UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Месси Гризманнинг трансфери сабаб Бартомеуга ишончни йўқотган  0 18:06Суперлига. 7-тур лауреатлари  0 18:01"Боруссия" Санчони 90 млн евро атрофида сотишга тайёр. Хавбек ЧЛда ўйнамоқчи  2 17:38"Айнтрахт" Андре Силвани 40 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га қўйиб юборишга тайёр  2 17:19Қашқадарё вилояти ҳокими вокзалда "Насаф"га омад тилади  33 17:16"Атлетико" президенти: "Месси - дунёнинг энг кучли футболчиси"  13 16:52"Арсенал" ва "Эвертон" "Шеффилд" ярим ҳимоячиси учун курашмоқда  2 16:28Европа Лигасининг ҳафта жамоаси тақдим этилди  0 16:04"Милан" Влашичнинг трансфер имкониятларини ўрганмоқда  1 15:40Жоржиньо "Челси"да қолмоқчи, ёзда унга учта топ-клуб қизиқиш билдирганди  4 15:38Coca Cola Суперлига. 7-тур рамзий терма жамоаси  19 15:26Фақатгина Ди Маттео "Челси" билан ЕЧЛда ғолиб бўлган. Мураббийнинг кейинги тақдири нима бўлди?  9 15:18Кроос Маунтга чемпионларга хос тарзда жавоб берди: "Яхши ухлаяпман. Биринчи ЧЛ финалингда омад"  54 15:02Olamsport: Флойд Мэйвезер жанжаллашиб кетди, Вердум нокаутга учради ва бошқа хабарлар  0 14:47"Насаф"дагилар жарима билан қутулмаслиги керак!  140

"Барча айбни ҳимоячиларга ағдаришдан осон иш йўқ". Акмал Шораҳмедов билан АГМКнинг ОЧЛдаги иштироки, йўл қўйилган хатолар, Машарипов ва Шомуродов ҳақида Янгиликлар

"Барча айбни ҳимоячиларга ағдаришдан осон иш йўқ". Акмал Шораҳмедов билан АГМКнинг ОЧЛдаги иштироки, йўл қўйилган хатолар, Машарипов ва Шомуродов ҳақида

Халқаро майдонда иштирок этаётган клубларимизнинг бешинчи турдан сўнг гуруҳда қолиб кетиши аниқ бўлиб улгурди.

Шундай экан эндиликда керакли хулосаларни чиқаришни айни мавриди ҳисобланади. Гарчи олдинда битта ўйин қолган бўлсада амалда у деярли ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Ҳа, жамоаларимизнинг халқаро майдондаги иштироки барчамиз кутгандек чиқмади. Айрим паллаларда омад юз ўгирган бўлса, яна баъзи ҳолатларда элементар хатолар қимматга тушди. Тўғри футбол хатосиз бўлмаслиги табиий. 

Бироқ бундай даражаси юқори турнирларда иложи борича эҳтиёткорликка урғу қаратган ҳолда натижани ўйлаш керак бўлади. Дастлабки турлардан сўнг навбатдаги босқичга йўлланма олиш учун ишонч пайдо бўлганди. Аммо навбатдаги ўйинлардаги мағлубиятлар умид учқунларини йўққа чиқарди. "Пахтакор"га ташкилий муаммолар тўсқинлик қилди. Лекин АГМКда барчаси кўнгилдагидек кўринганди. Олмалиқликлар мағлуб бўлган ўйинларда ижобий натижага яқин келди. Биз АГМКнинг ОЧЛдаги иштироки ва бошқа мавзулар ҳақида жамоанинг собиқ футболчиси, айни пайтда "Нефтчи"да тўп тепаётган Акмал Шораҳмедовга юзландик.

- АГМК сизга бегона эмас. Жамоанинг ОЧЛдаги натижалари сизни бефарқ қолдирмаётгани табиий. Гарчи олдинда битта ўйин бўлсада олмалиқликлар гуруҳдан чиқиш имкониятларини йўқотди. Шундай экан дастлаб жамоанинг ОЧЛдаги ўйинлари ҳақида умумий таассуротларингиз ва фикрларингизни билдирсангиз...

- Менинг фикримча, Чемпионлар Лигаси ҳозирги вақтда бироз кучсизланган. Бунинг ўзига яраша сабаблари мавжуд. Биринчи галда пандемия, иккинчидан рамазон ойи бўлганлиги сабаб кўп футболчилар жисмоний томондан бор кучини кўрсата олаётгани йўқ. Шу боис учрашувларда кутилмаган натижалар қайд этилмоқда. АГМК жамоасининг иштирокини ёмон демаган бўлардим. Зеро жамоа босқичма-босқич ОЧЛга етиб келди. Бу йўлда Миржалол Қосимов, мураббийлар штаби ва футболчилар катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Миржалол Қосимовнинг жамоасини шу даражага олиб чиққанини ўзи катта гап.

- Жамоанинг бу мусобақада йўл қўйган асосий хатоси нимада бўлди, деб ўйлайсиз? Балки рақибларига ҳаддан ташқари очиқ футбол таклиф қилганидами? Бундай даражаси юқори ўйинларда кўпроқ эҳтиёткорликка эътибор қаратилиши тўғри  эмасми?

- Бу борада шахсий фикримни билдираман. АГМК тўпни назорат қилиб рақибларини чарчата олмаяпти. Бундай иссиқ ҳавода тўпни ушлаш жуда муҳим ҳисобланади. Асосий хатоларидан бири оддий голлар ўтказиб юбораётганида. Навбатдаги жиҳат жамоа ўйиннинг илк дақиқаларини жуда бўш ўтказмоқда. 15 дақиқада 2та тўп ўтказиб яна ўйинга қайтиш, бўш ҳудудларга эга бўлиш қийин. Рақибларидан "Ал Ҳилол" ва "Шабаб Ал Аҳли"ни яхши жамоа деган бўлардим. "Истиқлол" АГМКни омад туфайли ютди. Ушбу учрашувни кўрдим. Тўпни назорат қилиш ва хавфли вазиятлар яратиш бўйича олмалиқликлар устунликка эга бўлди.

- Жамоа гол ўтказиб юборган вазиятларда асосий юк ва эътироз ҳимоячиларга билдирилмоқда. Аслида барча айб улардами? Тўп ҳимоя чизиғига етиб келгунигача ярим ҳимоячилар бунга йўл қўйиб беришмоқда...

- Бу ерда фақат ҳимоячилар айбдор деган фикрдан йироқман. Чунки пас бераётган футболчига бемалол ҳаракат қилишига йўл қўйилмоқда. Ҳимояланиш деганда фақат ҳимоячилар тушунилмайди.

- Умуман ҳимоячилар бутун ўзбек клубларида муаммога айланмоқда. Бу терма жамоага ҳам таъсир ўтказяпти. Бундан буён болалар футболидан бошлаб ҳозиргидек муаммо чиқмаслиги учун ҳимоячиларни тарбиялашга ҳам урғу қаратиш керикмикан?

- Мен олдин ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман. Ҳамма хатони ва айбни ҳимояга ағдариш осон. Буни футболни теран тушунадиган инсонлар англаши мумкин. Ҳозирги терма жамоамизнинг ҳимоя чизиғи зўр. Гол ўтказиб юборса ҳимоячиларни айбдор қилиш Ўзбекистонда одат бўлиб қолган. Жамоада ҳимояда барча бирдек ёрдам бериши лозим. Чемпионлар Лигасини кўряпсизми? Футболчи қанчалик ҳимояга келиб ёрдам беряпти ва пас бермоқчи бўлган рақиб ўйинчини тезда кутиб олиб, унга тўғри пас беришига йўл қўймаяпти. Агарда футболчига тўпни узатишига бемалол қўйиб берилса, менимча жамоаингизда Рамос ёки Де Хеа бўлса ҳам ёрдам бера олмайди.

-  Халқаро майдон футболимизга тутилган ойнами? АГМК ҳам шу қаторда "Пахтакор" ҳам Суперлигамизда қолган жамоалардан кучли. Кучсиз клублар фонида кучлироқ кўриниши мумкин. Ўтган йили "Ал Ҳилол" бош мураббийи ҳам бунга алоҳида тўхталганди. Муваффақиятсизликка ташқи омил сифатида Суперлигамизда рақобат йўқлигини ҳам киритсак бўладими?

- "Пахтакор" гуруҳда ҳеч кимдан ёмон ўйнамади. Бироқ ғалаба қозонишни уддасидан чиқа олмади. Бу "Пахтакор"нинг кучсизлигини билдирмайди. Шу таркиб билан ҳам яхши ўйин кўрсатди, деб ўйлайман. Бироқ гол бўлмаса жамоанинг камчиликлари кўзга ташланаверади. Биз бир нарсани тушунишимиз керак, Жаҳон чемпионатига чиқишни истасак ётиб олиб қарши ҳужумда битта гол уриб олишни ўйламаслик даркор. Ҳар бир ўйиндан сўнг лоақал битта футболчимизга Европадан таклиф тушса ва камида 6-7 нафар ўйинчимиз яхши клубларда тўп тепсагина мундиалга чиқамиз. Арабларда ўйнаётган футболчиларимиз? Бу кам. Бундай зўр футболчиларни арабларга сотиш керакмас. Агарда таклиф бўлганда ҳам Жалолиддин Машарипов, Азиз Ғаниев ёки Европада ўйнаётган Элдор Шомуродовнинг ортидан кетишлиги керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+4   
29 апр 17:46:08
FK DAVR
Bizda ko'pchilik muhlislar shundayki, masalan o'yin bo'lyapdi, xisob 0:0 oxirgi soniyalarda futbolchimiz darvozaga qarab tepdi, agar gol bo'lsa "Ura, ura! Murabbiy zo'r, jamoa zo'r, federatsiya yaxshi ishlagan, gol urgan futbolchi kuchli beshlikda o'ynay oladigan darajada". Agar gol bo'lmasa va 0:0 bilan guruhda qolib. ketsak yoki mag'lubiyatga teng bo'lsa "Murabbiyu futbolchilar, federatsiyayu PFLlar xammasi latta lapashang, haromho'r tekintomoq" bo'lib ketadi. Aslida jamoa qanday o'ynaganini taxlil qiladiganlar kam.
+4   
29 апр 17:06:10
Xorazm FC
Жаҳон чемпионатига чиқишни истасак ётиб олиб қарши ҳужумда битта гол уриб олишни ўйламаслик даркор. Toppa tog`ri fikr Kuper juda zor nomzod edi! hujum sever halqimiz shu moylovni olib kelib qoydi endi yana 4 yil kutamiz
+2   
29 апр 17:25:29
Sheikh of Bukhara
Xorazm FC фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жаҳон чемпионатига чиқишни истасак ётиб олиб қарши ҳужумда битта гол уриб олишни ўйламаслик даркор. Toppa tog`ri fikr Kuper juda zor nomzod edi! hujum sever halqimiz shu moylovni olib kelib qoydi endi yana 4 yil kutamiz
Osha moylovni olib keliwni muxlislar talab qiliwdi endi cidasin .Kuperga imkon bermadi kasriga bundan battar bolyapti.
   
06 май 23:10:49
Alisher Jurayev
Sergeevni qadriga etmayapmiz cheran bilan derdeyok gol urmayapti u 50metrdan uryapti
   
06 май 23:10:46
Alisher Jurayev
Sergeevni qadriga etmayapmiz cheran bilan derdeyok gol urmayapti u 50metrdan uryapti
   
03 май 18:59:01
Tojiyev
Sen ham fudbolchimisan tupoysanku uzingni darvozanga gol uraydigan quy
   
03 май 12:24:29
UzBarCa
Eng asosiysi o'z darvozamizga gol urmaslik kerak ... Eng ochko kerak paytda o'z darvozasiga gol urish bu nima deb ataladi?
   
02 май 17:38:43
Ҳамиджон Икромов
Тажрибали ҳимоячимизнинг фикрлари теран. Яхши ярим ҳимоячиларни сотвордик, ёшлар кетганларнинг даражаларига чиққунича ғиншивурмаслик керак... Ҳужимчилар "мактаб"ини яратиш керак... Замонавий футбол катта пул билан, арабларнинг яқингача футболи умуман йўқ эди... Юртимизни ривожлантириш керак, бой қилиш керак, шунда ҳаммаси юришиб кетади, менимча шундай...
   
30 апр 05:56:35
Otabek Turg'unov
FK DAVR фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bizda ko'pchilik muhlislar shundayki, masalan o'yin bo'lyapdi, xisob 0:0 oxirgi soniyalarda futbolchimiz darvozaga qarab tepdi, agar gol bo'lsa "Ura, ura! Murabbiy zo'r, jamoa zo'r, federatsiya yaxshi ishlagan, gol urgan futbolchi kuchli beshlikda o'ynay oladigan darajada". Agar gol bo'lmasa va 0:0 bilan guruhda qolib. ketsak yoki mag'lubiyatga teng bo'lsa "Murabbiyu futbolchilar, federatsiyayu PFLlar xammasi latta lapashang, haromho'r tekintomoq" bo'lib ketadi. Aslida jamoa qanday o'ynaganini taxlil qiladiganlar kam.
Шуни тахлил киладиган журналистлар ишлагиси кемаябдида. Уйинга караб тугри танкид кила оладигани чикмаябди
   
29 апр 22:22:12
MYU&LIVERPOL
Man aniq ayta olaman qachon JChga chiqishimizni.
Qachon JCHni ozimizda qabul qisak owanda biz xam chempionatda oynimiz ungacha faqat orzu qilamiz. Menincha xozirgi avlod kormasa kerak buni
   
29 апр 22:08:45
Азамат Одилов
Uzb go to Jch-2026 !!! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sendan shu gap chiqsa ģalati eshitilarkan. Òzing tinmay YALAGANING YALAGAN )))))))) ITVACHCHA .
Отанг билан онанг ит!Чераннинг нега фукороликни
кабул килишига карши чикмаганингни хам,сабаби;бу фикр Абрамовдан чиккан.Булмаса аю-ханнас Солар эдинг.Икки юзламачи,Абрамовнинг ялокхури.букаламун-ханнас!
   
29 апр 19:18:42
Азамат Одилов
2503 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ёмон уйнаб охирги урини олсаям зур бериб шу ергача етиб келиши узи булмайди деб мақташади яхши уйнашсаям мақташади,қочон бизни одамларам андишани йиғиштириб қуйиб хатоларни канкерит айтадиган булишади , пахта қуйиш билан ревожланиб булмайди,бир биринги айбингини хаспушлаб пахта қуйиб юраверсанглар бунданам баттар аҳволга тушасанлар
Тугри айтасиз.Хкикатни айтишдан кура,бир-бирига тош отиш булябди.Булар факат узи йоктирган жамоа билан мураббий ва футболчисини макташиб бошкаларга тош отишади.
   
29 апр 19:15:57
mundialgacha...
Akmal, esla... 2013 yil, 11-iyun... "Qovun"...
   
29 апр 19:06:19
Klooppp
Davron Kobulov aytganidek. Akmal Shorahmedov 2014 - yil Janubiy Koreyaning eng yaxshi o'yinchisi. exxxxx o'shanda sen avtogol urmaganingdamiiiii. Biz Brazilya marojnisini yep kelgan bo'lar edik
   
29 апр 17:42:20
Mlc
Хааа латта
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика