UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10ЎФА ва ЎзПФЛ футзал мусобақаларининг янги регламентини тасдиқлади   0 14:54Дамсгорга "Юве", "Интер", "Милан" ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда  0 14:36Olamsport: Ислам Махачев ҳам рақибсиз қолди, гандболчи ҳамда боксчиларимиз тантанали кутиб олинди   0 14:27"Манчестер Юнайтед" Мукиэлега қизиқмоқда  0 14:16Шавкат Мирзиёев Наманган футболи, мухлислар ва Одил Аҳмедов ҳақида гапирди  11 14:14"Металлург" қаерга кетяпти?  3 13:56Педро: "Ўзимни "Лацио"да жуда ҳам бахтли ҳис қилмоқдаман, бу ҳудди катта оиладек"  1 13:32Карикатура: Бензема - "Реал" етакчиси  1 13:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 12:52Расмий хабар: Ўзбекистон октябрь ойида Малайзия ва Иордания билан ўйнайди  33 12:38"Сўғдиёна" "Металлург"ни мағлуб этган учрашувдан галерея  0 12:38"Реал" "Лестер" ҳимоячисига шартнома тайёрламоқда  0 12:16"Лестер" Луис Альбертога қизиқмоқда  0 11:57Дилшод Раҳматов: "Футзалимиз бир қадам орқага чекинганди. Жаҳон чемпионати билан уч қадам олдинга сакрадик"  13 11:53"Манчестер Сити" "Лейпциг" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи  3

Араб матбуоти: Саудиялик футболчилар легионер бўлмагунча Олимпиада ва жаҳонда ўзимизни кўрсата олмаймиз Янгиликлар

Араб матбуоти: Саудиялик футболчилар легионер бўлмагунча Олимпиада ва жаҳонда ўзимизни кўрсата олмаймиз

Токио-2020 Олимпия ўйинларида Саудия Арабистони терма жамоаси гуруҳдаги учала ўйинда ҳам имкониятни бой берди.

Саудиялик олимпиячилар гуруҳ баҳсларини Кот-Д'Ивуар, Германия ва Бразилияга қарши ўтказиб мағлубиятга учрашди. Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси бу ўйинларда 4та гол уриб, ўз дарвозасидан 8 бор тўп ўтказиб юборди. 

Ушбу натижадан сўнг араб матбуоти терма жамоанинг Олимпиадаги иштирокини таҳлил қилди ва энг асосий муаммо сифатида футболчиларнинг легионер эмаслигига эътибор қаратди. Хусусан матбуот бу ҳақда шундай ёзади: 

"Олимпия ўйинлари гуруҳ босқичида 16та жамоа қатнашган бўлса, фақат Саудия Арабистони терма жамоаси таркиби тўлиқ 100 фоиз маҳаллий футболчилардан иборат бўлди. Шунинг ўзиёқ бемалол кўп тортишувларга сабаб бўла олади. "Ал Наср" клуби президенти Мусалли Ал Муаммар бу ҳақда шундай деди: "Саудия Арабистони Олимпия ўйинларида яхши футбол кўрсатди, бироқ натижа ижобий бўлмади. Терма жамоа устози Саад Ал Шеҳри энг кучли футболчиларни йиға олди, бироқ муаммо шундаки, бу футболчиларнинг ҳеч бири Европада ўйнамайди. Агар биз терма жамоаларимиздан яхши натижа хоҳласак, футболчилар албатта Европага кетишлари керак". 

"Албатта, "Ал Насср" клуби президенти гапларида жон бор. Масалан, Япония термаси сафида Такефуса Кубо ўйнаяпти. Ёки бўлмаса Жанубий Кореяда Ли Канг Ин ҳаракат қиляпти. Ҳар икки футболчи ҳам легионер. Ли Канг Ин 2019 йил бўлиб ўтган U-20 жаҳон чемпионатида мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди ва шундан сўнг "Валенсия"га йўл олди. Такефуса Кубо эса "Барселона" академиясида таҳсил олди. Мана энди орадан вақт ўтиб ҳар икки футболчи пишиб етилди ва ўз терма жамоаларини муваффақият сари етаклаяпти".

"Умуман олганда, Япония билан Жанубий Кореяда легионерлар кўп, футболчилар ёш пайтидаёқ Европага кетади, шу боис ҳам уларнинг терма жамоаси Олимпиада ва жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқишни уддалай олади. Саудия Арабистони миллий чемпионати кучли, бунга шубҳа йўқ. Бизнинг чемпионат рақобат борасида бемалол Жанубий Корея ва Япония билан беллаша олади. Бироқ муаммо шундаки, япон ва корейслар ўсиш учун четга кетади, бизникилар эса охиригача шу ерда қолишади. Улар Бундеслига, АПЛ, А Серия ва Ла Лигага бориб ривожланяпти. Биз учун эса энг юқори чегара Саудия Пролигаси бўлиб қоляпти. Шундай экан, Саудия Арабистони футбол федерацияси бу мавзуда жиддий бош қотирмаса бўлмайди".

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+4   
01 авг 13:51:28
Doni88
Shu dabbaladan bizani dabbala oʻtomudi
+3   
01 авг 13:53:57
bekxem_23
Savolde bizada legionerla borde lekin Osiyodayam hich nimani qoyillatmayamiz)) natijalarimiz Arablanikidanam ancha past.
+1   
01 авг 17:26:36
Intillect 2060
Мана мисол бизга гарчи Саудлар ЖЧ ва олимпиадага чиқса ҳам натижа йўқ, кеча Кореянинг ҳам аҳволини кўрдик Осиё футболи билан узоққа бориб бўлмайдиЖЧ ва олимпиадага ўзбеклар чиқиши учун нечта авдод алмашади билмайман, лекин чиқса ҳам аҳволига ачиниб кетсак керак, хуллас бизга ЖЧ керак эмас бизга биринчи навбатта УЕФАга ўтиб олишкерак.
+1   
01 авг 15:26:54
Azizbek Rustamovich3
bekxem_23 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Savolde bizada legionerla borde lekin Osiyodayam hich nimani qoyillatmayamiz)) natijalarimiz Arablanikidanam ancha past.
Sizni qaysi legineringiz Saudiya chempionatidan kuchli chempionatda o‘ynaydi. Sanamoqchi bo‘lsangiz bir deysiz ikki deyolmaysiz. Belarus bizni supperligamiz bilan bir xilda. O‘runov bor lekin foydasiz o‘yinchi. K liga esa Saudiyadan kuchli emas. Eng zo‘rimiz Masharipov ham Saudiyaliklardan ustun emas. Umuman Saudiyani beshinchi tarkibi ham biz bilan bemalol o‘ynay oladi. Bizni ikkinchi tarkibiz esa Falastin Yaman qatori.
+1   
01 авг 14:29:35
Xorazm FC
бзага кзиги йок бу гапларни бза осийода ойин сотиб пул ишлемиз гадойла хам ватанини сотмеди бу хоинла узбни сотиб келди фаластинга
+1   
01 авг 14:25:58
Farobiddin Ochilov
20 та кучли бешликда уйнайдиган уйинчилар булсаям бу кучли терма булади эмас. Жуда куп нюанслардан иборат кучли терма жамоа, ва кучли терма булган такдирдаям хозирги кунда хар уйинда ютиш осонмас ракобат кучли
+1   
01 авг 13:49:50
JavohirDev
ENDI AQL YETIBDIDA SAUDLARGA
   
01 авг 22:14:16
Bu shunchaki o'yin
Легионер буса кучли 5 ликда уйнасин. Мальдив, Молдова, Козогистон чемпионатлари билан бир нарсага эришиш кийин. Иккинчидан Саудия клублари уша Европани пулини Арабистонни узида бериб турибди Футболчига Европага кетишдан наф йук. Бизни футболчилар насиб килса Кореаликларга ухшаб Европани забт этади. Почин бор хозирча.
   
01 авг 19:42:16
STERILOK
куплар мофақиятсизлигимизни асосий сабаби футболчиларимизда ватан туйғуси йуқлигида деб билишади,маҳорат булмаса минг ватани жон жаҳдез бн севсангизам ютқазасиз,масалан ҳозирги ёшартирилган катар термасини купгина футболчилари маҳалийлаштирилган боллар дейишади,нима учун улар бошқа юрт шарафини ҳимоя қилишсаям осиёда чемпион булишди?улар катарни шунчалик севиб қолишганмиди? йуқ уларни ёшлигидан маҳоратли мурабий таёрлаб борди бу нарса шу кеча кундузда мева беришни бошлади,масалан ман ҳам уз ватанимни жон дилимдан яхши кураман манга ухшаган ватанпарварларни йиғиб терма қилиб уйнатишса футболчиларимиз 4 та гол утказса биз ватанпарварла 20 та гол утқазворамиз,чунки бизи касбимиз футболчи эмас савиямиз нолга тенг биргина ватанимизи яхши куриш ватан учун жонимизи бериб йугиришимиз бизга ҳеч қандай наф бермайди, ҳамма гап маҳорат ва савияга бориб тақалади,йугирмайди дейишади,бемақсад йугиришни узи бн иш битадими? ҳозирги замоан футболида купро калани ишлатиб ақл бн уйнаганларни қули доим баланд келади,ҳозирги замон футболи купро тактик билимлар бн шунингдек футболчиларни савияси паст ёки юқорилигига бориб тақалади
   
01 авг 18:59:20
STERILOK
саудларни бу фикри нотуғри фикр,ироқниям леганер футболчилари йуқ лекин улар қайсидир олимпиадада чемпион булишувдию
   
01 авг 18:35:16
Азамат0968
Doni88 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu dabbaladan bizani dabbala oʻtomudi
Оббо арабларей. Деб бошлаш керак эди. Лекин энг қисқа ва энг аниқ фикр. В точку дейдику.
   
01 авг 14:41:28
Мухлис оддий
Doni88 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu dabbaladan bizani dabbala oʻtomudi
+++
   
01 авг 14:40:56
Dilshod Tukhtaev
Yaponiya bn Koreya butun osiyo fudboliga etalon shu ikki mamlakat fudboli tayyor shargalka.
   
01 авг 13:58:53
Doni88
Arab adashasanla hamma gap liganer boʻlishdamas. Hammaga oʻyinchilarin qorni toʻqligidan. Bizada mana liganer bor lekin baribir koʻtalen. Bizanikilayam shunaqa qorni toʻyib qosa yugurmu qoʻyadi. Catan tuygʻusi oladi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика