UZ

Сўнгги янгиликлар

22:28"Тоттенхэм" футболчилари Моуриньюнинг истеъфосини хоҳлаганми?  1 22:00Евро-2020'да аргентиналик ҳакам ҳам ишлайди  2 21:35Ла Лига. “Севилья”, “Валенсия” ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум  0 21:28Евро-2020'да фаолият олиб борадиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди  7 21:10АПЛ. “Тоттенхэм” – “Саутгемптон”. Бэйл, Сон ва Ингс асосий таркибда  2 21:05“Реал” хавбекида коронавирус аниқланди  2 21:01Александр Хомяков: "Легионерлар билан хайрлашиш режамизда йўқ"  1 21:00Жасур Абдураимов: "Биз қарши ҳужум тактикасига тайёр эмасмиз"  0 20:50А Серия. “Милан” – “Сассуоло”. Таркиблар маълум  1 20:40Ла Лига президенти: “Суперлига раҳбарлари ўзларини кулгига қўйди”  8 20:15Бундеслигадан чиқиб кетган “Шальке” футболчиларига клуб мухлислари ҳужум қилди  5 19:45“Тоттенхэм” Ла Лига жамоаси мураббийи билан музокара ўтказмоқда  7 19:28Суарес сафга қайтди  1 19:20“Ювентус”: “Биз ҳали ҳамон Суперлига ғоясига ишонамиз, аммо ҳозир мусобақани яратиш имконсиз”  9 18:47Карикатура: Лондон клублари "Бавария"га хиёнат қилишмайди  8

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда яна дуранг қайд этди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда яна дуранг қайд этди

АПЛнинг 29-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Кристал Пэлас – Манчестер Юнайтед 0:0

"Селхерст Парк"

Кристал Пэлас – Гуаита, Кэйхилл, ван Анхолт, Уорд, Таунсенд, Куяте, Эзе (Шлупп, 84), Маккарти (Ридевалд, 62), Миливоевич, Бентеке, Айю.

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Шоу, Байи, Уан-Биссака, Магуайр, Фред (Мактомини, 74), Бруну Фернандеш, Матич, Кавани (Жеймс, 76), Рэшфорд, Гринвуд.

Огоҳлантириш: Ридевалд (90).

Кристал Пэлас

Премьер-лига . 29-тур

04/03/2021, 00:15

0
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Стадион: Selhurst Park, 0 томошабин

Бош ҳакам: Андре Марринер

45'
90'
62'  Джеймс Маккарти (Джайро Ридевалд)
84'  Эберечи Эзе (Джеффри Шлупп)
90'  Джайро Ридевалд
74'  Фред (Скотт Мактоминей)
76'  Эдинсон Кавани (Дэниел Джеймс)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. МЮ "Лестер"нинг дурангидан фойдаланиб қола олмади.

90+2. Мактоминининг қанотдан оширган тўпи майдондан чиқиб кетди.

Ўйинга 2 дақиқа қўшиб берилди. Бугунги нурсиз ўйин учун бу адолатли. Жуда ҳам зерикарли ўйин бўлди.

90. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТ!!! Ван Анхольт МЮ посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Дин Хендерсон жамоасини яққол голдан сақлаб қолди!!

89. ЗАРБААААА!!! Шоунинг хавфли нуқтадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

86. МЮда бурчак зарбаси юзага келганди. Шоунинг оширган тўпини Байи боши билан дарвоза томон йўллади. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

81. ЗАРБААААА!!! Гринвуднинг кучли зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

78. УХХХХХХ!!! Жеймс боши билан зарба берганди. Тўп рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

72. Мезбонлар фақатгина ҳимояда ўйнамоқда. МЮ эса қийналмоқда. Нақадар зерикарли ўйин...

69. Матичнинг зарбасини рақиблари қайтариб қолди.

64. "Пэлас"да ҳам яхши вазият яратилганди. Айьюнинг пасидан кейин Бентеке қулай имкониятни бой берди.

59. ЗАРБААААА!!! Миливоевичнинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегди. Ҳаводан тушган тўпни Таунсенд дарвоза томон тепди. Хендерсон ҳам ожиз қолган пайтда тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

58. УХХХХ!!! Фред ўз жарима майдончаси ёнида Эзени йиқитди. Миливоевич жаримадан гол уриши учун имконият бу.

56. Майдоннинг бир қисми туман билан қопланган. Вазиятларни илғаб олиш, футболчиларни таниб олиш қийинчилик туғдирмоқда.

51. Магуайрнинг ишончсиз ўйинидан кейин Айью Хендерсон дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Дин тўпни ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

44. Ажойиб вазият!!! Ван-Биссака қанотдан марказга Кавани томон тўпни оширди. Агарда тўп Уорддан ўтганида Эди бўш қолган дарвозани ишғол қилган бўларди.

41. Ван-Биссака ўз қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига кириб келди. Ван Анхолт тўпни бурчакка чиқариб юборди.

39. Кэхилл жаримадан тўпни МЮ жарима майдончаси ичига оширди. Куяте зарба бераман дегунча, оффсайд қайд этилди.

34. Қизиқ. Қанот ҳаками тўп Магуайрга тегиб, майдонни тарк этди, деб ҳисоблаганди. Бош ҳакам хатони тўғрилаб кетди.

29. Эзенинг жаримадан оширган тўпини Магуайр қайтариб юборди.

28. "Кристал Пэлас" ажойиб нуқтадан стандарт вазиятга эга бўлмоқда.

23. Гринвуднинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

20. Фернандеш ғалати ҳолатга тушиб қолди. Шоунинг пасидан кейин Фернандеш зарба беришга чоғлана туриб, зарба бера олмади. Тўп унинг оёғи устидан ўтиб кетди.

18. Айтганча, МЮда яхши имконият бор. "Лестер" яқиндагина "Бернли" майдонида дуранг ўйнади. Ғалаба МЮни "Лестер"дан 3 очкога ўтиб кетишини таъминлайди.

16. ИЙЕЕЕЕЕ!! Шоунинг чиройли пасидан кейин Рэшфорд жуда қулай вазиятга чиқиб келди ва яқин масофадан рақиб постини аниқ пойлай олмади.

14. УХХХХХХХ!!! Каванида яхши имконият юзага келганди. Аммо у бундан фойдалана олмади.

13. ЗАРБААААА!!!! Матичнинг кучли зарбасини Гуаита қийинчилик билан қайтардиииии!!!

8. Байининг марказдаги хатосидан кейин "Пэлас" ҳужумга ўтди. Таунсенднинг кучли зарбаси йўлига Матич тўғаноқ бўлди.

6. Таунсенд рақиб жарима майдончасига яқин жойда йиқитилди. "Кристал Пэлас"да имконият юзага келди. Аммо ундан узатилган тўпни Хендерсон ушлаб олди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Селхерст Парк"ка қаратамиз. Ушбу стадионда "Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас"дан реванш олиш учун кураш олиб боради.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+3   
04 мар 06:41:52
Ливерпул /1/
Ома қойил Кристалпеллисга .Омадингни берсин .
+3   
04 мар 03:30:21
9797979
Manchester yunayted kuchli to'rtlikka kirsa yetadi. Chempionlikka xali ancha bor. Sulsher bilan chempion bo'lolmiydi
+2   
04 мар 03:14:46
Стивен Джерард
биринчи кругда МЮ 1-3 Кристал Пэлас буган
+1   
04 мар 03:15:53
Özil10
Lester achko yoqatganidan foydalanomadi MYU ex
+1   
04 мар 03:10:25
Marat Kaldarov
Man yunayteddan bunchalik zaif dudbol kutmagandim xatto bittayam aniq va xavli zarba kormadim, ochigi shokdaman jamoa xaqiqatdanam shunaqa zaifmi yoki bu tasodifmi
+1   
04 мар 01:50:51
Ma'rufjon Xalilov
Манчестер Юнайтед га омад
Утган йилда МЮни Робин Гуд га ухшатишганди кучлилардан очко олиб аутсайдерларга очко улашадиган командага айланганди бу йил тескариси кейинги йилда 2-3 та сифатли трансферларни амалга оширса Ракобатбардош жамоага айланади.
+1   
04 мар 01:25:50
Farrux Mirzayev Yusufjonovich
SALOM DUSTLAR QIZIL IBLISLARGA OMAD
   
04 мар 08:24:45
Raimjonov Muhammadjon
Bilmadim nima boʻldi bularga asabim yomon buzildi charchab qoldi desam hamma kuchli klublar har uch kunda oʻynashyapti
   
04 мар 07:58:23
SHOH.MAN_UNITED
Жонга тегди шу дурранглар
   
04 мар 06:09:41
ßáßúŕ Míŕźá ☆ßáýéŕń☆Ľívéŕpøøľ☆
Формани каранг)))))) масхарабозла
   
04 мар 03:10:13
Marat Kaldarov
Man yunayteddan bunchalik zaif dudbol kutmagandim xatto bittayam aniq va xavli zarba kormadim, ochigi shokdaman jamoa xaqiqatdanam shunaqa zaifmi yoki bu tasodifmi
   
04 мар 03:09:59
Marat Kaldarov
Man yunayteddan bunchalik zaif dudbol kutmagandim xatto bittayam aniq va xavli zarba kormadim, ochigi shokdaman jamoa xaqiqatdanam shunaqa zaifmi yoki bu tasodifmi
   
04 мар 03:09:15
Стивен Джерард
Кристал Пэлас молодец зур уйнади
   
04 мар 02:15:44
Kardinal
Койил. Танаффус деган езув езилгина 32 минут булди.
-2   
04 мар 03:06:36
RinaTSheyX (Bavaria_2009)
Zebralar Chekb qoydi Qzil formasini kiyganda Yorardida
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика