UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59А Серия. "Милан" "Верона"га қарши ажойиб камбэк қайд этди. Златан майдонга қайтди  4 01:16ОЧЛ. Жалолиддин Машариповнинг бенефисига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:09ОЧЛ. "Персеполис"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратган "Ал Ҳилол" ярим финалга йўл олди  0 00:32Куман: "Биздаги таркиб чемпионлик учун курашишга имкон беради"  5 00:10Клопп Муҳаммад Салоҳни айни дамдаги дунёнинг энг кучли ўйинчиси деб атади  5 23:50АПЛ. "Челси" меҳмонда "Брентфорт"ни минимал ҳисобда таслим этди  13 23:31"Пахтакор"ни ҳакамлар чемпион қилдими?  64 23:21А Серия. "Лацио" дастлаб гол ўтказиб юборганига қарамасдан, "Интер"ни иродали тарзда мағлуб қилди  2 23:07МЮ Сульшерни истеъфога чиқармайди. Клуб мураббийга ишонишда давом этади  19 22:41ОЧЛ. Машарипов иккита гол ва битта ассист қайд этган ўйинда "Ал Насср" ярим финалга чиқди  24 22:38Питер Хюистра: "Черан ўйиннинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди"  17 22:13"Кичкина камера". "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан кейинги кескин гаплар: "Навоийга умуман яқинлашма!"   28 21:53Бахтиёр Ашурматов: "Дуранг натижа ҳеч кимни қониқтирмагани аниқ"  9 21:31Беларусь чемпионати. БАТЭ меҳмонда "Славия"га мағлуб бўлди, Умаров 86 дақиқа ҳаракатланди  4 21:30Улуғбек Бақоев: "Ҳозир ОЧЛ ҳақида гапирмоқчи эмасман"  5

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" пенальтидан тўп киритолмаган ўйинда "Астон Вилла" ғалаба қозонди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" пенальтидан тўп киритолмаган ўйинда "Астон Вилла" ғалаба қозонди

Англия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла" учрашуви якунланди.

"Манчестер Юнайтед" — "Астон Вилла" 0:1

Гол: 0:1 – 88 Хоз.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Магуайр (Линделеф, 67), Шоу (Диогу Далот, 34), Погба, Фред, Бруну Фернандеш, Мактомини (Кавани, 82), Роналду, Гринвуд.

"Астон Вилла": Мартинес, Хоз, Мингз, Конса, Таргетт, Кэш, Макгинн, Дуглас Луис, Рэмзи (Арчер, 86), Ингз (Буэндиа, 78), Уоткинс.

Огоҳлантириш: Шоу (29), Макгинн (66), Фред (77), Кэш (90).


ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Астон Вилла" Манчестердан 3 очко билан қайтмоқда.

93. Пенальтини Роналду эмас, Фернандеш амалга оширди, бироқ у "қовун туширди". Ярим ҳимоячи тўпни анча юқорига йўллади.

90+1. Пенальти! Бруну узатган тўпни гол уриб ўзига келолмаётган Хоз қўл билан ўйнаб юборди.

Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

Бурчакдан узатилган тўпни Хоз бош билан Де Хеа дарвозасига жойлаб қўйди. Уни қўриқлаётган Кавани эса ҳали майдонга тушганини ҳис қилмаяпти.

88. ГОООЛЛЛ! Ҳисоб очилди — 0:1.

83. ЎЗГАРИШ. Мактомини ўрнига Кавани майдонга туширилди.

83. Фернандеш жарима майдонига узатилган тўпга бош билан зарба йўллади. Зарба секин ижро этилди ва бу посбон учун қийинчилик туғдирмади.

81. "Астон Вилла" футболчиси сирғаниб кетиб, жароҳатланди. Унда яхши имконият бўлиши мумкин эди.

78. МЕҲМОНЛАРДА ЎЗГАРИШ. Буэндиа Ингз ўрнига майдонга тушди.

77. ОГОҲЛАНТИРИШ. Фред қўполлик ишлатгани учун жазоланди.

75. Погба ҳужумни ўзи бошлади, зарбаниям ўзи берди ва бошини чангаллаш ҳам ўзига насиб этди.

72. Гринвуд яна бир яхши ҳужумни кўкка совурди.

69. Даставвал меҳмонлар, кейин эса мезбонлар ҳужум уюштирди. Аммо иккиси ҳам ўзини кўрсатмоқчи бўлиб, уддалай олмади.

67. МЮда ЎЗГАРИШ. Магуайр енгил жароҳат олган кўриналди, унинг ўрнига Линделеф майдонга туширилди.

66. ОГОҲЛАНТИРИШ! Макгинн Фернандешга нисбатан қўполлик ишлатгани учун сариқ қоғоз билан "сийланди".

64. Манкунианлар жарима зарбасини ижро этди, тўп жарима майдонидаги Магуайрга узатилганди, у эса йиқилиб тушди, ҳакам ҳеч нарса бўлмаганини эълон қилди.

61. ЗАРБА! Погба жарима майдони ташқарисидан ўз услубида айланма зарбани ижро этди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

59. Хато қилиш навбати Де Хеага етиб келди. Оқибатда меҳмонлар бурчак зарбаси ишлаб олди.

56. "Манчестер"дан хавфли ҳужум бўлиши мумкин эди. Даллот Роналдунинг бўйини 3 метр деб чамалади, шекилли.

Мана бу қоракўзлар бугун голлар шоусини кўргани келишганди.

53. Магуайрга жароҳат навбати келдимикан. Биринчи бўлимда Шоу жароҳатланганди.

51. Тайм бошида "Вилла" фаол. "Манчестер" "автобус" услубига қайтмаса бўлгани эди.

50. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ. МЮ жарима майдонида рақиб футболчиси йиқитилди, бироқ офсайд қайд этилган экан.

47. Дастлабки ҳужумни меҳмонлар амлга оширди, "Юнайтед" ҳимоясилари хавфни бартараф этишди.

Роналду "Ювентус"да 71 та жарима зарбасидан атиги 1 гол урган.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ.


Биринчи бўлим статистикаси

Тўпни эгаллаб туриш — 60-40%

Зарбалар — 6:3

Қўполлик — 5:6

Бурчак зарбаси — 4:1


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ.

46. Погба бош билан дарвозанингчап бурчагини нишонга олганди, бироз аниқлик етишмади.

УЧРАШУВГА 4 ДАҚИҚА ҚЎШИБ БЕРИЛДИ.

45. "Астон Вилла"нинг деворлари мустаҳкамлагини намойиш этди, Роналду ҳам жарима зарбасини нарига ўтказолмади.

45. Ўйин қоидаси бузилди. Қулай нуқта. Бу сафар Бруну Роналдуга тўпни берса керак.

44. Магуайр! Жарима майдонига узатилган тўпга Гарри бош билан зарба берди, дарвозабон ўз маҳоратини кўрсатиб қўйди.

43. Роналдуга нисбатан қоида бузилди. Бугун "Астон Вилла" ҳимоячилари Кришни қаттиқ қўриқлашмоқда.

41. Яна чап қанотдан ҳужум уюштирилди. Даллот Роналдуга тўпни оширганди, яна ҳимоячилар тўпни қайтарди.

38. "Астон Вилла" жарима зарбасини амалга оширди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди, Де Хеа тўпни "кузатиб қўйди".

34. ЎЗГАРИШ. Шоунинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди, унинг ўрнига Диогу Далот майдонга туширилди.

30. Гринвуд чап қанотдан олдинга бориб, тўпни марказдаги Роналду томон йўллади, бироқ ҳимоячилар ҳушёрлигини йўқотмади.

29. Огоҳлантириш. Шоу майдон марказида рақиб футболчисини тўхтатиб қолгани учун жазоланди.

26. Шоу жароҳат олган бўлиши мумкин, аммо майдонга қайтди.

25. Криштианунинг зарбаси ўхшамади, кейинчалик Фреднинг зарбасидан сўнг тўп "авиарейс" орқали баландга учиб кетди.

22. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Магуайрнинг қўпол хатосидан сўнг меҳмонлар тўпни Де Хеа дарвозасига жойлаб қўйиши мумкин эди, испаниялик посбондан сейв!

21. Брунудан Роналду томонга тўп оширилди, бироз ноаниқ. 

17. Мезбонлардан тезкор жавоб! Тезкор қарши ҳужум натижасида йўлланган зарбани дарвозабон ушлаб олди.

16. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан хужумга ўтган меҳмонлар жарима майдончасига кириб борди, Таргетт эса деярли бўш дарвозага тўпни кирита олмади.

15. Ўйин темпи бироз секинлашди, тўпни эгаллаб туриш бўйича 57-43

11. Роналду чамаси 20 метрлардан зарба берди, тўп узи истаган манзилга бормади.

6. Зарба ўхшамади, тўп жонли деворга тегиб қайтди.

4. Гринвудга нисбатан қўполлик ишлатилди. Роналдунинг нуқтаси бу.

2. ЗАРБА! Дастлабки дақиқалардан мезбонлар хавфли ҳужум уюштирди. Чап қанотдан узатилган тўпни марказда турган Бруну қаьул қилиб олди ҳамда зарба берди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.

1. Учрашув бошланди!

Жамоалар майдонга тушиб келишди.

Иккала жамоа ҳам бугунги тўқнашувга тушкун кайфиятда ташриф буюрган, сабаби клублар Лига кубоги доирасида учрашувларда имкониятни бой берган, шу боис бой берилган турнирдаги аламларини бир-бирларидан олишга уриниб кўришса, ажабмас.

Ўзаро ўтказилган сўнгги ўйинда манкунианлар сафарда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. "Олд Трафорд"даги охирги баҳсда эса 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилган.

Мухлислар ажойиб атмосфера ҳосил қилишган.

Учрашувни Майк Дин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Жамоалар қарама-қаршилигидаги сўнгги 23 учрашувнинг 16 тасида "қизил иблислар" зафар қучган бўлса, атиги бир маротаба меҳмонларнинг қўли баланд келган, 6 ўйинда эса жамоалар муроса кўчасини танлаган.


Афсонавий жамоадан бугун

Мухлислари кутишади гол.

Буюк номин тикламоқ учун

Манчестерга келди халоскор.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари. Яқин 90 дақиқа ичида инглиз футболининг қизиқарли спекталини биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+16   
25 сен 18:23:35
Na sayte bavariya
Bruno gap yuq sanga )))) olifta
+9   
25 сен 18:31:09
Haqiqat_2
МЮ ва Челси мухлислари осмондан бир оз тушларинг энди
+9   
25 сен 18:28:49
LeoFAN
Баттар бу'л МЮ! Месси ва Барсани устидан куп кулгандилар!
+9   
25 сен 18:27:52
MARVEL
Bruno ko't ekansan.
+8   
25 сен 18:24:09
Baburjan
Fernandesh dalbayob Ronalduga bemaysanmi
+7   
25 сен 18:39:24
Shuhrat Mamatov
Kazim фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ману шу йердаман колганлар олдиндан йейишларини билиб келишмадимикин
San ashaddiy muxlissan Ronalduga, hecham yolgʻizlatib qoymaysan, boshqala tufta sani oldingda)))))
+7   
25 сен 18:23:19
☆akrombek@internet.ru☆
Hammasiga Sulwer cicqoq aybdor. Urilmagan penatiga ham.
+5   
25 сен 19:29:32
Kazim
MANCHESTER UNITED фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қўтоғимни боши гандон, башаранга қўтоғим сассиқ қишлоқи! Ҳар комментарияни саситиб юрасан, Манчестерни саҳифасида қўтоқ борми?
Ха сиз зорсиз ишанорин йединми кисиб юр
+5   
25 сен 18:39:24
Shuhrat Mamatov
Kazim фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ману шу йердаман колганлар олдиндан йейишларини билиб келишмадимикин
San ashaddiy muxlissan Ronalduga, hecham yolgʻizlatib qoymaysan, boshqala tufta sani oldingda)))))
+5   
25 сен 18:36:50
Na sayte bavariya
Vazirkhan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сулшер ва Фернандеш келиб МЮни ботқоқдан олиб чиқишди, буни МЮни асл мухлислари билишади. Роналдучилар олдин кашандани оут деб чиқишди, кейин Пирлони энди эса Сулшерни.
Ranaldu futboldi tugatsa nima qilasanakan a trollbe lata chaynar bala ekansanu yana 16 yil talim disan latavowi
+5   
25 сен 18:34:28
Sardorbek..Real M
Ayollar ortimdan rosa g'iybatimni qilishibdiyi
+5   
25 сен 18:31:25
немо
Астон Вилла сўнги дақиқаларда гол урадиган Манчестр Юнайтедингга ҳам деди, Роналдуйингга ҳам деди, пеналтини беҳато тепадиган Фернандешинга ҳам деди,... МЮ га сўнги дақиқалар соб қўйди... АПЛ ни кучли клублари нима қиларкин-а?
+5   
25 сен 18:23:21
⚽️FANAT M-YU⚽️
Sulsheeeeeeer ouuuuuuuuut
+5   
25 сен 18:22:12
SURXON UNITED
Sulsher srochno out!!!
+4   
25 сен 22:56:36
UzBarCa
Otabek live фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bularga 3ta oʻyinda 4 gol ham kam. Undan koʻra gol urolmay, arazlab, oʻyingayam tushmay yurgan yaxshi
Xa penalty urolmasdan yutqazish ham bir san'at aslida
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика