UZ

"Атлетико" Суаресдан сўнг Каванига "1+1" кўринишида шартнома таклиф қилди Янгиликлар

"Атлетико" Суаресдан сўнг Каванига "1+1" кўринишида шартнома таклиф қилди

Форвард Эдинсон Кавани фаолиятини "Атлетико"да давом эттириши мумкин.

Мадридликлар эркин агент мақомида юрган уругвайлик футболчига "1+1" кўринишидаги шартнома таклиф қилишди.

Қайд этиш керакки, "Атлетико" ҳужумчи Луис Суарес билан шартнома имзолангандан сўнг Каванига таклиф берган.

ПСЖ собиқ ўйинчиси билан шартнома борасида келишувга эришиш учун "Атлетико" форвард Диего Костани сотиши керак, сабаби испан клуби маошларнинг умумий миқдорини тушириши керак.

Эслатиб ўтамиз, Кавани ва Суарес Уругвай терма жамоасида шериклардир, улар 2008 йилдан бери мамлакат бош жамоаси шарафини ҳимоя қилишади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+1   
25 сен 19:24:27
BarsCity
o maay good digan hujum bo'lardi
   
25 сен 18:19:45
немо
Ажойиб ҳужум жуфтлиги бўлади



   
25 сен 18:15:16
Sarvarbek Abbosov
daxshat bölardi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика