UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  2 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  9 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  2 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  12 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  17 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19

Баҳодир Аҳмедов:"Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов:"Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор"

Ўзбекистон футзалининг ҳақиқий қаҳрамонига айланган, “Максам-Чирчиқ” жамоасининг сардори ва миллий терма жамоанинг бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов учун ушбу мавсум унинг профессионал ўйинчилик фаолиятидаги сўнггиси бўлди.
Ўз фаолияти давомида Баҳодир Аҳмедов 3 маротаба Осиё чемпионатининг кумуш медаллари соҳибига айланган. Умуман эса, у 13та Осиё чемпионатидан 11тасида иштирок этган. Бундай кўрсатгичга Аҳмедовдан ташқари Осиёда фақатгина Қирғизистон терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Нуржан Жетибаев эга.

Баҳодир Аҳмедов – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси. Ҳозирги кунга қадар ўтказиб келинган футзал бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатларининг барчасида фақатгина Аҳмедов иштирок этган. Шу тариқа, у 9 маротаба Ўзбекистон чемпионлигини ва 8 маротаба Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган.

Аҳмедовнинг фаолияти 27 март куни Ўзбекистон Кубоги финал учрашувида ёрқин тарзда якунланди. “Максам-Чирчиқ” таркибида, Аҳмедов ушбу йилги мамлакат Кубоги соҳибига айланди. Финал учрашувида унинг жамоаси қаршининг “Дўстлик-AIN” клубини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қаршиликлар дарвозасига киритилган 2та голга эса, айнан Баҳодир Аҳмедов муаллифлик қилди.

Қуйида, учрашувдан сўнг Баҳодир Аҳмедов билан уюштирилган кичик суҳбат келтирилган:

- Баҳодир ака, бугунги учрашув сизда қандай таассурот қолдирди?
- Рақиб тўғрисида жуда илиқ фикр билдиришим мумкин.  Мавсум давомида“Дўстлик-AIN” кучли ва иродали жамоа эканлигини кўрсата олди. Бугунги баҳсда рақибни енгиш осон бўлмади. Аммо биз буни уддаладик ва ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

- Бугун сизнинг профессионал ўйинчи сифатидаги фаолиятингиз якунланди. Ҳозирда нималарни ҳис қиляпсиз ва фаолиятингизни нима учун тамомладингиз?
 - Мазкур учрашув бутун умрим давомида эсимда қолади. Спортчи сифатида олиб борган фаолиятим жудаям ёрқин ва эсда қоларли бўлди. Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор. Мураббий бўлганимдан кейин, профессионал даражада ўйнашни тўхтатиб, бор куч ва эътиборни терма жамоа ривожига қаратиш лозим.

- Финал учрашуви бўлишига қарамай, сиз рақиб дарвозасини 2 бор ишғол қилдингиз. Демак яхши жисмоний ҳолатдасиз, шундай эмасми?
- Жисмоний ҳолатим яхши, лекин ёшларга йўл бўшатиб, уларга имконият берадиган пайт келди. Футзал ўйнасам, энди фақат ҳаваркор ё бўлмаса фаҳрийлар жамоалари таркибида ўйнашим мумкин.

- Ҳар бир спортчи ўз фаолиятини катта ютуқ билан якунлашни хоҳлайди. Бугун “Максам-Чирчиқ” Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Бу сиз учун қанчалик аҳамиятли?
- Албатта бу жуда ёқимли. Ғалаба учун бутун жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Ғолиб сифатида фаолиятимни якунлаганимдан бахтиёрман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика