UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17АПЛ. Мавсумнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг ("Sky Sports" таснифига кўра)  1 23:00"Милан" шорт-листидан 3та марказий ҳимоячи ўрин эгаллаган  2 22:43"Marca" тарқатган хабар нотўғри бўлиб чиқди  0 22:18Роналдунинг собиқ мураббийи: "Таътил Криштианунинг фойдасига ишлайди"  4 21:58Беларусь чемпионати. 3-тур натижалари, мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати  11 21:40Хави Роналдиньодан юқори турувчи ягона футболчи кимлигини айтди  1 21:15“Минск” устози: “Яхшибоевнинг индивидуал маҳорати жамоасига устунлик тақдим этди”  16 20:45Кулибали фаолиятини қайси клубда давом эттириши деярли аниқ бўлди  3 20:30АПЛ клуби президенти: “Мавсум тикланмаса, августга келиб банкрот бўламиз”  0 20:05“Энг тез лига”. Шомуродов навбатдаги ўйинни ўтказди  8 19:45Футболчилар карантиндан кейин  10 19:40"Тезкор студия". Карантин вақтидаги меҳмонлар Денис Иванков, Санжар Турсунов ва Элдор Суюнов   3 19:35“Тоттенхэм” Льорисга ўринбосар топди  0 19:20"Энергетик-БГУ” – “Минск” баҳсининг энг яхши футболчиси аниқланди  25 18:45Матерацци: "Моуринью менинг отам, дўстим, акамдек бўлган"  1

АПЛда ўзини синаб кўриши шарт бўлган 10та мураббий Янгиликлар

АПЛда ўзини синаб кўриши шарт бўлган 10та мураббий

Яна ўша савол: Англия ёки Испания — қай бири кучлироқ?

Мухлислар ўртасида қайси чемпионат кучли экани ҳақидаги баҳс-мунозаралар ҳеч қачон тугамаса керак. Бу борада истаганча тортишиш мумкин, бироқ Премьер-лига Ла Лигага нисбатан анча юқори обрўга эгалиги ҳамда бой эканини инкор этиш нотўғри бўлади. Кўплаб футболчи ва мураббийлар Туманли Альбионга боришга ҳаракат қилади. Ушбу мақолада ҳали шу кунгача Премьер-лигада ишламаган, лекин ўзини синаб кўриши ёмон бўлмайдиган мураббийлар рўйхати билан танишиб чиқишингиз мумкин. Сизга қизиқарли бўлади деб ўйлаймиз.


Массимилиано Аллегри

Рўйхатимизнинг энг бошидан Массимилиано Аллегри ўрин олди. Бу мураббий анчадан буён Англияда иш бошлайди дейилмоқда — аввал "Арсенал" тилга олинган бўлса, энди — "Манчестер Юнайтед". Аллегри ўтган мавсум охирида "Ювентус"дан кетган эди ва ҳозирча дам олмоқда. Массимилиано "кекса синьора"да ишлаган йилларининг ҳаммасида Италия чемпиони бўлди (2014-2019). Лекин Чемпионлар Лигаси совринини қўлга киритиш бу мураббийга насиб қилмади. У туринликлар билан икки маротаба финалга чиқди, бироқ бир сафар "Барселона"га, бошқасида эса "Реал"га имкониятни бой берди.

Аллегрининг бутун мураббийлик фаолияти Италияда ўтди. Массимони бошқа давлат клубининг мураббийлик рулида кўриш сизга ҳам қизиқ бўлса керак-а?! Хўш, Англиядаги саргузаштларини бошлаш учун унга нима тўсқинлик қилмоқда? Эшитган бўлсангиз керак: ўтган ҳафта Аллегри Премьер-лига клубларидан бири билан оғзаки келушувга эришди деган хабарлар тарқаган эди.


Диего Симеоне

Дунёнинг энг кўп маош тўланадиган мураббийлари қаторида кўпчилик Диего Симеонени кўриб ҳайрон бўлган бўлса ажабмас. Бир тарафдан, аргентиналикнинг "Атлетико"даги натижаларига ўзингиз баҳо беринг. Симеоне "матрасчилар"ни нафақат Испаниянинг, балки Европанинг ҳам етакчи жамоаларидан бирига айлантира олди. Диего қўл остидаги клуб Ла Лига ғолибига айланди ва икки бор ЕЧЛ финалигача чиқди (аммо имкониятни бой берди). Симеоне буларнинг барчасига трансфер бозорида катта пул сарфламай, эриша олди. 

Жорий мавсумда мамлакат чемпионатидаги "Атлетико"ни энг яхшиси дейиш қийин. Миш-мишларга қараганда, 2011 йилдан буён "Атлетико"ни бошқариб келаётган Симеоненинг Мадриддаги саргузаштлари яқин кунларда тугар эмиш. Диегонинг ўзи ҳам Италия ва Англия клубларидан таклиф тушаётгани ҳақида айтган эди. Эҳтимол, бир неча йилдан сўнг аргентиналикни шу мамлакатларнинг бирор клубида бош мураббий сифатида кўрармиз? Премьер-лига ажойиб характери ва ўзига хос ҳаракатлари билан ҳаттоки, Юрген Клоппни ҳам ортда қолдира оладиган мураббийга эга бўлармиди?!


Марсело Бьелса

Марсело Бьелса икки йилдан буён Англияда фаолият юритмоқда. Аммо Премьер-лигада эмас, Чемпионшипда. Ўтган мавсум "Лидс" элитага чиқиш имкониятидан унумли фойдалана олмади: плей-офф ярим финалида имконият "Дерби"га бой берилди. Бу сафар "товуслар" Англиянинг топ-дивизионига қайтиш учун бор кучлари билан ҳаракат қилмоқда. Премьер-лигада нафақат "Лидс"ни, балки Марсело Бьелсани ҳам кузатиш кўпчиликка жуда қизиқ. У ҳақиқатан ҳам ажойиб мураббий ва ажойиб шахс. Аргентиналикнинг тахаллуси ҳам бежизга "ақлдан озган" эмас. У омма олдида намоён бўлишни унчалик ҳам хуш кўрмайди, ёлғиз турмуш тарзини афзал кўради, доим спорт костюмида юради ва ҳаттоки, мобил телефондан ҳам фойдаланмайди. XXI аср учун бироз ғалати-а?!

Яқинда Чили термаси ўйинчилари бир воқеани айтиб бердилар: Бьелса мағлубиятдан сўнг кийиниш хонасига кириб, кийимларини ечиб ташлаган ва худди ярим соат операция столида ётгандек қимир этмаган эди. Шу билан бирга Марсело "Лацио" бошқарувини қўлга олганини эслаш ҳам мумкин. Бош мураббий этиб тайинланган мутахассис икки кундан кейин раҳбарият билан трансфер сиёсати борасида келиша олмай, жамоада қолишни истамаган. Бу ғайритабиий инсон эътиборни тортиши аниқ. Шунингдек, Бьелса яхшигина мураббийлик маҳоратига эга. Бир вақтлар у футболчиларни тайёрлаш бўйича ўзига хос услубни ишлаб чиққан эди.


Хорхе Сампаоли

Рўйхатимиздан яна бир аргентиналик ўрин олди. Хорхе Сампаоли Марсело Бьелса методикасининг мухлиси саналади. Сампаоли мунтазам равишда Бьелса билан маслаҳатлашиб туради. Шу билан бирга, бир пайтлар у ромб шаклидаги ярим ҳимоя чизиғи ва учта ҳужумчи билан ўйнаш тактикасини ишлаб чиқди ва схемани қўллаб кўрган.

Сампаоли Чили термасида иш берган қизиқарли ғоялар эгаси ҳисобланади. Шу туфайли терма жамоа илк бор 2015 йил Америка Кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлган. Хорхе Европада атиги бир йил — 2016/2017 мавсумда ишлаган. Аргентиналик "Севилья" билан Ла Лигада тўртинчи ўринни эгаллаган, бироқ Аргентина терма жамоаси туфайли клубдан кетишга қарор қилган. Бир вақтлар Сампаоли ўзини Англия Премьер-лигасида синаб кўришни ҳамда кучли мураббийлар билан рақобатлашиб кўришни исташини айтган эди. Эҳтимол, келаси мавсум Хорхени АПЛнинг бирор клуби бош мураббийи ролида кўрармиз?!


Зинедин Зидан

Зинедин Зидан мураббий сифатида ҳали анча ёш, бироқ шунга қарамай франциялик кўпчилик тушида ҳам кўрмайдиган ютуқларга эришган. Зидан "Реал" билан кетма-кет уч марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган — улкан ютуқ. Зинедин қисқа танаффусдан сўнг "қаймоқранглилар"нинг мураббийлик курсисига қайтди ва яқин йилларда Мадридда қолса керак. Бироқ келгусида Зиданни бошқа бир чемпионатда кўриш анча қизиқ бўлса керак. Зидан футболчилик вақтида Премьер-лигада ўйнамаган. Аммо француз Англияда ўзини мураббий сифатида синаб кўришига ҳали ҳам кеч эмас...


Луис Энрике

Луис Энрике кузда катта фожеа (қизининг ўлими)ни бошдан ўтказди ва бироз танаффусдан сўнг, Испания термаси бош мураббийлиги лавозимига қайтди. Эҳтимол, Энрике келгусида клубдаги фаолиятини давом эттириб, ўзини Англия Премьер-лигасида синаб кўриши мумкин. Сабаби ўтган йили ўзи Англияда ишлашни истаётгани ҳақида гапирган эди (!). Мураббийнинг сўзларига қараганда, унга тўсқинлик қилаётган нарса турмуш ўртоғи инглиз об-ҳавосига мослаша олмаслиги экан.

Энрике Испания термасида ишлагунга қадар, "Барселона"да уч йил фаолият юритган. Луис илк мавсумда "кўк-анорранглилар" билан "требл" қилишга муваффақ бўлган, иккинчи йили эса — "олтин дубль". Учинчи йили эса каталонияликлар Миллий Кубокни қўлга киритиш билан чекландилар.


Томас Тухель

Томас Тухель Дортмунднинг "Боруссия"сини Юрген Клоппдан сўнг муносиб тарзда бошқара олди. Тухель даврида "арилар" Бундеслиганинг етакчилардан бири бўлиб қолдилар ва жуда чиройли ўйин намойиш этдилар. Бироқ Томас Дортмундда атиги 2 йил ишлади. Бу вақт ичида жамоа чемпионатда кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди. Шунингдек, Миллий Кубокка ҳам сазовор бўлди.

Бир йиллик танаффусдан кейин Томас Тухель яна ишга жойлашди: ПСЖ бош мураббийи бўлди. Унга топширилган асосий вазифа — Чемпионлар Лигасида муваффақият қозониш эди. У келгандан сўнг илк мавсумдаёқ парижликлар 1/8 финал босқичида "Манчестер Юнайтед"га имкониятни бой бердилар ва турнирдан чиқиб кетдилар. Ҳозирда ПСЖ чорак финал йўлланмасини қўлга киритиш учун "Боруссия" билан куч синашмоқда. Биринчи учрашувда Тухелнинг собиқ жамоаси ПСЖни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Агар парижликлар яна турнирдан чиқиб кетсалар, у ҳолда мавсум охирига келиб мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилса ажаб эмас. 

Германия ва Франциядан сўнг Тухель чемпионат ўйинлари нуфузли бўлган мамлакатга бориши мураббийнинг ўзига ҳам қизиқ бўлса керак?! Хўш, у ҳам Юрген Клопп каби Туманли Альбионда катта ютуқларга эриша олармикан? Нима деб ўйлайсиз?


Леонарду Жардим

2018 йили қониқарсиз натижалар туфайли "Монако" раҳбарияти Леонарду Жардимни истеъфога чиқарди. Орадан бир неча ой ўтиб, португалиялик қайтди, аммо 2019 йил охирида яна лавозимидан озод этилди.

Ҳа, "Монако"да ўтган сўнгги давр Жардим учун омадли кечмади. Бироқ бу мутахассис эътиборга лойиқ инсон. Сабаби айнан Леонарду туфайли "монегасклар" 2017 йили ПСЖни мағлуб этиб, мамлакат чемпионлигини қўлга киритишганди. Шунингдек, жамоа Чемпионлар Лигаси ярим финалигача ҳам етиб борган. Қолаверса, топ-клублар трансфер бозорида Килиан Мбаппе, Бернарду Силва ва бошқа кучли ўйинчиларни "илиб кетганига" қарамай, Жардим клубни бир маромда ушлаб турганди.

Леонарду Жардим нафақат "Монако"да муваффақият қозонди, балки "Брага"ни ҳам Чемпионлар Лигасига олиб чиққанди. Шунингдек, "Олимпиакос"дан жиддий жамоа туза олган. Греция клуби ўша мавсум "олтин дубль" қилганди. Орада ноаниқ сабаблар туфайли Жардим мураббийлик соҳасида ишламади. Кейинроқ эса "Спортинг"ни шуғуллантирди. Клуб тўрт йил деганда илк бор шу мураббий билан Чемпионлар Лигаси саралаш босқичига чиқди.

Жардим ҳали йирик чемпионатларда ишламаган. "Монако"даги омадсизликдан сўнг, Жардимни АПЛда кўриш қизиқарли бўлса керак.


Эрик тен Хаг

Ўтган мавсум Эрик тен Хаг Европа стандартлари бўйича таниқли мураббийлардан бирига айланди. Унинг "Аякс"си ЕЧЛ финалига чиқишига бир қадам қолганда, турнирни тарк этди. Ўшанда "Тоттенхэм" меҳмонда урилган голлар ҳисобига финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Аввал "Аякс" нафақат евроаренада, балки ички чемпионатда ҳам кўпчиликни хушнуд эта олмай қолганди. Жамоа 5 йил деганда ички чемпионат ғолибига айланди ва 9 йил ичида илк бор Миллий Кубокни қўлга киритди. Бу ҳам арзирли ютуқ!

"Аякс"нинг ҳозирги таркиби анча кучли-да дерсиз, аммо ўша футболчиларни ушбу мураббий қўл остидаги омадли иштирокигача ким биларди, ким эса йўқ. Тен Хаг аввал ҳам бошқа клублар билан яхши натижаларга эришган. Масалан, 2013 йил Эрик оддийгина "Гоу Эхед Иглс"ни Голландия олий дивизионига олиб чиққан (17 йил ичида илк бор!). Кейинроқ эса "Утрехт" билан чемпионатда бешинчи поғонани эгаллган ва Кубок финалигача чиққан. Бундан сўнг Эрик йилнинг энг яхши мураббийи деб эътироф этилган. Шундай экан, тен Хаг ҳам ўзини топ-чемпионатда синаб кўришига ҳеч қандай тўсқинлик йўқ, назаримизда.


Юлиан Нагельсманн

Эҳтимол, кимларгадир эриш туюлар, аммо Юлиан Нагельсманни рўйхатга қўшмасликнинг иложи йўқ эди. Сабаби, ёш лекин шу ўринда анчагина тажрибали мураббий Англиянинг бирор клубида кўриш ҳозиргидан анча қизиқарли бўлса керак. У жуда ёш ва янги авлод мутахассисларидан бири. Нагельсманн тиззаси билан боғлиқ муаммо туфайли 19 ёшида футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлган.

Юлиан 2016 йил 10 февраль куни "Хоффенхайм" бош мураббийи этиб тайинланди. У ўшанда 28 ёшда эди. Германия клуби билан шартнома имзолаган Нагельсманн Бундеслига тарихидаги энг ёш мураббий бўлди. Келаси йили "Хоффенхайм" ички чемпионатда тўртинчи ўринни эгаллади ва тарихда илк бор Чемпионлар Лигаси саралаш босқичида иштирок этди. Нагельсманн эса Германияда йилнинг энг яхши мураббийи мукофотига сазовор бўлди. "Хоффенхайм" келаси мавсум топ-3 ликдан ўрин олди ва ЕЧЛ гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

2019 йилнинг ёзида Юлиан Нагельсманн "РБ Лейпциг" билан шартнома имзолади. Германияликнинг янги жамоаси ҳам ички чемпионатда ажойиб ўйнаяпти. Қолаверса, Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида иштирокини давом эттирмоқда. Дастлабки ўйинда сафарда "Тоттенхэм" таслим этилди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +31   

Фикрлар

+4   
21 фев 21:40:29
Qirol Zidan
APL ning La Ligaga yetishiga ko'p qovun pishig'i bor.
+4   
21 фев 20:22:07
Xorazm mufc
prmer ligaga teng keladigan chempianat yoq xozir
+3   
21 фев 18:32:48
Шухрат Эргашев
АПЛ клублари учун бу кетишда ЕЧЛдан кура АПЛ чемионлиги мухим булиб колади, сабаб хозир энг киммат лига телетранц, реклама. Кискаси жахоннниг энг иктидорлилари АПЛда йигилмокда деса хам булади. ЕЧЛга Англиядан 6-8та клубга рухсат берса хам булаверади. Интрига янаям дахшатли булса керак. 9-15 уринларга Европа лигаси
+3   
21 фев 18:25:15
Navbahor Manchester Yunayted Oʻzbekiston
Yana oʻsha javob premiyerliga nomer1
+2   
21 фев 19:42:39
UEFA CHAMPIONS
O'ktamjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Raniyeri Lestrni birinchi mavsumdayoq chempion qildi. Pep esa ikkinchi mavsumda chempion qildi. Klip esa 4 yil. 5 yil deganda chempion qilishga yaqin turibdi.xulosa o'zilarda qaysi murabbiy omadli yoki kuchliroq.
Yechl niyam etmapsizde unda yeb qoyasizmi Messi Ronaldu, Real Barsa, Paxtakor Navbahor, Paxtakor, Nasaf La Liga-APL jonga teymadimi
+2   
21 фев 19:26:56
UEFA CHAMPIONS
O'ktamjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Raniyeri Lestrni birinchi mavsumdayoq chempion qildi. Pep esa ikkinchi mavsumda chempion qildi. Klip esa 4 yil. 5 yil deganda chempion qilishga yaqin turibdi.xulosa o'zilarda qaysi murabbiy omadli yoki kuchliroq.
Cityga chin dildan omad, sudda yutib chiqsin biza muxlislayam mehr oqibatli bolilik, futboldan faqat zavq xursanchilik olish nasib qisin hammamizga
+1   
22 фев 04:23:45
Ҳақиқат
Эҳҳҳ болажонлару катта кишилар... Премер лига кучлидир, аммо Ферги бободан кейин (у ҳам шотландиялик) қайси инглиз мураббийи чемпион бўлди?! Италияликлар Карло Анчелотти ва Конте Челсини чемпион қилишди, Сарри Челси билан Европа лигасини ютди, Манчини МанСитига неча йиллик орзуси АПЛ чемпионлиги олиб берди, бу жамоаларда пул кўп дейдиганларга Раньери Лестер билан нималар қилмади... Ёки Испания чемпионати кучли дейдиганларга Реал Супергалактикос қайси мураббий билан неча йиллик танафус билан ЧЛни ким билан ютди...Карло Анчелотти биланми?! Зиданга тайёр ош қилиб берди. Италиялик тренерлар Испанияни ҳам, Англияни ҳам эгаллаб бўлган
+1   
21 фев 23:26:27
Umar Muxammadaliev
Шухрат Эргашев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
АПЛ клублари учун бу кетишда ЕЧЛдан кура АПЛ чемионлиги мухим булиб колади, сабаб хозир энг киммат лига телетранц, реклама. Кискаси жахоннниг энг иктидорлилари АПЛда йигилмокда деса хам булади. ЕЧЛга Англиядан 6-8та клубга рухсат берса хам булаверади. Интрига янаям дахшатли булса керак. 9-15 уринларга Европа лигаси
Siz fudbolni tushunarkansiz faqat gapiyiz la ligachilaga yoqmaydi xozir yaqin insonnini himoya qilganday la laligani himoya qilishadi o'zini vatandoshlarini hafa qilib so'kib xudi la liga ularga buning uchun oylik maosh beradiganday
+1   
21 фев 21:34:18
Жама_Реал
Зидан реалга керак.
+1   
21 фев 19:35:24
UEFA CHAMPIONS
O'ktamjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Raniyeri Lestrni birinchi mavsumdayoq chempion qildi. Pep esa ikkinchi mavsumda chempion qildi. Klip esa 4 yil. 5 yil deganda chempion qilishga yaqin turibdi.xulosa o'zilarda qaysi murabbiy omadli yoki kuchliroq.
- bosishi nima keregi boridi haqiqat yoqmadimi
+1   
21 фев 19:03:55
UEFA CHAMPIONS
O'ktamjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Raniyeri Lestrni birinchi mavsumdayoq chempion qildi. Pep esa ikkinchi mavsumda chempion qildi. Klip esa 4 yil. 5 yil deganda chempion qilishga yaqin turibdi.xulosa o'zilarda qaysi murabbiy omadli yoki kuchliroq.
Antonio Konte Chelsi 1- mavsum da adashmasam, Joze Mourinyo 1- mavsum Chelsi da zato 2- yil 10 o'rin va shunaqa, Liverpul 2- o'rin oldingi yili bu yil kotta farq bilan 1- o'rinda, Citiga gap yo'q
+1   
21 фев 18:50:14
O'ktamjon
Raniyeri Lestrni birinchi mavsumdayoq chempion qildi. Pep esa ikkinchi mavsumda chempion qildi. Klip esa 4 yil. 5 yil deganda chempion qilishga yaqin turibdi.xulosa o'zilarda qaysi murabbiy omadli yoki kuchliroq.
+1   
21 фев 18:44:37
H.H.K.13
Шунақа провакацион мақолаларни кераги йўқ. 1-2 та клубни натижасига қараб бутун бошли лигага баҳо бериб бўмайди. Яқин яқингача ЧЛда ярим финалда 3 талаб ла лига клублари ўйнган пайтлада хеч ким ла лигани премьер лига билан солиштирмаган. Ушанчун хурматли мухлислар келила бу лигалани бир бири билан таққосламилик. Булани хаммасини ўз ўрни бор, бугун биттаси кучли бўса эртага бошқаси. Муҳими чиройли футбол ўйниларини кўрсак бўлгани. хаммага омад!!!
   
24 фев 17:58:43
Ramazon Muminov
H.H.K.13 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шунақа провакацион мақолаларни кераги йўқ. 1-2 та клубни натижасига қараб бутун бошли лигага баҳо бериб бўмайди. Яқин яқингача ЧЛда ярим финалда 3 талаб ла лига клублари ўйнган пайтлада хеч ким ла лигани премьер лига билан солиштирмаган. Ушанчун хурматли мухлислар келила бу лигалани бир бири билан таққосламилик. Булани хаммасини ўз ўрни бор, бугун биттаси кучли бўса эртага бошқаси. Муҳими чиройли футбол ўйниларини кўрсак бўлгани. хаммага омад!!!
Уша Лалигада 4 ликга кирадиган 4 та жамоа бор, Барселона бошлаб берганга кадар ЧЛ ярим финалларида 2-3 та ингилизлар уйнар эди айникса МЮ
   
23 фев 12:02:24
Rakuten
APL ga hali ancha bor La Ligaga yetib olishi uchun.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг