UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04“Бу шармадалик”. Куртуа “Реал”нинг мағлубиятига шундай изоҳ берди  2 07:48Сарри: “Юве” ўйин охирида хатога йўл қўйди”  0 07:31Зидан: “Реал” майдонда устунлик қилсада, кўплаб голли имкониятларни ярата олмади”  3 01:45Ла Лига. “Реал” чемпионатдаги илк мағлубиятини аутсайдерлар қаторидаги жамоадан қабул қилиб олди  61 01:35А Серия. “Ювентус” ғалабага эришди, Буффон эса сўнгги сонияларда қаҳрамонлик кўрсатди  6 01:00Карпин 6:1дан кейин нималар деди?  19 23:52Маэстро қайтди!  12 23:40Бундеслига. Икки “Боруссия” ўртасидаги тўқнашувда ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди  0 23:25АПЛ. “Манчестер Сити” сафарда “Кристал Пэлас”ни таслим этди  8 23:13А Серия. “Ювентус” – “Болонья” учрашувнинг бошланғич таркиблар маълум   2 23:05Ла Лига. “Мальорка” – “Реал” баҳсининг асосий таркиблари эълон қилинди  14 23:006:1! "Зенит" "Ростов"ни "сочиб ташлади"  246 22:50Ибрагимович: "Ҳар бир муваффақиятли тўпни тўхтатиши учун Лукакуга 50 фунт таклиф қилганман"  5 22:40Гризманн МСГ триосидан кўп нарсани кутмоқда   3 22:29ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Валенсия" 1:1  0

Баҳодир Аҳмедов: Осиё чемпионати саралаш баҳсларига пухта тайёргарлик олиб бормоқчимиз Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: Осиё чемпионати саралаш баҳсларига пухта тайёргарлик олиб бормоқчимиз

Жорий йилнинг октябрь ойида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мазкур баҳсларга ҳозирлик жараёнини бошлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ЎФА расмий сайтига йиғин, саралаш баҳсларига режалар, шунингдек терма жамоага янги жалб этилган ёш футболчилар ҳақида гапириб берди.

- Келаси йили футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Октябрда эса Осиё чемпионати-2020га саралаш баҳслари ўтказилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш баҳсларига тайёргарликни бошлади. 1 июлдан бошлаб илк йиғинга киришдик. Йиғинга аслида кўпроқ футболчи жалб этиш ниятида эдик. Лекин 7-18 август кунлари Таиландда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади. Унда АГМК клубининг ҳам иштирок этиши инобатга олиниб, АГМК клуби аъзоларига ўз клуби сафида қитъа биринчилигига тайёргарлик кўриш имконияти тақдим этилди.

Йиғинда эса асосан терма жамоага номзод бўлган ва яқин вақт ичида миллий терма жамоанинг ўзаги бўлиши кутилаётган ёшлар иштирок этмоқда. Футзалчилар миллий чемпионатимизда иштирок этаётган турли жамоалардан жалб этилган. Ҳозирча ушбу ёш футзалчиларнинг ҳаракатларини кузатиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш устида ишлаяпмиз. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан “Бунёдкор” академияси залида олиб бориляпти. 26 июль санасига қадар машғулотлар ўтказамиз.

25 июль куни саралаш баҳсларига қуръа ташланади. Рақибларимиз ва қайси санада қайси терма жамоа билан ўйин ўтказишимизни билиб оламиз. Биз баҳс олиб борадиган ҳар бир терма жамоа ўйинларини албатта ўрганиб борамиз. Қитъа чемпионати саралашига пухта ҳозирлик олиб бориш ниятидамиз. ЎФА томонидан биз тақдим этган режалар қўллаб-қувватланиб, зарур шароитлар яратиб берилмоқда. Мақсадимиз – саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни ҳам хушнуд этиш. Ўзбекистон футзал бўйича доим қитъада етакчилар қаторида бўлиб келган. Ушбу мавқени сақлаб қолиш ва унга муносиб бўлишга интиламиз, - дея таъкидлади мутахассис.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг