UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Милан клублари португалиялик дарвозабон учун курашади  0 23:11"Футбол ретро талқинда" (20-сон)   2 22:57"Борнмут" футболчиси "Челси"га ҳам "Манчестер Сити"га ҳам ўтмоқчи эмас  1 22:53Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 172 нафарга етди  0 22:49Тожикистон чемпионатида 20 нафар ўзбекистонлик футболчи ўйнайди  2 22:49"Фанат лига". "Реал" ўз уйида ютқазди, "Боруссия"дан йирик ғалаба, "Лейпциг" ва "Атлетико" зафар қучишди  295 22:43Боатенг йўл транспорт ҳодисасига учради  1 22:19"Боруссия" 20 ёшли ҳужумчига даъвогарлик қилади  0 21:50Коутиньога АПЛдан кутилмаган ҳаридор пайдо бўлди  1 21:35Александр Крестинин: "Ҳеч шубҳасиз, Қирғизистон - менинг иккинчи уйим"  1 21:30“Зенит”да ўйнаган лотин америкалик футболчилардан иборат рамзий жамоа тузилди, таркибда дарвозабон йўқ  0 21:10Бартомеу: “Бавария”, “Лион”, “Ювентус” ҳам шундай қилмоқда”  1 21:00Тавсия қиламиз. Робин ван Персидан ажойиб катта интервью  3 20:54Аршавин: “Ўзил ўйинни секинлаштиради, уни “Арсенал” келажагида кўрмаяпман”  7 20:40Эмре Жан дисквалификация қилинди  1

Аргентина терма жамоаси тарихидаги энг яхши ҳужумчилар ёхуд Марадона, Кемпес ва бошқалар Янгиликлар

Аргентина терма жамоаси тарихидаги энг яхши ҳужумчилар ёхуд Марадона, Кемпес ва бошқалар

Аргентина терма жамоаси тарихидаги энг яхши ҳужумчиларни танлаб олишда нафақат уларнинг ўйинлари ва голларининг сонига, балки, миллий жамоа муваффақиятларига қўшган ҳиссаси ҳам эътиборга олинди.

Аргентина тарихидаги 5та энг яхши ҳужумчи билан танишинг:

5-ўрин: Клаудио Каниджа


Фаолият олиб борган йиллари: 1987 – 2002.

Ўйинлар сони: 50. 

Голлар: 16. 

Совринлари: 1991 йилги Жанубий Америка Чемпиони, Жаҳоннинг вице-чемпиони (1990 йил).

Каниджа 1990 ва 1994 йилги ЖЧларда, Копа Америка-1991да Аргентина терма жамоасининг асосий ҳужумчиси ҳисобланган. Унинг дастлабки мундиали Италия-1990 эди. “Аталанта” шарафини ҳимоя қилиб юрган форвард мазкур мусобақа давомида 2 голга муаллифлик қилди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, бу голлар плэй-офф босқичларида урилган (нимчорак финалда Бразилия, ярим финалда мезбон Италия дарвозасига) ва  Аргентинани финалга олиб чиққан. Каниджа Германия ФРга қарши финал баҳсини сариқ карточкалар кўпайиб кетгани туфайли ўтказиб юборади ва унинг жамоаси немислар олдида ожиз қолади. 

1994 йил Америка мундиалидаги иштирок муваффақиятсиз чиқди, Аргентина гуруҳда 6 гол уриб, 6 очко тўплади. Гуруҳ ғолиби Нигерия терма жамоаси билан баҳсда (2:1) Клаудионинг дубли Аргентинани нимчорак финалга олиб чиқди. Аммо бу босқич Жанубий Америкаликлар учун сўнггиси бўлди, уларни Георге Хаджи ва унинг Руминияси тормор қилганди. 

1998 йилги ЖЧ Каниджасиз ўтди. У терма жамоа устози Даниэль Пассарелла томонидан қўйилган сочни калталатиш тўғрисидаги талабларни бажармагани туфайли якуний қайдномага киритилмаган, Каниджанинг ўрни ва рақамини Клаудио Раньерининг “Валенсия”сида порлаётган Клаудио Лопес эгаллаган эди.

2002 йилги қитъамизда ўтказилган ЖЧга Аргентинани тайёрлаган Марсело Бьелса Шотландия чемпионатида тўп сураётган 35 ёшли Каниджани ҳам сафарбар қилган, аммо мусобақанинг финал бочқичи давомида Клаудиога Креспо, Батистута, Арьел Ортега ва Лопеслар ёнидан жой топилмаган ва Аргентина учун мусобақа гуруҳ босқичидаёқ якунланган эди.


4-ўрин: Габриэль Батистута 


Фаолият олиб борган йиллари: 1991-2002. 

Ўйинлар сони: 78. 

Голлар: 54. 

Совринлари: Копа Американинг икки карра ғолиби (1991 и 1993). 

Габриэль Батистута 1991 ва 1993 йиллардаги Америка Кубокларида ҳал қилувчи рол ўйнган эди. Биринчи мусобақада фаорвард энг яхши тўпурарга айланган (6 гол) бўлса, иккинчисида ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйган. Шунингдек, Бати-гол ўзи қатнашган мундиалларнинг барчасида (1994, 1998 ва 2002) ўз ҳисобига гол уришни уддалаган ва икки бор хет-трикк қайд этган. 1998 йилда Аргентина – Ямайка терма жамоалари ўртасидаги (5:0) баҳсда Батистута 3та голга муаллифлик қилган ва “Чайф” гуруҳининг ўша машҳур қўшиғи дунёга келган эди.


3-ўрин: Лионель Месси

Фаолият олиб борган йиллари: 2005 йилдан буён. 

Ўйинлар сони: 138. 

Голлар: 70. 

Совринлари: Мундиалнинг вице-чемпиони (2014), Жанубий Американинг 3 карра вице-чемпиони (2007, 2015 ва 2016). 

Лионель Мессининг ҳурматни сақлаган ҳолда 3-ўринга жойлаштирамиз. Эслатиб ўтамиз, рейтингни тузишда фақат терма жамоадаги фаолият инобатга олинган. Месси эса ҳали Аргентина терма жамоаси билан олтин медалларга эга чиққани йўқ.


2-ўрин: Марио Кемпес


Фаолият олиб борган йиллари: 1973-1982. 

Ўйинлар сони: 43.

Голлар: 20. 

Совринлари: жаҳон чемпиони (1978). 

Марио Кемпес Аргентина терма жамоасининг илк бор мундиални ютишида энг улкан ҳиссани қўшган эди. 6та гол билан 1978 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланган Кемпес Нидерландия терма жамоасига қарши финал ўйинида (3:1) иккита тўп киритган. Аммо ҳужумчи 1974 ва 1982 йилларда ўтказилган чемпионатларда ўзини кўрсата олмаган.


1-ўрин: Диего Марадона

Фаолият олиб борган йиллари: 1977-1994. 

Ўйинлар сони: 91. 

Голлар: 34. 

Совринлари: жаҳон чемпиони (1986), мундиалнинг вице-чемпиони (1990). 

Ўйлашимча, бу ерда ҳаммаси тушунарли. 1986 йилги мундиалдаги “олтин”, кейинги гал қўлга киритилган "кумуш”ни Марадонасиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Дарвоқе, буни футболчиларнинг ўзлари ҳам, хусусан, Хорхе Вальдано тан олган ва эътироф қилган. 1994 йилда ҳам Аргентина фаворитлар қаторида эди, бироқ Диего йўқотилгач, жамоа нимчорак финалдан ҳам нарига ўта олмади.


Фахриддин Рўзиев тайёрлади

P.S.: Сиз қандай фикрдасиз, бу рўйхатга яна кимларни қўшса бўлади?

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+6   
03 мар 10:43:52
ishonch
2002 yil kumush, 2006 va 2010 yil bronza va nihoyat 2014 yil oltin medallar olishga nemis mashinasi haqli edi. Messi uchun afsusdaman lekin, Germaniya pentakompionlarni o'z uyida 7-1 ga yutgandan keyin, ular mundialni kubokini olishmasa adolatsizroq bo'lardi.
+4   
03 мар 09:59:48
Temurkhan
Jaxon chempioni bolganlar soni 300 dan ortiq lekin ularni xammasinixam odamlar taniyvermaydi. Jaxon chempioni bolmayxam oz davrini Qirollari bolganlarni esa Futbol muxlislari xech qachon unitishmaydi. Bularga Jorj Best, Jorj Vea, Platini, Messi, Ronaldular misoldir.
+3   
03 мар 10:06:27
DavrON€
Messi Dunyo tarixidagi eng yaxshi hujumchi bo'lishiga da'vogarlik qilib turgan paytida, o'zini yurti tarixida eng kuchli hujumchi deb tan olinmaydi.
+3   
03 мар 09:50:08
ZAMON HOFIZ
1 Марадона 2 Марио 3 Батигол шахсий фикрим
+2   
03 мар 10:05:03
DavrON€
Shu reyting etib turibdi, asosiysi gollani sonida emas, ularni muhimligida!
+1   
04 мар 00:00:49
D.T.11
Davletov Surojbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ikardidek kurashuvchan futbolchini yiģlab termaga chaqirtirmay qòyibdi bazilar
С ромероничи.
+1   
03 мар 22:29:12
FC ARSENAL •FC BARCELONA •AC MILAN
Олдинлари Аргентинани хар бир чизиги хавас киларли даражада кучли булган дарвозадан тортиб химояю ярим химоя ва хужум чизиги. Тугри уша пайтлариям жамоада бир иккита лидер буган лекин бир кишига хаддан зиёд богланиб комаган. Хозирчи 2 ё 3та яхши уйинчи бор холос когани Аргентинани узидаям унчалик таниш булмаган савиясиз, Европани кучли чемпионатларида 3 дивизионига тортадиган уйинчилар бн Мессининг узи нимаям килсин, буни устига омадгаям куп нарса боглик. Мессига хеч нарсани исботлашни хожати йук уни бутун дунё тан олган. Буни уни термада киритган голлари сониям айтиб турибди.
+1   
03 мар 19:40:24
Жим Керри
Марадона. бати.гол.уйини.томоша.килиб.маза.килардим.уша.пайт.жуда.кучли.Эди..хозирчи.мессини.тудалари.
+1   
03 мар 14:00:54
БЕК@
Шу юлдузларни деб ҳалигача Аргентинага мухлислик қиламиз
+1   
03 мар 13:32:18
D.T.11
Эх аргентина кадай эдингга. Сендан хамма термалар хайикарди. Манави гном уртокларини йигиб олиб сени не кунларга солиб куйишдия, эх аттанг
+1   
03 мар 11:23:26
Izzatbek Karimov
Argentina fudbol tarihida yagona qirol bor buyuk MARADONA.
+1   
03 мар 10:58:03
Messi10_1987
Жахон чемпионатида олтин олмаган булсада, Месси термаси билан 2008 йил олимпия чемпиони булган, уша вакти Роналдиньо Бразилияда уйнаган, Бразилияни 3:0 га ютиб финалга чиккан.
+1   
03 мар 10:36:33
Revolver
20 ta gol urgan uyinchi eng yaxshi ikkinchi emush. Bu Jiru fransuzlar tarixidagi eng yaxshi xujumchilardan biri degandek gap. Sababi 2018 Jchda Jiru asosiy xujumchi edi.
+1   
03 мар 10:18:48
O'zbekchasiga
Temurkhan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sizni fikringiz faqat ozingiz va futbolni ozingizga oxshab tushunadiganlar uchun togri. Sizni fikringizcha Portugaliyaning eng yaxshi xujumchisi Eder ekanda. Evro-2016 finalda Ronaldusiz gol urib Portugaliyani chempion qildi.
Maqolaga Ronalduni nima aloqasi bor? Tipirchilamey messi maqtovir bo'ldi.
+1   
03 мар 10:14:49
Nodirbek86.86
Улар барибир Бразилия эмас
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг