АПЛ. "Арсенал" бурчак зарбаларидан урилган голлар эвазига "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди
05 дек 03:05
Янгиликлар
АПЛ. "Арсенал" бурчак зарбаларидан урилган голлар эвазига "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди
Баҳс Тошкент вақти билан 01:15да старт олди.
Арсенал – Манчестер Юнайтед 2:0
5 декабрь, 01:15 | "Эмирейтс"
Гол: Тимбер (54), Салиба (73).
Арсенал – Райя, Зинченко (Мерино, 71), Кивер, Салиба, Тимбер, Райс, Парти, Эдегор (Жоржиньо, 89), Мартинелли (Троссард, 71), Хавертц, Сака.
Манчестер Юнайтед – Онана, Мазрауи, Магуайр (Йоро, 59), де Лигт, Гарначо (Зиркзе, 59), Маунт (Рэшфорд, 59), Маласиа (Диалло, 46), Бруну Фернандеш, Угарте, Диогу Далот, Хейлунд (Антони, 79).
Огоҳлантириш: Маласиа (44), Угарте (45), Магуайр (51), Зинченко (66).
Арсенал Юрриен Тимбер - 54', Вильям Салиба - 73' |
Премьер-лига . 14-тур 05/12/2024, 01:15 0
:
2
Тугади
|
Манчестер Юнайтед |
Стадион: Emirates Stadium, 60256 томошабин
Бош ҳакам: Samuel Barrott
Учрашув якунланди! "Арсенал" жуда катта устунлик қилган ўйинда ишончли ғалабага эришди.
Учрашувга 4 дақиқа қўшилди.
90. Жаҳонгир Файзуллаев таъбири билан айтганда: "Арсенал" бурчак зарбалари "жинни" экан. Миржалол Қосимовдан ўрганишибди".
89. Троссард Йорони икки томонга йўналтириб, дарвозага зарба бермоқчи бўлди. Де Лигт вазиятга аралашди ва 13-бурчак зарбаси амалга оширилишини маъқул деб топди.
86. РАЙЯЯЯЯЯЯ!!! МЮ стандартни амалга оширишда айёр йўл тутди. Тезкорлик билан тўп Антонига оширилди. Антонининг зарбасини Давид Райя қийинчилик билан қайтарди.
83. УХХХХХХ!! Эдегорнинг зарбасини Мазрауи қайтармаганида ҳисоб йириклашарди.
81. Бу Лени Йоро деганлари риск қилмас экан. Яхши подкат ташлаяпти. Бу орада "Арсенал" 12-бурчак зарбасини амалга оширади.
79. МЮда "қирол" майдонга тушди. Антони ўзининг МЮ либосидаги илк голини урган рақибига қарши ўйнайдиган бўлди.
77. "Юнайтед" "Арсенал"нинг бурчак зарбаларига умуман реакция қила олмаяпти. Меринонинг боши билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
75. ХАВЕЕЕЕРЦЦЦЦЦ!! Ҳисоб 3:0 бўлиши мумкин эди. Бироқ Кай бу бурчак зарбаси эмаслигини эслаб қолди.
73. ГООООООЛЛЛЛЛ!!! КИМДИР ГОЛ УРДИ!!! Яна бурчак зарбасидан кейин ҳисоб ўзгармоқда!
72. Бир дақиқада икки жамоанинг марказий ҳимоячиларидан супер ҳаракатлар кўрдик. Аввалига Салиба Рэшфорддан тўпни осонлик билан олиб қўйди. Кейин қарши ҳужумда Йоро подкати орқали Мартинеллини тўпсизлантирди.
69. Рэшфорд чап қанотдан дарвоза ёнига тўпни узатди. Рикошет ҳосил қилган тўп Райянинг қўлларига борди.
67. РАЙЯЯЯЯЯ!!!! МЮ стандартдан кейин гол уриши мумкин эди. Де Лигтнинг боши билан йўллаган зарбасини Давид катта қийинчилик билан қайтарди!
66. Зинченко Диаллони ушлаб қолгани учун сариқ карточка ишлаб олди.
65. Ҳозирга қадар "қизил иблислар" бирорта аниқ зарба йўллай олишмади.
62. УХХХХХХХ!!! "Арсенал" энди бурчакдан тўппа-тўғри дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди. Зиркзе дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб юборди.
61. Умуман олганда бир соат давомида "Арсенал"нинг устунлиги сезилиб турибди. МЮни ҳозирча голга лойиқ дея олмаймиз.
60. "Юнайтед"да дебютант. Марказий ҳимоячи Йоро майдонга тушди.
58. САКААААААА!!! ОНАНААААААА!!! Букайонинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасини Андре ушлаб олди!
56. МЮ тўлақонли ўз жарима майдончасига қамалган ҳолатда эди. Кўрамиз, Аморимнинг уч ўзгариши қанчалик фойда келтираркан.
54. ҲААА!! ГООООООООЛЛЛЛ!!! ТИМБЕЕЕЕРРРР!! Айнан шу бурчак зарбасидан кейин ҳисоб очилди!
53. Юрак сезяптида, шу бурчак зарбаси голга айланади.
50. "Арсенал" бурчак зарбасига эга бўлди. Узатилган тўпни Онана уриб юборди. Иккинчи темпда ҳужум давом этди. Ҳаволатиб узатилган тўпга борган Райс оффсайдда қолган экан.
49. УХХХХХХХ!!! Райснинг кучли зарбаси Маунтга тегиб, майдонни тарк этди.
48. ЗАРБААААА!! Мартинеллининг зарбаси Магуайрга тегиб, Онанага борди. Бу ҳам менимча аниқ зарба деб ҳисобланмаса керак.
47. МЮ таймни ҳужум билан бошлади. Қанотдан Гарначонинг узатмасига Хойлунд зарба бера олмади.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
- Жамоалар майдонга қайтишга тайёргарлик кўришмоқда. Майдонга Амад Диалло тушди.
Танаффус!
45. Деярли 60 сония ичида Маласиа ва Угарте сариқ карточка ишлаб олди. Иккала карточка ҳам фол ёки қўполлик учун эмас, кўп гапиргани учун.
43. ЗАРБААААААА!! Далотнинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.
41. Қойил-е! Шу ўйиннинг боришида МЮ тўпни рақибидан кўра кўпроқ ушлаб турган экан: 47-53 фоиз. Лекин ўйин асосан МЮ ярим майдонида бўлмоқда ва манкунианликлар бирорта зарба беришганича йўқ.
40. Мартинелли Далотнинг қанотидан ҳужумга ўтди. Унинг "подача"сини Онана осонлик билан ушлаб олди.
37. Бу бўлимни ёки эҳтиёткор ёки зерикарли деб аташ мумкин. Иккинчиси ҳақиқатга яқинроқ бўлса керак.
33. Гарначо бир-икки финт ишлатиб, рақибини алдашга ҳаракат қилганди, лекин финт Гарначони алдади ва тўп майдондан ташқарига чиқиб кетди.
31. Сака бурчакдан тўпни узатди ва Онана тўпни ушлаб олди.
29. Саканинг узатмасидан кейин Магуайр тўпни қўли билан ўйнагандек кўринди. Катта эҳтимол билан бу вазяитга пенальти қўйилмайди.
27. Лондонда ёмғир қаттиқ ёғмоқда. Маунт майдонда тойиб йиқилди ва ўзи билан бирга Эдегорни ҳам йиқитди. Фол белгиланди.
25. Тўлақонли устунлик лондонликлар томонида. Бурчак зарбасидан "Арсенал" яна самара чиқара олмади. Мартинеллининг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.
22. Саканинг бурчакдан узатмаси жуда хавфли кўриниш олди. Ўзига келаётган тўпни Онана қийинчилик билан уриб юборди. Тўп яна Саканинг ўзига борди. Бу сафарги ҳаволатиб узатилган тўпга Парти боши билан зарба берди. Ноаниқ.
21. "Арсенал"да яна бурчак зарбаси.
20. Ҳозирча "Арсенал" биз кутган темпни кўрсатмаяпти.
19. Бруну ҳужумдаги Гарначо томон узун пас амалга оширди. Райя жарима майдончасини ташлаб чиқди ва тўпни тепиб юборди.
16. Ўйин фаол тарзда давом этмоқда. Лекин вазиятлар яратилмаяпти.
13. "Арсенал" ҳужумга ўтди. Саканинг фаоллигидан кейин тўп аввалига Тимберга, кейин Зинченкога борди. Сашанинг узатмаси эса анчагина ноаниқ кетди.
11. Ҳозирча "Юнайтед"дан маънили ҳужум кўрмадик. "Арсенал" ҳимояланаётганда "Юнайтед" чора тополмаяпти.
9. УХХХХХХХ!!! "Юнайтед"нинг омади келди. Эдегорнинг бурчакдан узатган тўпини шундоққина дарвозанинг ёнида турган Парти боши билан дарвозага кирита олмади.
8. Далот тўпни бурчакка чиқариб юборди. "Арсенал" илк стандартга эга бўлди. Бурчак зарбаси "Арсенал" учун пенальтидек гап.
6. Энди "Арсенал" позицион ҳимояда. "Юнайтед" кичик паслар орқали рақиб жарима майдончасига киришга ҳаракат қилмоқда.
4. ГООООООЛЛЛ!!! ЙЎЎЎЎҚҚ!! Онананинг қўпол хатосидан кейин Мартинелли ҳисобни очганди. Бироқ оффсайд сабабли гол инобатга олинмади.
3. Ҳозирча тўп меҳмонларга ўтмади. "Арсенал" тўпни назорат қилиб турибди.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Жамоалар майдонга чиқиб келишган. Баҳс стартига оз вақт қолмоқда!
- Ҳурматли футбол ишқибозлари! АПЛда турнинг марказий ўйини стартига оз вақт қолмоқда.
Фикрлар