UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Марсело учун икки топ-клуб даъвогарлик қилмоқда  0 00:35Маунт: "Мақсадимиз - катта совринларни ютиш"  1 00:15Рамос умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  0 00:07АГМК: Тарихий ва рекордларга бой ўтган ажойиб мавсум  2 23:49Канте "Челси"дан кетмоқчи эмас  0 23:30"Аякс" топ-клублар қизиқаётган футболчиси билан шартномани узайтирди  0 23:13"Юнайтед" Тухелнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда  5 22:51"Спартак"ка "Арсенал" футболчиси керак  3 22:33ЛаЛигада ноябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  2 22:16Расман: "Наполи" стадиони номи ўзгарди  6 21:582020 йилги футбол мавсумида "Насаф"дан ўзгача хет-трик   23 21:53"Турон" футбол клуби ёш футболчилар учун танлов эълон қилади  21 21:47Дунёнинг энг яхши марказий ярим ҳимоячиси ва вингери аниқланди. Рўйхатда Азар, Окампос ва Грилиш ҳам бор (ESPN)  9 21:28А Серия. Роналду – ноябрь ойининг энг яхши ўйинчиси  6 21:17Месси Парижга кўчади (ESPN)  14

"Тоттенхэм" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди Янгиликлар

"Тоттенхэм" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди

Англия чемпионати 9-туридан ўрин олган марказий баҳслардан бири 22:30 да старт олади ва сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

"Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" 2:0

22.30, «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум»

 Гол:
5 - Сон Хён Мин 1:0, 65 - Жовани Ло Чельсо 2:0

"Тоттенхэм" – Льорис, Регилон, Орье, Алдервейрелд, Дайер, Сиссоко, Хейбьерг, Сон Хён Мин, Ндомбеле, Бергвейн, Кейн.

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Лапорт, Жоау Канселу, Рубен Диаш, Уокер, де Брюйне, Бернарду Силва, Марез, Родри, Ферран Торрес, Габриэл Жезус.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

Ҳакам иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берди

90. УХХХХХХХХХ. Меҳмонлар футболчиси боши билан кучли зарба йўллади, Льорисдан сейф

90. Огоҳлантириш. Ҳакам Кейнга ҳам сариқ карточка кўрсатмоқда.

89. Кейн бурчакка ўтиб олиб, тўпни ушлаш билан банд.

88. Огоҳлантириш. Торрес қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди

82. Ўзгариш.  Алдервейрелд ўрнига Родон майдонда ҳаракат қилади

80. Учрашувда тўхталиш. Мезбонлар ҳимоячиси Алдервейрелд майдонда ётибди. Нидерландиялик катта эҳтимол билан майдони тарк этади

73. Ўзгариш: Лукас Моура Бергвейнни алиштирди

72. Ўзгариш: Марез ва Бернарду Силва майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Фоден ва Стерлинг майдонга тушди.

65. ГООООООООЛ. Ҳозиргина майдонга тушган Жовани Ло Чельсо ҳисобни ўзгартиди.

65. Ўзгариш: Мезбонлар сафида ҳаракат қилган Танги Ндомбеле ўрнига Жовани Ло Чельсо

60. ЗАРБАААА. Яна ўша де Брюйне. У жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади, бироқ тўп йўл йўлакай ҳимоячиларга тегиб, бурчакка чиқиб кетди

55. де Брюйне яна бир бор жарима майдончасига кириб борди, бироқ унинг узатмаси ноаниқ  

51. ЗАРБААА. Тиниб тинчимас де Брюйне яна бир бор кучли зарба йўллади, бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади

49. Меҳмонлар иккинчи бўлимда тўлиқ куч билан хужумга ўтишмоқда

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди. Биринчи 45 дақиқаликда меҳмонлар устунликка эга бўлишди, бироқ учрашувдаги ягона голни ҳозирча мезбонлар уришди

Ҳакам биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берди 

41. УХХХХХХ. Тайм сўнггида «Ман Сити» ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Бироқ Жесуснинг зарбасига бироз аниқлик етишмади

40. Биринчи бўлим якунланишга беш дақиқа қолмоқда. Дарвозага йўлланган зарбалар сони 1:9. Ҳисоб эса 1:0...

34. Кейнга нисбатан меҳмонлар жуда қўпол ўйнашмоқда...

Майк Дин ВАРга йўл олди ва ҳакамнинг қарорига кўра тўп Жезуснинг қўлига теккан ва гол ҳисобга олинмади

27. ГОООООООЛ. Лапорте ҳисобни тенглаштирди, бироқ ВАР ишга киришди.

21. Тўпга эгалик қилиш борасида 69% -31% «Ман Сити» фойдасига, бироқ ҳозирча меҳмонлар деярли ҳеч қандай имкониятга эга бўлишмади 

15. ЗАРБААА. Меҳмонлар жарима зарбаси ишлади ва де Брюйне яхши узатмани амалга оширди. Родрининг зарбаси тўғри Льориснинг қўлига бориб тушди.

13. ГОООООООООЛ. Сон Хён Мин Кейнни бўш дарвозага олиб чиқди, бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтарди ва гол ҳисобга олинмади

9. ЗАРБААА. де Брюйне жарима майдончасининг ичида кучли зарба йўллади, бироқ тўп жамоадошига тегиб чиқиб кетди.

Ндомбеле ажойиб тарзда узатмани амалга оширди ва Сон Эдерсонинг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб, ҳисобни очмоқда,

5. ГООООООООООООЛ. Сон хисобни очмоқда....

Учрашув бошланди

Учрашув 21:30 да бошланади 


Тоттенхэм

Сон Хын Мин - 5', Джовани Ло Чельсо - 65'

Премьер-лига . 9-тур

21/11/2020, 22:30

0
:
2
Тугади

Манчестер Сити

Стадион: Tottenham Hotspur Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Майк Дин

45'
90'
5'  Сон Хын Мин
5'  Танги Ндомбеле
42'  Мусса Сиссоко
65'  Танги Ндомбеле (Джовани Ло Чельсо)
65'  Джовани Ло Чельсо
65'  Харри Кейн
73'  Стивен Бергвейн (Лукас Моура)
81'  Тоби Алдервейрелд (Джо Родон)
90'  Харри Кейн
27'  Эмерик Ляпорт
72'  Рияд Марез (Рахим Стерлинг)
72'  Бернарду Силва (Фил Фоден)
87'  Рубен Диаш
88'  Ферран Торрес

Рейтинг: +23   

Фикрлар

+12   
21 ноя 23:58:35
chL D11Natan
Special one
+7   
22 ноя 00:20:23
International
City muhlisi sifatida tan olaman bu o'yinda Mourinho har taraflama Pepni yengdi, bu murabbiyning g'alabasi.
+7   
21 ноя 23:53:16
Pakhtakor25
MASH'AL MUBORAK фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Гвардиола купчиликни ичагини сугириб олганга ухшайдику.))) Кимга карасанг бирортасини ники ТОТТЕНХЕМ эмас лекин хамма Мауринио бобо калонимга омад дейди жуда галатику бу. Гвардиола исботлаб куйган кимлигини. Изохга хожат йук хасадгуйлар.
Maurga omad tilagan chelsini muhlisiniyam bobokaloni boladimi maur. Logikez g'akatiku. Personal muhlisman maurga chelsida ishlab yurgan paytlaridan beri. Va bu pepni yomon koradi degani emas
+6   
21 ноя 22:10:41
A.Xaджаев.
Тотенхемга чемпион Сонга омад.
+5   
22 ноя 00:29:06
Farqi Nima
Лиондан учралган мағлубиятдан кейин тўрва-халтасини йиғиштирсаям бўларди.
Энг зўр, гуллаган вақтлари Барсадаги вақтлари бўлиб қоладиганга ўхшаяпти тобора
+5   
22 ноя 00:26:30
Anvar- sity_man
Pep OUT
+5   
21 ноя 23:57:34
Pakhtakor25
CH E L S E A фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Etibor bermimiz bunaqalarga... Öyinga gap yöq...
Maurda aka bu))
+4   
22 ноя 00:38:28
Umidjon17
A.Xaджаев. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тотенхемга чемпион Сонга омад.
Ana omadi keldi
+4   
22 ноя 00:25:05
Iskandar Davronov
chL D11Natan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Special one
Yaqinda yangisini ayti endi men tajribaliman dediku ))
+4   
22 ноя 00:19:39
Peshqo'rg'on85
Ома Хайруллаям эзворди
+4   
21 ноя 23:56:41
Jamik 87@
Mourenio Pepga dars utib berdi
+4   
21 ноя 23:53:32
Pakhtakor25
2-0 olga totenhaaam
+3   
22 ноя 00:58:15
tottenhamm
Бу уйинда факат Моуриньо ютди. Уйинчилармиз индивидуаль жихатдан Сити уйинчилари бн солиштирсак анча паст. Моур тактика эвазига ютди. Галаба муборак нима булсаям))
+3   
22 ноя 00:37:20
Дель Пьеро
Farqi Nima фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Лиондан учралган мағлубиятдан кейин тўрва-халтасини йиғиштирсаям бўларди. Энг зўр, гуллаган вақтлари Барсадаги вақтлари бўлиб қоладиганга ўхшаяпти тобора
Барсада упайтлар Хави бн Иниеста бор эди!
Хозирам Ситини состави бн ЧЛ ни бемалол олса булади!
+3   
22 ноя 00:34:34
Namozov Abbos
Tottenhem - Mancheter Siti 2-0 TUGADI
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика