berilgandan songina Barsa yana gigant jamoa bulisji mumkun
toydan oldin nog'ora chalipsiz, yeb qo'ymasa boldi bavarya
+2   
14 авг 19:25:54
FC BARSELONA
Bavariya to'xtaydi
+2   
14 авг 19:17:33
Ωฯ°Barcelona°ฯΩ
Кимларникидир ачишияпти, ачиганидан Баварини формасини кийип оляпти
+2   
14 авг 18:19:07
FARRUXBEK.FC.BAYERN
bavariyaga omad galaba kutib qolamiz
+2   
14 авг 18:18:22
Allianz ili
Surxon-2017 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бавариянинг мухлислари купайиб қолибдими ёки Реал ва ювечилар у тарафга утиб олганми
Real va Yuvechilar bavariyaga o‘tib qolgan, xuddi barsachilar m.cityga o‘tkanday
+2   
14 авг 18:06:23
TAKESHY
Барселона
+2   
14 авг 18:04:10
Allianz ili
Bugun shunchaki daxshay o‘yin bo‘ladi
+1   
14 авг 22:03:22
Sardorbek...11
Bavariyani muhlislari kòpayib ketipti bugun. Bazi muhlislarga mazza Liverpool hollasa Napoli endi Bavariya.
+1   
14 авг 21:46:47
Барса5350
Ха тугри бугун барсамизни кандай холатдалигини курамиз.олга барса
+1   
14 авг 18:07:16
GARINCHA
Бавария кучлик лекин билиб булмайди майдон теккис туп думалок
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика