UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37"Реал" келаси йилнинг ёзида Санчони харид қилишга уриниб кўради  0 17:27Профессионаллик сари қадам — машҳур юлдузлар «СА» ва «Тезкор Студия»да эксперт сифатида иш бошлайди  1 17:09ОФК онлайн конференция ўтказди. Унда ОЧЛ тақдири кўриб чиқилди  0 17:01Симеоненинг ассистенти Бургос "Атлетико"дан кетишини эълон қилди, энди у бош мураббий бўлмоқчи  0 16:39Нима учун Наманган?  31 16:36"Ростов" жамоавий машғулотларни бошлади  1 16:24Суперлига. 4-тур ўйинлари учта телеканалда намойиш этилади   9 16:07"Ювентус" ва "Рома" жамоалари кўплаб ўйинчиларни алмашишлари мумкин  1 15:39Сержи Роберто тез орада Манчестер жамоаси футболчисига айланиши мумкин  12 15:22Ўзбекистондаги U-19 Осиё чемпионати 4та стадионда ўтказилади. Улар орасида "Пахтакор" йўқ  26 15:03Сауль Ньигес янги клуби номини эълон қилди  12 14:40Бенаюн: "Клопп "Ливерпуль"да ўзгаришлар қилмоқда"  4 14:17Сауль бироздан сўнг янги клуби номини эълон қилади  7 14:10Дембеле "Ювентус"да ўйнамоқчи  4 13:52Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0

АРХИВ. Алиқуловнинг "Пахтакор"даги сўнгги баҳси, марказий ҳужумда ўйнаган Жасур Ҳасанов, Гейнрихдан супергол. 2009 йилги Тошкент дербисини ёдга оламиз Янгиликлар

АРХИВ. Алиқуловнинг "Пахтакор"даги сўнгги баҳси, марказий ҳужумда ўйнаган Жасур Ҳасанов, Гейнрихдан супергол. 2009 йилги Тошкент дербисини ёдга оламиз

Видео архив рукнимиз давом этади.

2009 йилги Олий лиганинг 11-турида мухлислар билан тўлиб тошган "Жар" стадионида Тошкент дербиси бўлиб ўтганди. Сколари бошчилигидаги "Бунёдкор" Виктор Жалилов бошчилигидаги "Пахтакор"ни қабул қилганди. Ўша ўйинга "Бунёдкор" 14та ўйинда 14та ғалаб, "Пахтакор" эса 14та ўйинда 11та ғалаба ва 3та дуранг қайд этиб мағлубиятсиз етиб келишганди. 

Учрашувдаги ҳисоб 21-дақиқада очилади. Ривалдонинг ақлли тўп узатишидан кейин Жасур Ҳасанов катта тезликда олдинга ўтиб тўпни жарима майдони марказига узатади, бу ерда тажрибали ҳимоячи Асрор Алиқулов хавфни баратарф этаман деб кутилмаганда автогол муаллифига айланади - 1:0. Агар тўп Алиқуловдан ўтиб кетганида унинг ортида турган Вильянуэва барибир гол урарди. Афсуски мазкур баҳс Алиқулов учун "Пахтакор" либосидаги сўнгги ўйин бўлиб қолади. Ўша учрашувнинг 61-дақиқасида алмаштирилган ҳимоячи бошқа "шерлар" таркибида умуман майдонга тушмайди.

Орадан 6 дақиқа ўтгач Хайрулла Каримов Равшан Эрматовдан иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этади. Сколари дарҳол ҳужумда ўйнаётган чилилик ҳужумчи Хосе Луис Вильянуэванинг ўрнига ҳимоячи Бахтиёр Ашурматовни туширади. Шудан сўнг марказий ҳужумчи ролида гоҳида Жасур Ҳасанов, гоҳида Сервер Жепаров пайдо бўла бошлашади.

Иккинчи тайм ўрталарида марказдаги хатодан кейин Ривалдо яна бир ақлли тўп узатишни амалга оширади, бу сафар ҳам Ҳасанов тўпни эгаллаб Тимур Жўраевни алдаб бўш дарвозани ишғол қилади - 2:0. 

71-дақиқада учрашувни безаб берган гол урилади. Ўзи ишлаган жарима тўпини Александр Гейнрих ажойиб тарзда амалга оширади - 2:1. 

Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармайди ва "Бунёдкор" принципиал рақиби устидан ғалабага эришади. "Пахтакор" мавсумдаги биринчи мағлубиятини шу тариқа қабул қилиб олади. 



БУНЁДКОР - ПАХТАКОР - 2:1 (1:0)

12.07.2009. 11-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. 9251 томошабин.

Ҳакам:
Эрматов Равшан - 9,8

Голлар:
1:0 - Алиқулов Асрор (автогол), 21
2:0 - Ҳасанов Жасур О., 58
2:1 - Гейнрих Александр, 71

БУНЁДКОР: Зуҳуров Мурод; Каримов Хайрулла; Ғофуров Анвар; Жўраев Саҳоб; Эдсон Рамос; Жоао Виктор; Ҳайдаров Азиз; Ҳасанов Жасур О. (Карпенко Виктор, 79); Жепаров Сервер (Кападзе Тимур, 83); Ривалдо Витор Борба; Вильянуэва Хосе Луис (Ашурматов Бахтиёр, 33).

ПАХТАКОР: Жўраев Тимур; Алиқулов Асрор (Тожиев Фарҳод, 62); Миладинович Боян; Суюнов Илҳом; Тожиев Камолиддин; Исмоилов Анзур (Холматов Акмал, 72); Аҳмедов Одил; Каримов Шерзод (Магдеев Ильдар, 42); Андреев Станислав; Гейнрих Александр; Тожиев Зайниддин.

Огоҳлантиришлар: Каримов Хайрулла, 6; Исмоилов Анзур, 6; Ҳасанов Жасур О., 9; Каримов Шерзод, 9; Жепаров Сервер, 13; Аҳмедов Одил, 39; Жўраев Саҳоб, 47; Тожиев Зайниддин, 50; Тожиев Фарҳод, 64
Четлатиш: Каримов Хайрулла, 27 (2СК).




Видеони тақдим этгани учун Баҳодир Мирзаевга сайтимиз ўқувчилари номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+5   
20 май 13:22:19
Анвар Рахимов
Футболимиз бунақа дербиларни бошқа кўрсатолмаяпти. Алиқулов ҳимояда анча ишончли ўйнарди, ўша кунги ўйин асаблар жангги эди. Бунёдкор шунчалик куч ва маблағ билан ҳам Осиёни забт этолмаганди. Лекин Ўзбекистонда тенгсиз эди
+4   
20 май 16:30:47
FC Bunyodkor ⭐
O'sha paytla o'yindan keyin hakamlaga nechi ball qo'yilgani ko'rsatilardi nimaga hozirgi kunga kelib bu narsani berkitishadi hayronman. Hakam o'yindan keyin nechi ball oldi yoki agar hakam qaysidir o'yindan keyin malum muddatga chetlatilsa nimaga chetlatildi qaysi qaysi xatolari uchun hamasini ochiq oydin etish kere.
+2   
20 май 12:14:44
царь справедливости
Бунақа кучли дерби бошқа бўлмаса керак!
   
20 май 17:33:52
Aspire
FC Bunyodkor ⭐ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
O'sha paytla o'yindan keyin hakamlaga nechi ball qo'yilgani ko'rsatilardi nimaga hozirgi kunga kelib bu narsani berkitishadi hayronman. Hakam o'yindan keyin nechi ball oldi yoki agar hakam qaysidir o'yindan keyin malum muddatga chetlatilsa nimaga chetlatildi qaysi qaysi xatolari uchun hamasini ochiq oydin etish kere.
Tori Erudit Sport gazetasini mahsus tur statistkalari egallardi... gòllar, sarq kartochka qizil, mehmonlar ģalabasi mezbonlar ģalabasi, HAKAMLAR BAHOSI yon hakamlargachey baholarini aniiq kòrsatardi... lekin òwa paytdeyam muhlislar federatsiyani ayblagan va Òzbek fudboli yomon bògan hozram muhlislar uchun federatsiyani ayblidi va Òzbek fudboli yomon
   
20 май 13:18:01
Нoдир
Узбек футболининг тирик афсонаси -----Гейнрих!!!
   
20 май 12:02:27
Aspire
Exx owa paytla Paxtakorga Bunyodkor haqiqiy fudbol bòlardi hozi bitta kamanda teng kelomidi Paxtakorga
   
20 май 11:47:41
Zayniddin Umarov
Шархловчи Даврон Файзиевмиди?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг