UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00"Футбол олами". Қосимов ОКМК билан илк бор "Пахтакор"ни ютди, "Бунёдкор" 9 киши бўлиб ютқазмади — Суперлиганинг 12-тури ҳақида барчаси  0 09:50МЮ Гринвуд бўйича илк таклифни қабул қилмади  0 09:22«Реал Мадрид»нинг яна бир футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 08:55Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  0 08:45Копа Америка. Бразилия - Коста-Рика 0:0, қимматбахо Бразилиянинг голи хисобга олинмади  0 08:29Про лига. Бугун 14-тур учрашувларига старт берилади  1 08:01Копа Америка. Бразилия мусобақани дуранг билан бошлади  10 07:43Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  0 02:40Евро-2024. Хорватия - Италия 1:1, Италия сўнгги сонияларда гол урди  5 02:25Хорватия терма жамоаси гуруҳда қолиб кетдими?  12 02:25Евро-2024. Албания - Испания 0:1  0 02:00Евро-2024. Италия қўшиб берилган сўнгги дақиқадаги гол эвазига гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва кейинги босқичга йўл олди  28 01:54Испания Албанияни мағлуб этиб, гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунлади  7 01:20Маккойст: "Роналду ҳозирги Англия терма жамоаси асосий таркибига кира олмаган бўларди"  14 00:58Италия асосий таркибида "Ювентус"нинг бирор футболчиси йўқ. Бунақаси охирги марта 26 йил аввал содир бўлган  0

Азиз Асимов 4 та, Вадим Агишев 6 та ўйинга четлаштирилди — Ҳакамлар қўмитаси Янгиликлар

Азиз Асимов 4 та, Вадим Агишев 6 та ўйинга четлаштирилди — Ҳакамлар қўмитаси

2023 йилнинг 23 март куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги ҳакамлар ҳаракатлари кўриб чиқилди.

"СУРХОН" – "АНДИЖОН" (Coca Cola Суперлигаси, 2-тур)

2023 йил 11 март куни Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 2-тури доирасидаги "Сурхон" – "Андижон" учрашуви биринчи ёрдамчи ҳакам Маҳмуд Турдиев, VAR ҳакам Азиз Асимов ва AVAR ҳаками Алишер Усмонов учрашув давомида йўл қўйган хатолари учун назоратчи томонидан биринчи ёрдамчи ҳакам қониқарли, VAR ва AVAR ҳакамлари қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Маҳмуд Турдиевга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 1-бандига асосан огоҳлантириш интизом чораси қўлланилсин;

Азиз Асимовга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида бош ҳакам сифатида 4 та, VAR ҳаками сифатида 8 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатгани учун);

Алишер Усмоновга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида ёрдамчи ҳакам сифатида 4 та, AVAR ҳаками сифатида 8 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатгани учун);


"ТУРОН" – "БУХОРО" (U-21, 1-тур)

2023 йил 6 март куни U-21 чемпионати 1-тури доирасидаги "Турон" – "Бухоро" учрашувининг бош ҳаками Акмал Раҳимов, иккинчи ёрдамчи ҳакам Азизбек Исаков ва захира ҳаками Шаҳбоз Ваҳобжонов учрашув давомида йўл қўйган хатолари учун назоратчи томонидан бош ҳакам ва иккинчи ёрдамчи ҳакам қониқарли, захира ҳаками эса қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Акмал Раҳимовга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 1-бандига асосан огоҳлантириш интизом чораси қўлланилсин;

Азизбек Исаковга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 1-бандига асосан огоҳлантириш интизом чораси қўлланилсин;

Шаҳбоз Ваҳобжоновга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 3-бандига асосан 3 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин;


"ПАХТАКОР" – "НАВБАҲОР" (Coca Cola Суперлигаси, 3-тур)

2023 йил 13 март куни Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 3-тури доирасидаги "Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашуви бош ҳаками Вадим Агишев, VAR ҳаками Фирдавс Норсафаров ва AVAR ҳаками Бахтиёрхўжа Шавкатов учрашув давомида йўл қўйган хатолари учун назоратчи томонидан бош ҳакам, VAR ва AVAR ҳакамлари қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилишган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Вадим Агишевга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 4-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида 6 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин;

Фирдавс Норсафаровга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида VAR ҳаками сифатида 4 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатмагани учун);

Бахтиёрхўжа Шавкатовга нисбатан нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида VAR ҳаками сифатида 4 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатмагани учун).

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика