UZ

Сўнгги янгиликлар

07:29МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди  1 03:09Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко  44 03:02А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни мағлуб этиб, жадвалда иккинчи ўринга чиқди  23 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  27 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  9 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  4 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  13 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1

"Арсенал" қишда Кайседони, ёзда эса Райсни сотиб олиши мумкин Янгиликлар

"Арсенал" қишда Кайседони, ёзда эса Райсни сотиб олиши мумкин

"Брайтон" хавбек учун 85 миллион евро талаб қилмоқда.

"Арсенал" "Брайтон"дан ярим ҳимоячи Мойзес Кайседони сафига қўшиб олмоқчи.

"The Telegraph" хабарига кўра, Лондон клуби қишда ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи ва Кайседо бу позиция учун вариантлар рўйхатида. "Арсенал" ҳозирда "Челси" ва "Ливерпуль" қизиқиш билдираётган футболчи учун таклиф билан чиқишни кўриб чиқмоқда.

"Брайтон" 21 ёшли ярим ҳимоячи учун 75 миллион фунт (85 миллион евро)дан кўпроқ сўраяпти. "Брайтон" аввалроқ Кайседони "Челси"га 55 миллион фунтга сотмаган эди.

"Челси" узоқ вақтдан бери "Брайтон"да Грэм Поттер билан бирга ишлаган Кайседо учун курашда пешқадамлик қилмоқда, аммо "Арсенал"нинг қизиқиши туфайли вазият ўзгариши мумкин.

"Арсенал"нинг ёздаги асосий мақсади – бу "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс. Бироқ унга бўлган қизиқиш қишда ярим ҳимоя чизиғига футболчи сотиб олишга тўсқинлик қилмайди.

"Арсенал" ушбу трансфер ойнасида "Брайтон"дан бир футболчини сотиб олди – Леандро Троссард 21+5 миллион фунтга ўтди.

Кайседо жорий мавсум "Брайтон" сафида барча мусобақалар доирасида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика