UZ

Сўнгги янгиликлар

04:14Breaking: Кутилган истеъфо кутилмаган паллада содир бўлди  2 04:10ЕЧЛнинг ўтган йилги ярим финалчиси мусобақани тарк этди  2 03:53"Лион" кейинги босқичда, "Бенфика" Европа лигасида, Азмуннинг автоголи эса "Зенит"га қимматга тушди  2 03:35"Барселона"нинг иккинчи таркиби "Интер"ни Европа лигасига равона қилди  7 03:10ЕЧЛ. "Челси"да ғалаба, "Аякс" эса мағлуб бўлди  28 03:00ЕЧЛ. "Барселона" Италияда "нерадзуррилар"дан устун келди   46 02:44"Рома" Жекони "Тоттенхэм"га сотишдан бош тортди  1 02:00Olamsport: "Ҳумо" Москва жамоаси билан ўйнади, Фазлиддин Ғоибназаровнинг рақиби ўзгарди ва бошқа хабарлар  0 00:48ЕЧЛ. "Наполи" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди  2 00:46ЕЧЛ. "Ливерпуль" 2 дақиқа ичида ўйин тақдирини ҳал этди  167 00:28ЕЧЛ. "Челси", "Аякс" ва "Лион" клубларининг бошланғич таркиблари маълум  7 00:12ЕЧЛ. "Барселона", "Интер" ва ""Боруссия" клубларининг асосий таркиблари маълум  11 23:52Педро фаолиятини АПЛнинг бошқа клуби сафида давом эттиради  0 23:20"Реал" санкция олиши мумкин  7 22:51МЮ Сауль учун қанча маблағ сарфламоқчи экани маълум бўлди  6

Арзимаган пулга сотилган иқтидор соҳиби Янгиликлар

Арзимаган пулга сотилган иқтидор соҳиби

Бир қарашда, Италия клуби ақлдан озгандек туюлади.

Мойзе Кен “Ювентус”дан “Эвертон”га ўтди. Ўтган мавсум ёш италиялик аввалига А Серияда (13 ўйинда (5таси асосий таркиб, 8таси захирадан тушган) 6та гол урди), кейин эса Европада ўзини жуда яхши кўрсата олди. Март ойида Италия термаси сафида гол урди ва бу ишни 2000 йилда туғилган ўйинчилар орасида биринчи бўлиб амалга оширди.

Бу трансферни тушунмасликнинг асосий сабаблари:

• Кен – ҳозирда “Ювентус” учун ажойиб ўйинчи. А Серияда одатда рақобат йўқ. Қолаверса, клуб баҳорда муҳим ўйинчиларига бироз дам бериши мумкин. Айнан шундай пайтларда ёш иқтидорли ўйинчи асосий таркибда ҳаракатланиши учун барча имкониятлари бўлар эди, худди ўтган мавсумдагидек.

• 27 миллион – нима бу? Ҳаттоки, “кекса юлдузларга” ҳам 50 млндан кам пул тўлашмаслигини биласиз. Бу ерда эса – келажаги порлоқ иқтидорли футболчи! Келгусида Кен 30 миллиондан арзон бўлишига ишониш қийин. Хўш, унда клуб нима учун футболчини арзимаган нарх эвазига сотиб юборди? Ҳа айтганча, бу фикрни Transfermarkt ҳам тасдиқлаган ҳолда ҳужумчини 40 миллионга баҳолаган эди.

• Ниҳоят: нима учун “Эвертон”? Ливерпуль клуби ўйинчи учун бундан ортиқ пул тўлай олмаслигига ишонишимиз мумкиндир, аммо бошқа клублар Кенга таклиф билдирмаган деган гапга ишониш мушкул... Сабаби, “Барса” ва  “Арсенал” унга қизиқиш билдиряпти деган гап-сўзлар тарқалганди.

Лекин ҳавотир олманг, “Ювентус” ҳаммасини ўйлаб қўйган. Бундай қарор қабул қилишига учта сабаб бор:

Биринчиси – “Юве” трансферга сотиб олиш шартини қўшди

Умуман олганда, буни ўзига хос ижара усули десак ҳам бўлади. Бир неча ҳафта олдин “Football Italia” шундай ёзганди: агар “Кекса синьора” уни яна қайта сотиб олишни истаса, 40 миллион тўлашига тўғри келади. Агар бу вақт ичида “Ювентус” унга маош тўламаслигини ҳисобга олсак, 1-2 йилдан сўнг уни ҳозирги нархга сотиб олади десак ҳам бўлади. Шунинг учун, Турин клуби Кенни “Барса” ёки “Арсенал”га эмас, айнан “Эвертон”га сотишга қарор қилди. Кўп гол уришни бошлаган ҳужумчини “Ювентус” яна қайтариб оладиган бўлса, бошқа топ-клублар бундай футболчини ҳозир сотиб олганидан уларга ҳеч қандай наф йўқ. “Эвертон” билан эса бундай муаммо юзага келмаслиги аниқ.

Иккинчиси – молиявий фэйр-плэй

Биз молиявий фэйр-плэй қандай ишлаши ва қайси клублар унга риоя қилиши ҳақида камдан-кам ҳолларда бош қотирамиз. Аммо жамоалар кўпинча катта харажат қилиб ҳам қоидаларга мослашиш учун турли хил ҳийла-найранглар ўйлаб топишларига тўғри келади. Кен трансфери ҳам шу категорияга мос.


Ҳозир жамоа 27,5 миллион евро ишлаб олади ва футболчилар ойлиги учун сарфланадиган суммадан ҳам тежайди. “Ювентус” трансфер ойнасида яхшигина пул ишлатиб юборганини инобатга олсак, бу трансфер жуда вақтида амалга оширилди. Оддий мисол: жамоа Де Лигтни қўлга киритиш учун 80 миллиондан кўпроқ маблағдан воз кечишига тўғри келди. Ушбу трансфер ойнаси ёпилгунга қадар “Кекса синьора” ҳали яна 1-2 футболчини харид қилишни ўйлаб кўриши мумкин. Мойзе Кен асосий таркибга кира олишига ишонганида, клуб уни ортга қайтариши мумкин.

Учинчиси – Маурицио Сарри

Ёдингизда бўлса, сўзимиз аввалида ўтган мавсум ҳужумчи асосий таркибга кириш имкониятига эга бўлгани ҳақида айтиб ўтдик. Чиндан ҳам шундай эди, лекин ўшанда бош мураббий Массимилиано Аллегри эди-да. Ҳозир у йўқ.

Сарри ротацияни унча хушламаслигини барча билади. Янги жамоада бу борада мутахассис қандай йўл тутишини эса ҳеч ким билмайди. Мисол учун, “Челси”да у асосий таркибга тўлиқ кира олмаган ёшларни ҳеч тортинмай ижарага бериб юборганди: Мората, Батшуайи, Пашалич, Зума, Бакайоко ва ҳатто Пулишич. Ҳозир Сарри унданда камроқ вақти борлиги ва дарҳол натижа талаб этилишини тушуниб турибди. Ёш иқтидорни захира ўриндиғида олиб ўтиришдан эса фойда йўқ.

Айтганча, қайси бири тўғри – Кен ёки Кин?

Кен. Мойзе – италиялик ва ватандошлари бу фамилияни айнан шундай ўқишади. Фамилияни французча ёки инглизча қоидаларга асосланиб талаффуз қиладиган бўлсак — "Кин” варианти тўғри бўлади. Лекин унда унинг исмини ҳам бошқачароқ ўқишга тўғри келади-да...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг