UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Миржалол Қосимов — Виталий Денисов, Шаҳбоз Беғамов ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида  1 13:52Юлиан Нагельсманн Мусиала ва Канселуни мақтади  0 13:31"Барселона" "Ювентус"нинг уч футболчисини қўлга киритмоқчи  0 13:10"Қўқон-1912" Хитой жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 12:51VAR протоколидаги янгиликка ФИФА инструктори изоҳ берди  0 12:33Эшитдик-да! "Сурхон" футбол клубининг 2019-2022 йилги молиявий фаолияти жиддий ўрганилади  8 12:17САфарда объективида АГМК! Микрофон қаршисида Миржалол Қосимов ва Санжар Турсунов…  1 12:04Мюллер: "Бавария" уйга яхши кайфиятда қайтади"  0 11:41Лаутаро Мартинес: "Интер" яна бир бор Милан қора ва кўк рангда эканлигини кўрсатди"  9 11:16Маркиньос ПСЖ билан шартномасини 2027 йилгача узайтиради  0 10:53"Барселона" сардори "Севилья" билан ўйиннинг 4-дақиқасида жароҳат олди  2 10:30АПЛ. Холанд “Тоттенхэм” билан ўйинда мусобақадаги антирекордини қўйди  10 10:10Каррагер: “Клоппни истеъфога чиқаришдан олдин, “Ливерпул”даги ҳаммани ишдан олган бўлардим. Беллингем билан муаммони ҳал қилиб бўлмайди”  2 09:55Ўзбекистон U-20 термаси Туркияда Австрия, Украина клублари ва тожикистонлик тенгқурларига қарши ўртоқлик учрашувларида қатнашади  3 09:45Лига 1. "Марсель" - "Ницца" 1:3  0

АҚШ – Эрон тўқнашуви барчасини ҳал қилади Янгиликлар

АҚШ – Эрон тўқнашуви барчасини ҳал қилади

4 йилликнинг энг йирик турнири тоборо қизиқ паллага кириб бормоқда.

Кеча мезбон Қатарнинг гуруҳда қолиб кетиши расман аниқ бўлиб угурди. Тўғри, Қатар лойиҳаси ўзини оқламагандек кўринмоқда, аммо бу жабҳада бироз шошилмаслик тарафдориман. 16 йил давомида қурилган тизимнинг муаммолари мундиалда кўриниб қолди. Буёғига қатарликлар ушбу ноқис нуқталарни бартараф этишса бўлгани, уёғини вақт кўрсатади. Қатар жой олган "А" ва ҳозирда ўта чигал вазиятга келиб қолган "B" гуруҳида 2-тур ўйинлари якунланди. Қуйида сўнгги ҳал қилувчи тур олдидан жамоаларнинг плей-оффга чиқиш имкониятларини таҳлил қиламиз. Буёғи сизга таниш бўлган футболдаги математика.

"A" гуруҳида 2-тудан кейин "учар голландлар" 4 очко билан етакчи. Нидерландия билан бир хил балл тўплаган Эквадор қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига 2-ўринда.

2-турда Қатар устидан 3-1 ҳисобида зафар қучган африкаликлар 3 очко билан 3-ўринда. Қатар билан эса ҳаммаси тушунарли. 



Хўш, нидерландияликлар сўнгги турда мотивациясиз қолган Қатар билан беллашишини ҳисобга олсак, ван Гал шогирдлари қийинчиликсиз плей-оффга чиқишса керак. Нимчорак финал учун аталган иккинчи чипта тақдири Эквадор – Сенегал учрашувида ҳал қилинади. Сўнгги турда Сенегалга фақат ғалаба керак. Манесиз ўйнаётган Африка чемпионлари жанубий америкаликларга қарши ўйинга борларини ташлашади. Эквадорга эса дуранг ҳам етарли. Ҳа, яна бир маълумот: Нидерландияга қарши ўйинда Эннер Валенсия жароҳат олди, бу сафар жиддийроқ. 

"А" гуруҳидан фарқли "B" гуруҳида вазият анча чигал. Тунда инглизлар америкаликларга қарши ўйинда нурсиз дуранг қайд этишди ва 1 очкога эга бўлишди. Жадвалда Англия 4 очко билан етакчи тўплар фарқи +4. Кеча Уэльс устидан ғалаба қозонган Эрон 3 очко билан иккинчи бўлса, АҚШ жамоаси 2 очко билан учинчи поғонада. Тўплар фарқи қитъадошларимизда -2, америкаликларда эса 0. Гуруҳда 1 очко билан сўнгги поғонада жойлашган Уэльсда ҳали ҳам кейинги босқичга чиқиш имкониятлари сақланиб қолган.



Дўстлар, охирги турда бизни Эрон – АҚШ қарама-қаршилиги кутиб турибди. Афиша жиҳатдан ажойиб ўйин. Ғалаба исталган томонни плей-оффга олиб чиқади, дуранг эса икки томонга ҳам етмай қолиши мумкин. Гарет Бэйл бошчилигидаги Уэльс 3-турда Англия билан беллашади. Инглизлар тунда АҚШ билан нурсиз ўйин намойиш қилгач, бўлажак баҳсда Уэльсни яққол аутсайдер дейиш ўринсиздек. 

Хўп, энди бошида айтганимиз, футболдаги математикага тўхталсак. Агарда жамоаларнинг очколари тенг бўлиб қолса, унда қайси факторларга қаралади? Қуйида шу саволга жавоб топасиз: 

1. Тўплар фарқи (урилган ва ўтказиб юборилган голлар орасидаги фарқ).

2.  Жами ўйинларда урилган голлар сони.

3.  Ўзаро ўйинлардаги кўрсаткичлар.

4.  Агарда юқоридаги кўрсаткичларда мутлақо тенглик қайд этилса, сариқ ва қизил карточкалар сонига эътибор қаратилади.


Жалолиддин Халилов

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+7   
26 ноя 13:05:46
Зинуp
Erve Renar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jch boshlanvotganda deyarli yoq edi. Hozir esa saytda juda kòplab Osiyo futboli muxlislari paydo buldi. Bu quvonarli hodisa. Odamlarimiz nomga emas futbolga muxlislik qilishni boshlashmoqda!!! Demakki meni missiyam tugadi. Xayr
Емаган фикрлариз билан (аслида фикр деб булмайди) зайбал килдиз бору
+6   
26 ноя 12:19:05
Диего Армандо Марадона Mexico 86
Erve Renar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jch boshlanvotganda deyarli yoq edi. Hozir esa saytda juda kòplab Osiyo futboli muxlislari paydo buldi. Bu quvonarli hodisa. Odamlarimiz nomga emas futbolga muxlislik qilishni boshlashmoqda!!! Demakki meni missiyam tugadi. Xayr
Футьолни тушунадиганлар сиздан олдин хам булган кейин хам булади.Кучли жамоа билан кучсиз жамоа уйнаса купчилик футболни тушунадиганлар,кучсиз жамоага мухлислик килишади.Масалан ман Германия-Япония уйинида Японияга мухлислик килдим лекин Осиё кубогида Япония ва Иордания уйнаса Иорданияга мухлислик киламан.Шунга ухшаш
+2   
26 ноя 14:09:06
TeMuR1994
buyoqda Eron Aqshdan Alamini olsa uyoqda Bellar Angliyadan Alamini oladi mana biz xaqyqiy or nomusibor orta osiyo xalqlari Rossiyani qanchalik.yomon korsak wels xam shunchalik yomon koradi lanati angilcanlarni
+2   
26 ноя 12:00:22
Sayte bavariya )
Erve Renar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jch boshlanvotganda deyarli yoq edi. Hozir esa saytda juda kòplab Osiyo futboli muxlislari paydo buldi. Bu quvonarli hodisa. Odamlarimiz nomga emas futbolga muxlislik qilishni boshlashmoqda!!! Demakki meni missiyam tugadi. Xayr
Axaxaxa yomon dumalatiz xamani lekin misiya ))
+1   
26 ноя 12:25:39
⚽️ ᶠᶜ ⁿᵃˢᵃᶠ 1978 ⚽️
Eron yutsa, Angliya yana durrang o'ynasa Eron 1-o'rinda chiqishiyam mumkin ekan. Qitadoshlarimizga omad ✊
   
26 ноя 17:30:11
Sophisticated
Erve Renar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jch boshlanvotganda deyarli yoq edi. Hozir esa saytda juda kòplab Osiyo futboli muxlislari paydo buldi. Bu quvonarli hodisa. Odamlarimiz nomga emas futbolga muxlislik qilishni boshlashmoqda!!! Demakki meni missiyam tugadi. Xayr
Mister 007, Sizga boshqa missiya bor: — O'zimiz chaqirmagunimizcha bu yerlarda boshqa ko'rinmang. xD
   
26 ноя 16:49:15
Хонмирзо
Erve Renar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jch boshlanvotganda deyarli yoq edi. Hozir esa saytda juda kòplab Osiyo futboli muxlislari paydo buldi. Bu quvonarli hodisa. Odamlarimiz nomga emas futbolga muxlislik qilishni boshlashmoqda!!! Demakki meni missiyam tugadi. Xayr
биласизми, хайр деганингизга қувондим. Агарда қайтиб сизни фикрларингизга кўзим тушмаса жуда ҳам хурсанд бўлардим.
   
26 ноя 14:56:45
Rustam Rahimbabayev
Shakirov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
aqsh yutsa kerak eronni yana xam bilmadim, chunki aqsh angliya bilan zo'r o'ynadi o'yini kuchli ekan aqshni ))))
AQSh Uelsni yuta olmadi. Hamma narsa o'yinda hal bo'ladi.
   
26 ноя 14:49:30
Nuriddin El Maggio
Erve Renar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jch boshlanvotganda deyarli yoq edi. Hozir esa saytda juda kòplab Osiyo futboli muxlislari paydo buldi. Bu quvonarli hodisa. Odamlarimiz nomga emas futbolga muxlislik qilishni boshlashmoqda!!! Demakki meni missiyam tugadi. Xayr
Oka missiya ne vipolnimani qiryuzinchi chasti boshlanibdi shuniyam borib tugatib keling.))
   
26 ноя 13:32:09
RealMadrid_Liverpool
Pley off 3-turdan boshlanadi
   
26 ноя 12:32:50
A.Qosimov AC Milan
Senegalni durang ham qanoatlandiradi faqat buning uchun Gollandiya Qatarga yirik hisobda yutkazishi kerak.Admin Senegalga faqat g'alaba kerak debsiz.
   
26 ноя 12:19:55
Диего Армандо Марадона Mexico 86
Erve Renar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jch boshlanvotganda deyarli yoq edi. Hozir esa saytda juda kòplab Osiyo futboli muxlislari paydo buldi. Bu quvonarli hodisa. Odamlarimiz nomga emas futbolga muxlislik qilishni boshlashmoqda!!! Demakki meni missiyam tugadi. Xayr
Футболни
   
26 ноя 11:58:21
????????????????????????✈︎™
Khalilov Jaloliddin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Eron chiqsaya Amerikani yutib..
Uels ham chiqsaya Angliyani yutib guruhda qoldirib
   
26 ноя 11:57:02
Khalilov Jaloliddin
Eron chiqsaya Amerikani yutib..
   
26 ноя 11:52:06
Abdulaziz 5
Нидерландия - Иран
Англия - Эквадор
1/8 -даги уйинлар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика