UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50"Бухоро" - "Сўғдиёна" жамоалари иштирокидаги назорат ўйини қандай ўтди?  0 22:35Неймарнинг отаси: "Ўғлим бир кун келиб "Манчестер Юнайтед"да ўйнашини айтган"  4 22:17Olamsport: Тошкентдаги ЖЧ муддати ўзгарди, Ҳасанбой Доғистонда машғулотларни давом эттирмоқда ва бошқа хабарлар  0 22:11Испания кубоги. "Эльче" – "Реал Мадрид". Асосий таркиблар эълон қилинди  25 21:43ФИФА ижара шартномалар бўйича ўзгартиришлар киритилганини эълон қилди  1 21:25Моуринью Лукас Васкесни "Рома"га олиб келмоқчи бўлган, аммо Анчелотти бунга қаршилик қилган  7 21:08ПСЖ Мбаппени йўқотди  24 20:52Эшитдик-да! "Истиқлол"нинг яна бир футболчиси Ўзбекистон чемпионатига келмоқда  18 20:40Самандар Очилов: “Хўжанд” ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилган”  3 20:37Футзал. Олий лига. Бугунги ўйинлардан кейин мураббийлар фикрлари  0 20:16Дилмурод Шавкатов: "Чемпионлик учун имкониятимизни йўқотганимиз йўқ"  0 20:02"Барселона" "Бенфика" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  4 19:44Анри Лига 1 аутсайдерини бошқариши мумкин  1 19:27Абдумалик Тошпўлатов: “Машъал” билан Суперлигага қайтмоқчимиз”  5 19:22"Тоттенхэм" АПЛ рекордини ўрнатди  5

Баҳром Хакимов: "Футбол ичидаги барча журналистларга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз" Янгиликлар

Баҳром Хакимов: "Футбол ичидаги барча журналистларга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Турон" - "Андижон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Хакимов матбуот анжуманида иштирок этди.





- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин ўткинчи мақомида ўтмаслигини билардик. Гарчи ҳар икки жамоа ҳам Суперлигани тарк этганига қарамасдан, мухлислар учун томошабоп футбол намойиш этди. Биз ўйинга тайёрланган вақтимизда футболчиларга мухлислар учун, шунингдек, барча шароитларни бекаму кўст яратиб бераётган клуб раҳбарияти учун курашишни тайинлагандик. Раҳбарият томонидан яратиб берилган шароит клубни қуйи лигага тушиб кетишига мос эмасди. Йигитлар борларини бериб ҳаракат қилишди.

Тўғри, хатолар йўқ эмас, ҳалигача ҳам футболчилар ўзаро бир-бирларини тушунишларида қийинчиликларга дуч келишмоқда. "Андижон" ҳам жуда кучли ўйин намойиш этди, улар ҳам шунчаки расмиятчилик учун ўйнашгани йўқ. 

Бугун фақат ғалаба учун ҳаракат қилдик. Йигитларга курашувчан ўйин учун раҳмат айтаман, улар юзимни ёруғ қилишди. "Металлург" билан ўйиндан сўнг футбол "профессорлари" мени тўғримда яхши гапларни ёзишмади. "Кексайиб қолибсиз, ишни тўхтатинг" қабилидаги фикрларни айтишди. Кимдир мен билан 50-60 метр масофага чопишмоқчи бўлса, марҳамат. Ёки бошқача усулда мусобақалашмоқчи бўлса ҳам тайёрман.

Клубимиз раҳбарияти номидан матбуот хизматига, хусусан, Бекзод Толибовга раҳмат айтаман. Сизлар мавсум давомида жуда яхши ишладинглар. Шунингдек, Ўзбекистондаги барча клублар матбуот хизматларига, футбол соҳасида меҳнат қилаётган журналистларга жамоамиз аъзолари номидан миннатдорчилик билдираман.

Мавсум давомида хатолар бўлмаган дея олмайман. 3 та ўйин қолганида, жамоани қабул қилиб олдим. Албатта, озгина бўлса ҳам, жамоани Суперлигада олиб қолишга назарий жиҳатдан имконият бор эди. Қўлдан келганича ҳаракат қилдик. "Металлург" билан ўйинда кўрдинглар, омад биздан кўп вазиятларда юз ўгирди. Ютқазадиган ўйин эмасди. Ишлашда давом этамиз. Бу йигитларни кўпларини олиб қолишга ҳаракат қиламан. Улар билан жангга боришга тайёрман. Барчаси машғулотларда ҳам, ўйинларда ҳам астойдил меҳнат қилишади.

- Жамоани Про-лигада ҳам бошқаришда давом этасизми?

- Албатта, биз шундай гаплашганмиз. Раҳбарият билан бу борада суҳбатлашиб келишиб олганмиз. Биласизми, клуб раҳбарияти мени аввал қилган айбимни кечиришди. Бунинг учун миннатдорман. Менда ПРО лицензияси йўқ, А лицензияси бор, бунинг учун футбол фалсафаси бўйича ўқиб келмоқчиман.

Раҳбарлар ишонишди, бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Қаршида, Қўқонда бу каби қийин вазиятлардан чиққанмиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

+2   
27 ноя 21:25:01
Анвар Рахимов
Насаф мухлислари доим сизни ҳурмат қилишади Баҳром ака.
+1   
27 ноя 23:57:40
тешавой
Бахромака гап йуг кимйогар жамсидан омад!!!
   
30 ноя 23:29:06
Sarvar Yaypan
Bahrom aka tinchgina uyizda damiz oganiz yaxshi bu eski taktikez bn xich nima qilaolmaysiz tinchgina kuchliroq murabbiyga joyizi boshatib berin
   
28 ноя 20:44:24
Intrermilan
Равиш фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хафа булманг.Сизнинг энг катта хатоингиз инсонларни хурмат килмаслигингиз.Инсон хамма вакт кечиримли булиши керак Турон рахбариятига рахмат Б.Хакимов хатоларини кечирганлиги учун.
Man kechirimli insonman. Lekin Turon rahbariyatiga achinaman shahsiy klub bulgani uchun bilimsiz murabbiyni ishlatib adashmasin deman.chunki B.H juda yahshi bilaman.
   
28 ноя 20:39:34
Intrermilan
Равиш фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Футболчи таерлаш бош мураббийнинг иши эмас, футбол мактаби еки академия вазифаси.Бахром акани Риштонлик футбол ишкибозлари хозиргача хурмат билан эслашади.Бахром ака сизга омад.
Aynan Taktikadan nol siz Kulkarni kutargan murabbiy.
Uning qoydasi tupni uzoqroqqa tep uyinni uzi keladi dedigan murabbiy
   
28 ноя 12:27:57
Равиш
Intrermilan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nasaf muhlislari uni kirdikorlarini bilib toshburon qilib haydagan futbolni tushunadigan futbol ichidagi odamlar, hech kim uni hurmat qilmaydi. U ishlagan davrda bironta Qashqadariyolik futbolchini tarbiylab chiqormagan.
Футболчи таерлаш бош мураббийнинг иши эмас, футбол мактаби еки академия вазифаси.Бахром акани Риштонлик футбол ишкибозлари хозиргача хурмат билан эслашади.Бахром ака сизга омад.
   
28 ноя 12:19:56
Равиш
Intrermilan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Turon jamoasini katta hattosi Qumgonni (hakimov)Turonda qoldirishi U trener emas beznesmen. 2 chi yomon tarafi u zamonaviy futboldan ortda qolgan.
Хафа булманг.Сизнинг энг катта хатоингиз инсонларни хурмат килмаслигингиз.Инсон хамма вакт кечиримли булиши керак Турон рахбариятига рахмат Б.Хакимов хатоларини кечирганлиги учун.
   
27 ноя 22:37:30
Flores
Б.хакимовди билган билади ишларизга омад
   
27 ноя 22:16:05
Сардор Бек
Бахром Хакимов яхши мураббий омадини берсин
   
27 ноя 22:09:42
Kodirjon
Бахром ака кийин вазиятда кабул килдингиз,Энди Туронни кийин вазиятда ташлаб кетманг.ИншаАллох кейинги йилда, шу кунларда суперлига муборак деган табрикларни кабул киласиз Аллох мадад берсин!
-2   
27 ноя 21:31:41
Intrermilan
Nasaf muhlislari uni kirdikorlarini bilib toshburon qilib haydagan futbolni tushunadigan futbol ichidagi odamlar, hech kim uni hurmat qilmaydi. U ishlagan davrda bironta Qashqadariyolik futbolchini tarbiylab chiqormagan.
-3   
27 ноя 21:27:28
Intrermilan
Turon jamoasini katta hattosi Qumgonni (hakimov)Turonda qoldirishi U trener emas beznesmen. 2 chi yomon tarafi u zamonaviy futboldan ortda qolgan.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика