UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Лига 1. ПСЖ сафарда очко йўқотди ва чемпионлик масаласини янада қийинлаштирди  15 01:55Ла Лига. Азарнинг 90+4 дақиқадаги голи “Реал”ни чемпионлик учун курашга қайтарди  194 01:37А Серия. "Милан" "Юве"ни Туринга "кўмди"!  88 01:20Отабек Шукуров “Шаржа” билан хайрлашди  19 00:58АПЛ. “Арсенал” ишончли ғалабага эришди ва “Вест Бромвич”ни Чемпионшипга равона қилди  3 00:35Беларусь чемпионати. БАТЭ сафарда “Шахтёр”га ютқазди. Умаров захирадан тушди, Убайдуллаев эса …  7 00:02Olamsport: Серронеда техник нокаут, Сауль Альвареснинг режаси ва бошқа хабарлар  0 23:40АПЛ. Мавсум давомида белгиланган пенальтилар бўйича рекорд янгиланди  8 23:35"Насаф" иккинчи бор чемпион бўлишга ҳаракат қиладиган ОФК Кубоги ҳақида нималарни биламиз?  8 23:25Роббен Нидерландия термасига қайтиб, Евро-2020'да қатнашмоқчи  4 23:05Ла Лига. “Реал” – “Севилья”. Марсело, Модрич ва Ракитич асосий таркибда  23 22:55А Серия. “Рома” аутсайдер дарвозасига жавобсиз бешта гол урди  0 22:45А Серия. “Ювентус” – “Милан”. Таркиблар маълум  25 22:30АПЛ. “Эвертон” сафарда “Вест Хэм”ни мағлуб этди  1 22:15АПЛ. “Арсенал” – “Вест Бромвич”. Асосий таркиблар  1

Асрор Алиқулов: "Таркибимизда 13 нафар футболчи қолди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Таркибимизда 13 нафар футболчи қолди"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Олимпик" (0:6) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

- Бугун жамоа ҳар томонлама ўйинга тайёр эмаслиги кўриниб қолди. Футболчилардан консетрацияни йўқотмасликни сўрагандик. Тез голлар ўтказиб юборганимиз режаларимизни бузиб юборди. Иккинчи лига ва U-18 жамоаларидан олинган футболчиларнинг даражаси Про-лигага мос эмаслиги яққол кўзга ташланди. Ўйинларга жамоани 3-4 нафар футболчиларга таянган холда тайёрлаяпмиз. Бу даражада ўйин кўрсатмаслигимиз керак эди. Қийин холатдамиз, қизил карточкалар олдик. Навбатдаги ўйинда бизда жами 13 нафар футболчи қолди. Жароҳати бор бўлган футболчиларни ҳам бир амаллаб майдонга туширишга мажбурмиз. Тўғрисини айтганда, футболчиларнинг даражаси ўйинларимизда асосий рол ўйнаяпти. Тезлик ва маҳорат жиҳатидан бугун рақиб биздан устун эди.

- Бугун жамоангизда иккита қизил карточка юзага келди. Навбатдаги учрашувда ушбу футболчиларнинг ўрнини қандай тўлдирмоқчисиз?

- Бугун асосий таркибда туширилган марказий ҳимоячимиз Иккинчи лига жамоасидан олинган эди. Бу йигит ҳали Про-лигага тайёр эмасди. Лекин "Хоразм" билан ўйинда ҳам ҳимоячимиз қизил карточка олганлиги туфайли бугун уни майдонга туширгандик. Кейинги ўйин олдидан қийин вазиятдамиз. Бугунги ўйиндан кейин навбатдаги турга қандай тикланиб улгуришимизни тасаввур қила олмаяпман. Машғулотлар ва ўйинга тайёргарлик жараёнида навбатдаги турда қайси футболчиларни майдонга туширишни ҳал қиламиз.

- Шундай қийин вазиятда ҳам "Шўртан"да сизни нима ушлаб турибди?

- Бу ерда умидли футболчилар бор, мени жамоага таклиф қилган инсон бор, улар учун жамоада ишлаб келмоқдаман. Клубимиз бошлиғи жамоани қийин вазиятдан олиб чиқишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бизда ҳужумкор ярим ҳимоячилар йўқ, мажбуран бошқа ампула вакилларидан бу чизиқда фойдаланишимизга тўғри келаяпти. Ҳужумчимиз 2003-йилда туғилган, унинг имкониятларини майдонда кўриб турибсизлар. Бу мағлубиятни клуб раҳбарияти қандай қабул қилади, ҳали билмайман. Биз футболчилар билан гаплашиб олдик, бунақа футбол билан ботқоққа ботиш мумкин холос. Мураббий сифатида футболчиларни айримлари шундай вазиятдан ҳам ўз манфаати йўлида фойдаланишини жуда ачинарли хол деб ҳисоблайман. Холатдан келиб чиқиб майдонда жонини бериб ўйнашни ўрнига ўзини қадрини ўтказишни истаётганлиги биз учун жуда қийин холат.

- Жамоадан тез кунларда ФИФА таъқиқи олиб ташланиши мумкин. Шундан сўнг "Шўртан" ўйинларида ўзгариш бўлиши мумкинми?

- Бизга айни дамда ПРО-Лига даражасидаги футболчилар зарур. Мавсум бошида бизда таъқиқ бўлганлиги туфайли асосан ёш футболчилар билан ҳаракат қилаяпмиз. Ўз академиямиздан футболчиларни жалб этгандик. Очиғини айтиш керак, бу футболчилар тайёр эмаслиги кўриниб қолди. Жамоага албатта маҳоратли футболчиларни таклиф қиламиз. Улар жамоа учун жон куйдириб ўйнаса, улар билан биргаликда ҳаракат қиладиган ёш футболчиларнинг ҳам ўсишларига замин яратилади.

Жамоада ҳали имконият бор. Биз ҳозир жамоага 2 нафар марказий ҳимоячини қўшиб олиш борасида ишлаяпмиз. Таянч ярим ҳимояда жисмонан бақувват ва бўйдор бўлган ҳимоячиларни қидираяпмиз. Биз шу чизиқларни кучайтириш устида ишлаяпмиз.

- Фаолиятингизда бугунги каби мағлубият яна бўлганми?

- Мураббийлик фаолиятимда бу каби мағлубият бугун биринчиси бўлди. Бу жуда оғир холат. "Машъал" ва "Шўртан" жамоаларида ишладим, ҳар доим жамоа қўлини тушириб таслим бўлмаганди. Бунга қандай изох беришнинг ўзига қийналаяпман. Қизил карточка кўрсатилган вазиятларда ҳакам вазиятга яқинроқ эди. У барчасини футбол қоидаларига мос тарзда амалга оширган деб ўйлайман. Айрим ўйиндан ташқари холатларни айтмаса, ҳакамга эътирозим йўқ. Бугунги ўйинни ўзимиз ютқаздик.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

+6   
12 апр 21:37:13
Кент2707
Хаммага руза рамазон ойи муборак булсин
+5   
12 апр 21:36:56
Кент2707
Хаммага руза рамазон ойи муборак булсин
+3   
12 апр 23:05:10
ПАХТАКОРЧИ
Асрор, укам санга сабр ва жамоага омад тилайман. Насиб қилса, ҳаммаси яхши бўлади. Йигитларга ҳам омад.
+2   
12 апр 21:49:56
Равиш
Четдан бир тийинга киммат уйинчи олишни окибати.Барибир дарс булмайди.Яна кайтирилаверади.
+1   
12 апр 23:15:48
Barselona33
Шуртанди томом к,илдинг шамил машеннек хароми исканда буриев булди тинч к,уй шуртанди сенла улиб кейин шуртан каманда яхши бумаса хозирги кунда яхши бумайди сен харомиладан кейин шуртанди юзсиз мураббийлари булди оринг булса камандани тинч куй эй эсиз сенлада ор йук, ку бумаса довно тинч к,уярдинг эркак
+1   
12 апр 21:51:37
Ardito
Sizlarda bitta variant qoldi, Shortanni butunlay tugatib, tarqatib, yangi klub tashkil etish kerak. Bolmasa FIFA taqiqi va boshqa jarimalar bilan .....ga kirib ketaslar.
   
13 апр 09:16:32
Qunduz amaki 0717
Шундай қийин вазиятда ҳам "Шўртан"да сизни нима ушлаб турибди?
Пул ушлаб турипти деб қуявермайсанми, тўғрисини айтиб чунки ҳеч қанақа каромат кўрсатолмаяпсан хозирда ҳеч қайси кулубга керемассан кетсанг ишсиз қолиб кетасан.
   
12 апр 23:15:59
Barselona33
Шуртанди томом к,илдинг шамил машеннек хароми исканда буриев булди тинч к,уй шуртанди сенла улиб кейин шуртан каманда яхши бумаса хозирги кунда яхши бумайди сен харомиладан кейин шуртанди юзсиз мураббийлари булди оринг булса камандани тинч куй эй эсиз сенлада ор йук, ку бумаса довно тинч к,уярдинг эркак
   
12 апр 23:15:55

12 апр 23:15:51

12 апр 23:15:50

12 апр 22:13:05
Alinur
Shamil yarulin bilan tili bir aliqulovdi ikkovi soqqani qilyabti shamilda g'urur yo
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика