UZ

Сўнгги янгиликлар

14:51Златан Ибрагимович АПЛга қайтиши мумкин  0 14:21Карикатура: Лукаку ва унинг жамоаси ЕЧЛ гуруҳ босқичида қолиб кетди  6 13:54Лэмпард: "Анчелотти ҳар қандай юқори савиядаги клубда иш топиши мумкин"  1 13:30ЕЧЛ. Бугунги ўйинлар учун тахминий таркиблар  0 13:28Breaking news: Шоҳруҳ Гадоев фаолиятини Европада давом эттиради  25 13:09Карпин: "28 декабрь куни Шомуродовнинг тўйи бўлади"  18 13:01"Навбаҳор" янги мавсумга тайёргарликни бош мураббийсиз бошлади  33 12:52Бугун клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати-2019 бошланади  3 12:46Интервью. Хорватия терма жамоаси собиқ футболчиси: "Шомуродов - топ ўйинчи"  5 12:25Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин  21 12:08Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  5 11:52Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 11:52"Челси" январда ҳужум чизиғини кучайтирадими?  1 11:27Карикатура: "Интер" Европа чемпионлар лигасида гуруҳда қолиб кетди  10 11:03Вальверде: "Барселона" Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишга мажбур"  11

АПЛ тарихидаги энг яхши 11 бразилиялик Янгиликлар

АПЛ тарихидаги энг яхши 11 бразилиялик

Бразилия - дунё футболига иқтидорларни етказиб берувчи асосий мамлакатлардан бири ҳисобланади.

 Бу миллат вакиллари деярли барча чемпионатларда тўп тепишади. Жисмоний кураш, тезкор ўйинга мослашган Англия Премьер-лигасида ҳам бразилияликлар етарлича. Ушбу чемпионатда Бразилиядан келган ажойиб иқтидорлар тўп тепган ва буган бразилияликлардан иборат ўзига хос орзудаги жамоани тузамиз.


Дарвозабон: АЛИССОН

"Ливерпуль" - 2018 йилдан ҳозиргача жамоада

Бразилиялик дарвозабонлар алоҳида мавзу. Европанинг топ чемпионатларида бразилиялик посбонларни кўп учратмаймиз, аммо шундай посбонни топсангиз, у ўз ишининг устаси бўлиши аниқ.

АПЛда ўйнаган энг кучли бразилиялик посбон сифатида Алиссонни танлаймиз. "Ливерпуль" ўтган ёзда 62,5 млн. евро тўлаб, "Рома"дан Алиссон Бекерни сотиб олган эди. Дарвозабоннинг ишончли ўйини туфайли "қизиллар" охиригача АПЛ чемпионлик пойгасида иштирок этишди ва Чемпионлар лигаси ғолибига айланишди.

Буни қарангки, айни дамда Премьер-лигада яна бир бразилиялик посбон Эдерсон тўп тепмоқда. У "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қиляпти, аммо ҳозирча рақобатда Алиссон устун, шу сабабли миллий терма жамоада у асосий посбон.



Ўнг қанот ҳимоячиси: РАФАЭЛ

"Манчестер Юнайтед" - 2008-2015

Рафаэл да Силва ўсмирлигида эгизак акаси Фабио билан МЮга ўтишган. Ўша пайтда "қизил иблислар"ни бошқарган Алекс Фергюсон Рафаэлнинг ўйинларидан завқ оларди ва шу сабаб уни асосий жамоага таклиф қилади.

Ўнг қанотдаги узатма ва рейдлари билан эсда қолган ҳимоячи "Манчестер Юнайтед" шарафини 7 йил ҳимоя қилди. 2012 йилда Рафаэл МЮнинг ашаддий рақиби "Ливерпуль" дарвозасига жуда чиройли гол уришга муваффақ бўлган эди.

Рафаэл МЮда ўтказган вақти давомида уч марта Англия чемпионига айланди ва 2015 йилда "Лион"га сотиб юборилди.


Марказий ҳимоячи: АЛЕКС

"Челси" - 2004-2012

"Челси" бу ҳимоячини 2004 йилнинг ёзида сотиб олган, аммо Алекси илк уч мавсумни ПСВда ижарада ўтказган. Шундан сўнг у "кўклар" сафига қайтиб, асосий таркиб футболчисига айланди. Ўйин услуби, ишончли ҳаракатлари ва курашлардаги ғалабалари туфайли Англияда Алексни "танк" деб аташган.

"Челси" мухлислари Алекснинг нафақат ҳимоядаги ишончли ўйини, балки ҳужумга қўшилишлари билан яхши кўриб қолишган. Бу ҳимоячи ажойиб пас беришдан ташқари, жарима зарбаларини жуда яхши ижро этарди, айниқса стандартлар дарвозадан узоқ жойлашганда.

Алекс 2012 йилда ПСЖга ўтади ва тўрт йил ўтиб "Милан"да фаолиятини якунлайди.


Марказий ҳимоячи: ДАВИД ЛУИС

"Челси" - 20114-2014 ва 2016 йилдан ҳозиргача

Алекс билан бироз ўйнаган "Челси"нинг яна бир центрбеки. 2011 йил 25 млн. евро эвазига "Бенфика"дан "Стэмфорд Бриж"га ўтган  Давид Луис тезда асосий таркиб футболчисига айланди. Уч ярим йил ўтиб лондонликлар ПСЖдан 49,5 млн. евролик ажойиб таклиф олишди ва бразилиялик марказий ҳимоячи Францияга кўчиб ўтди, бироқ қисқа вақтга.

2016 йилнинг августида "Челси" Давид Луисни 35 млн. еврога сотиб олди. "Челси" бразилиялик билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди, икки марта Европа лигаси чемпионига айланди, бироқ Премьер-лигада зафар қучгани йўқ. Луис 32 ёшда ва камида яна икки мавсум "Челси" шарафини ҳимоя қилади, чунки унинг Лондон клуби билан шартномаси 2021 йилда якунига етади.


Чап қанот ҳимоячиси: СИЛВИНЬО

"Арсенал" - 1991-2001; "Манчестер Сити" - 2009-2010

Силвиньо "Арсенал" тарихидаги биринчи бразилиялик эди. "Тўпчилар" мухлислари чап қанот ҳимоячисини дебют ўйинидаёқ яхши кўриб қолишган. Гап шундаки, 1999 йил Силвиньода "Тоттенхэм" ва "Арсенал"дан таклиф бор эди. Натижада у "шпорлар"га рад жавобини бериб, "тўпчилар"ни танлади.

Ўйин борасида Силвиньо "Арсенал"га кўп нарса берди. Силвиньо иккинчи мавсумда рақобатни ёш Эшли Коулга бой беришни бошлади, айнан шу туфайли бразилияликни "Сельта"га 3,8 млн. еврога бериб юборишди.

2009 йилда Силвиньо АПЛга қайтди, "Манчестер Сити" билан битим имзолади. Аммо ветеранга айланган бразилиялик "шаҳарликлар" сафида битта мавсум ўйнади ва фаолиятини якунлади.


Марказий ярим ҳимоячи: ЖИЛБЕРТУ СИЛВА

"Арсенал" - 2002-2008

Жилберту Силва 2002 йилдаги жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатди ва Бразилия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионига айланди. Натижада Премьер-лиганинг бир қатор клублари у учун курашишди ва бу баҳсда "Арсенал" ютиб чиқди.

"Тўпчилар" "Атлетико Минейро"га тўланган 6,9 млн. евро учун афсус чекишмагани аниқ. Жилберту Силва "Арсенал" сафида ўша даврнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бирига айланди ва у Лондон клуби билан 2003/04 мавсумда бирорта учрашувда мағлуб бўлмай, АПЛ чемпионига айланди.

"Тўпчилар" сафида 244та учрашув ўтказган Жилберту Силва 2008 йилда 2,5 млн. евро эвазига "Панатинаикос"га ўтади.


Марказий ярим ҳимоячи: ФЕРНАНДИНЬО

"Манчестер Сити" - 2013 йилдан ҳозиргача

"Манчестер Сити" 2013 йилнинг июлида Фернандиньо учун "Шахтёр"га 40 млн. евро тўлаганида, Англиядаги кўплаб эксперт ва таҳлилчилар бу харидга жиддий эътибор беришмаганди. Бироқ меҳнаткаш бразилиялик юқори даражада ўйнаб, жамоага катта фойда келтира олишини исботлади.

Фернандиньо - иккинчи план футболчиси ва майдонда жуда кам сезилади. Аммо бразилиялик бажараётган "қора меҳнат" тақсинга сазовор ва бугун буни ҳамма тан олмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, Англияда Фернандиньога ўхшаган, бутун майдон бўйлаб ҳаракат қила оладиган футболчи йўқ.

Фернандиньо олти мавсум ичида "Манчестер Сити" билан Англияда ютиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритди, аммо Чемпионлар лигаси соврини ҳалигача орзу бўлиб қолмоқда.


Марказий ярим ҳимоячи: ЖУНИНЬО ПАУЛИСТА

"Мидлсбро" - 1995-1997, 1999-2000 ва 2002-2004

Жуниньо Паулиста 1995 йилда "Мидлсбро"га ўтади ва тезда маҳаллий мухлисларнинг ёқимтойига айланади. 1997 йилда ажойиб плеймейкер "Боро"га иккита финалга чиқишга ёрдам берди - Англия Кубоги ва Англия лига Кубоги. Афсуски Жуниньо иккала финалда ҳам мағлуб бўлди, бунинг устига жамоа Премьер-лигани тарк этди. Ўша ёзда "Атлетико" 13,8 млн. евро эвазига бразилияликни сотиб олди.

Кейинроқ Жуниньо яна икки марта "Боро" сафига қайтди. Биринчи марта 2000 йилда ижара асосида, кейинги сафар 2002 йил тўлақонли трансфер амалга оширилди. 2004 йилда "Мидлсбро" Жуниньо билан Англия лига Кубогини қўлга киритди ва бу ақлли бразилиялик фаолиятидаги ягона соврин бўлиб қолди.

2004 йилнинг ёзида Жуниньо Паулиста "Мидлсбро"ни "Селтик"га ўзгартирди., ярим йил ўтиб у Бразилияга қайтди, кейинроқ Австралияга кўчиб кетди. Жуниньо фаолиятини 2010 йилда якунлади.


Ўнг қанот вингери: ВИЛЛИАН

"Челси" - 2013 йилдан ҳозиргача

2013 йилнинг августида "Челси" бор-йўғи 35,5 млн. евро эвазига "Анжи"дан Виллианни сотиб олди ва бразилиялик жамоанинг креатив футболчисига айланди. Виллиан сўнгги олти йилда икки марта жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Тезкор, ақлли, рақиб учун жуда хавфли қарорлар қабул қиладиган хавбек Премьер-лига тарихидаги энг яхши вингерлардан бири ҳисобланади. Кўпчилик у Англияда муваффақиятсизликка учрашини айтганди, бироқ Виллиан аксини исботлади.

Бразилиялик "Челси"да уч марта Англия чемпион бўлди, Англия Кубоги ва Англия лига Кубоги ғолибига айланди ҳамда Европа лигасида зафар қучди.


Чап қанот вингери: КОУТИНЬО

"Ливерпуль" - 2013-2018

Бразилиялик Коутиньо "Ливерпуль" тарихидаги энг ёрқин трансферлардан бири ҳисобланади. 2013 йилда уни 13 млн. евро эвазига "Интер"дан сотиб олишди, 5 йил ўтиб "Барселона" бразилиялик учун 145 млн. евро тўлади.

Коутиньо бу вақт ичида жамоа ва бутун турнирнинг муҳим футболчиларидан бирига айланишга улгурди. У ўзига қўйилган "Кичик сеҳргар" лақабини тўлиқ оқлади, чунки йўқ жойдан хавфли ҳужумлар яратарди. АПЛда Коутиньонинг финт ва ҳаркатларини эслайдиган ҳимоячи ва дарвозабонлар мавжуд бўлса керак.

"Энфилд"даги беш йилга қарамасдан Коутиньо соврин юта олмади. У 2018 йилнинг январида жамоани тарк этди, бир ярим йил ўтиб "Ливерпуль" Чемпионлар лигаси ғолибига айланди...



Марказий ҳужумчи: ФИРМИНО

"Ливерпуль" - 2015 йилдан ҳозиргача

2015 йилда "Ливерпуль" 41 млн. евро эвазига "Хоффенхайм"дан сотиб олган Роберто Фирмино 4 йил ичида турнир тарихидаги энг яхши бразилиялик тўпурарга айланди. Унинг ҳисобида 48та гол бор.

Роберто Фирмино - жамоага ҳужумда кўплаб вариантлар таклиф қила оладиган меҳнаткаш форвард ҳисобланади. Баъзилар учун ушбу бразилиялик майдонда кўринмайдиган футболчига ўхшайди, аммо унинг голлардаги меҳнати мутахассислар томонидан эътироф этилмоқда.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг