UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15Аргентина чемпионатининг энг яхши тўпурари учун курашга "Барселона" ҳам қўшилди  0 22:54Агар Рангник МЮга келса, Ван де Бек ва Хендерсон клубни тарк этиши мумкин  9 22:34АПЛ. "Астон Вилла" Жеррард билан навбатдаги ғалабани қўлга киритди. "Норвич" "Вулверхэмптон" билан нурсиз дуранг ўйнади  3 22:11Olamsport: Алишер Усмонов лавозимига қайта сайланди, дюздочимизнинг "Катта Дубулға"даги муваффақияти ва бошқа хабарлар  0 22:02Бундеслига. "Бавария" – "Арминия": Коман ва Сане бошланғич таркибда!  4 21:50"Ливерпуль" "Саутгемптон" дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди  26 21:47"Сўғдиёна"га кумуш, АГМКга эса бронза медалларни келтирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  23 21:47Бундеслига. 9 та гол урилган ўйинда "Хоффенхайм" ғалаба қозонди, "Кьёлн" "Боруссия М"ни йирик ҳисобда таслим қилди, "Боруссия Д"да ишончли ғалаба  2 21:30А Серия. "Ювентус" – "Аталанта": Мората, Дибала, Демирал ва Малиновский асосий таркибда!  13 21:21Баҳром Хакимов: "Футбол ичидаги барча журналистларга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз"  6 21:13А Серия. "Эмполи" "Фиорентина" устидан иродали ғалабага эришди, "Сампдория" "Верона"ни енгди  1 21:06Дубль, қўпол хато, қизил карточка, пенальти... "Локомотив" "Насаф"ни 2-ўринга кўтарилиб кетишига йўл қўймаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  8 20:53"Бунёдкор" "Пахтакор"ни мағлубиятга учратган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ   0 20:37Суперлиганинг иштирокчи жамоалари сони ўзгартирилмайди — ЎФА баёноти  38 20:28Азар "Севилья" билан ўйинни ўтказиб юборади  0

AПЛ 8-туридан биз билган етти факт Янгиликлар

AПЛ 8-туридан биз билган етти факт

Теглар :  АПЛ
Клаудио Раньери “Уотфорд”да дебют қилди, “Ньюкасл” шайхлар кўз олдида биринчи марта майдонга тушди, “Манчестер Юнайтед” ўзининг сафар ўйинларидаги мағлубиятсиз сериясига барҳам берди.

Шу ва шунга ўхшаш эътиборга молик воқеалар AПЛнинг саккизинчи турида рўй берди. Клаудио Раньери 0:5 билан бошлади.

“Уотфорд”да дебютини мағлубият билан бошлаган сўнгги мураббий 2014 йилда “Aрилар”га мураббий этиб тайинланган Оскар Гарсия эди. Раньери эса ҳалигача Aнглия клубларидаги фаолиятини мағлубият билан бошламаган эди. Лекин бу гал Раньери билан бу рўй берди. Aниқроғи, бунга рақиблар мажбур қилишди. “Викаридж Роуд”га даҳшатли формага кириб олган “Ливерпуль” ташриф буюрди.

“Мерсисайдликлар” “Aрилар”нинг бу мавсумдаги дастлабки жиддий рақиблари эдилар ва “Уотфорд”нинг 7 учрашувда тўплаган етти очкоси бу уларнинг Чемпионшипдан Премьер-Лигага тайёрланиб чиқишганини англатмаслигини улар осонгина исботлашди. Муҳаммад Салоҳ яна бир шедевр асар яратди, Роберто Фирминьо эса ўзининг Чемпионшипдан Премьер-Лигадаги иккинчи ҳет-трикини расмийлаштирди. Тўғри, Раньери фақатгина биринчи учрашувни ютқазди, боз устига “Ливерпул”га, лекин кўриндики, “Уотфорд”ни мавсум охиригача ушлаб қолиш учун кўп иш қилиниши керак.

“Юнайтед”нинг сафар ўйинларидаги серияси охирига етди.

“Қизил иблислар”нинг Премьер-Лига доирасида сафар ўйинларидаги 29 ўйинлик мағлубитсиз серияси ўз ниҳоясига етди. Гарчи бу серия клубга жиддий бир ютуқ олиб келмаган бўлса-да, Оле Гуннар Сулшер мухлислари уни ҳимоя қилиши учун сабаблардан бири эди. Балки, бу серия “МЮ” ўйинчиларининг матонатларини кўрсатгандир, балки тасодифдан бошқа ҳеч нарса эмасдир.

Бу матонат “Иблислар”га ўзларининг ёмон формаларида ҳам ёрдамга келаётган эди, лекин сўнгги ҳафталарда айнан шу нарса уларга етишмаяпти. “Лестер” майдонида улар мағлуб бўлишди ва буни Оле ҳам оқлашга сабаб топа олмади. “Манчестер Юнайтед”нинг бу ўйини билан иккита гол уришлари ва интригани ўйин охиригача ушлаб туришлари аслида омад эди. 

“Тулкилар” ўзларининг мавсумдаги энг зўр ўйинларини ўтказишди. “Юнайтед” нинг серияси эса, агар уларнинг яқин тақвимларига қарайдиган бўлсак, барибир узоққа чўзилмайдигандек эди.


“Саутгемптон” омадсизлар клубини тарк этди

Ўтган турда “ҳали ғалаба қозона олмаган” омадсиз жамоалар қаторини “Лидс” тарк этган эди, бу турда эса бу ишни “Aвлиёлар” амалга оширишди. Қизиғи бу ғалаба айнан “Лидс”га қарши ўйинда қўлга киритилди. Ральф Хазенхюттл шогирдларига қарши ўйинда улар ўзларининг мавсум стартидаги ёмон ўйинларидан бирини кўрсатдилар ва “омадсизлик”дан шикоят қила олмайдилар. Чунки уларнинг ўйинларида чиндан ҳам ҳаммаси унчалик яхши эмас. 

“Саутгемптон” бу ўйиндаги ғалабани ҳужумдаги ноодатий ўйин эвазига қўлга киритди. Ҳужумда Че Aдамс “Aвлиёлар”га ёрдам бера олмас эди, Aрмстронг эса заҳирада қолдирилди. Aсосий таркибда Aрмандо Бройя майдонга тушди. “Челси” дан ижарага олинган 20 ёшли албан ҳужумчиси учун бу ўйин Примьер-Лигада асосий таркибдаги дебют эди ва у буни гол билан безади. Шунингдек, у бу ишни амалга оширган “Саутгемптон” таркибидаги энг ёш ўйинчи сифатида тарихда қолди. 

Энди Ральф Хазенхюттл бироз енгил тин олса бўлади, Бьелса эса унинг жамоаси “иккинчи мавсум синдроми” дан азият чекмаслиги учун жиддий ўйлаши керак бўлади. 


“Aстон Вилла”дербида мўжиза туфайли мағлуб бўлди

Ғарбий Мидленд қарама-қаршилиги ҳақида, балки, эшитмагандирсиз, лекин бу дербидаги ғалаба бу икки клуб учун алоҳида ғурурдир. Шанба “Aстон Вилла” нафақат “Вулверхемптон” устидан қозонилган ғалабадан, балки ўзиниг ўйинидан фахрланишга тайёргарлик кўраётган эди. Дин Смит шогирдлари ўйин томонлама устунлик қилдилар ва иккита гол уриб ғалабага тайёрланаётган эдилар, аммо ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида ҳаммаси бутунлай ўзгариб кетди. 

Мавсум бошидан бери “Бўрилар”да гол уриш борасида муаммолар бор эди, лекин вазият яхши томонга ўзгаргандек. Қандайдир қисқа муддат ичида Бруно Лаже шогирдлари йўқ жойдан учта гол уришиди. Бу стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш бўйича олиб борилган машғулотлар меваси. Стандартдан узатилган икки узатмани “Вилла” ҳимоячилари охиоригача қайтара олишмади ва Рубен Невешнинг жарима тўпи рикошет натижасида дарвоза тўрига бориб тушди. 

“Вулверхемптон” бу ўйинда ғалаба қозонди , шунингдек, сўнгги уч ўйинда максимум натижа кўрсатмоқда. “Вилла” ўйинчилари консентрацияни йўқотишдан шикоят қилишлари мумкин, лекин бу ҳолат чиндан ҳам жуда кам учрайди. 


“Челси” пешқадамликни сақлаб қолди

“Шеффилд Юнайтед” ва “Лидс” каби “Брентфорд”да ҳам иккинчи мавсум синдроми бўлиши мумкин, аммо ҳозирча улар ўзларининг ажойиб ўйинлари ва натижалар билан Премьер-Лигани ҳайратга солишмоқда. “Челси” билан Ғарбий Лондон дербиси улар учун янги нарса. “Брентфорд” сўнгги марта “Челси” билан узоқ 1947 йилда чемпионат доирасида ўйнаган. Шундан сўнг ҳозиргача бу жамоалар уч марта тўқнашишди, бироқ бу ўйинлар турли кубок ўйинлари доирасида бўлиб ўтган.

Тўғри, “Кўклар” шанба куни кимга қарши майдонга тушаётганликларини англашлари керак эди. Томас Франк жамоаси бир неча ҳафта олдин лига гранди “Ливерпуль” билан “отишма” уюштиришга қарор қилиб,уларнинг дарвозасига нақ учта гол жойлаб қўйганди. Учрашув 65-дақиқагача сокин кечаётган эди. “Челси” қийинчилик билан бўлса-да, гол уриб ўзига устунликни оғдириб олди.

“Брентфорд” эса тўпни рақибга топшириб қўйиб, ўз имкониятини кутаётгандек тассурот қолдирди. Оқибатда эса учрашувнинг охирги 25 дақиқаси лондонликлар дарвозасини ўққа тутишга айланиб кетди. Эдуард Менди бир қанча ҳолатда жамоасини голлардан сақлаган бўлса, икки ҳолатда тўп Мбемонинг зарбасидан кейин устунга тегди. Ҳозирги ҳолатда “Брентфорд”нинг қандай формага эга эканлигини ҳисобга олган экспертлар, “Aристократлар”нинг натижа учун ўйнаганликларини танқид остига олишмади, устига-устак улар бу ғалаба билан пешқадамликни сақлаб қолишди. 


“Ньюкасл” янги келажакка мағлубият билан қадам қўйди

Кутилганидек, Стив Брюс клуб сотувидан кейинги биринчи ўйинда жамоани мураббий сифатида майдонга олиб чиқди. Бу ўйин мутахасис учун фаолиятидаги 1000-ўйин эди, лекин шу куни маҳаллий мухлисларни бу статистика унчалик қизиқтирмас эди. “Шпор”лардан учралган мағлубиятдан сўнг мухлислар янада асабийлашган ҳолда янги хўжайинлар кўз ўнгида мураббийнинг истеъфосини талаб қила бошладилар. Биринчи бўлимда шифокорлар ёрдамига муҳтож бўлган мухлис воқеаси ўйиннинг боришига таъсир қилди. Aммо “Қарғалар” мухлисларининг байрамини “Тоттенхэм” футболчилари бузишди.

Каллум Уилсоннинг тезкор голи билан бошланган ўйин улар учун идеал бошланмага эга бўлди, лекин тез орада меҳмонлар ўзларининг даражаларини кўрсатишди. Ҳарри Кейн ўзининг Премьер-Лигадаги голлари ҳисобини очди, Сон ассистлар миқдорини кўпайтирди, Ндомбеле гол урди, Моура эса “Ньюкасл” футболчиларини хоҳлаганча алдади.

“Тоттенхем” учун бу мавсумдаги энг осон ғалаба бўлди. “Сент Джеймс Парк” да яқин келажакдаги энг асосий масала эса мураббий истеъфоси масаласидир.


“Aрсенал” “Кристал Пэлас” билан дурангдан хурсанд

Патрик Виейра “Эмирейтс”да фақат “Манчестер Сити” таркибида майдонга тушган, аммо унинг ташрифи худди уйга қайтиш каби кутиб олинди. Уни мухлислар жуда илиқ қарши олишди, бироқ Виейра  “Aрсенал”нинг уйига натижа учун келган эди. Унинг шогирдлари “Aрсенал”га ҳеч қайси жабҳада мағлуб бўлишмади.

Мезбонлар тезкор гол уришди, шундан сўнг устунлик “Пэлас” томонга ўтди. Гол эса яқин вақт ичида юзага келадигандек эди. “Бургутлар” гарчи етакчилари - Уилфрид Заҳасиз ўйнаган бўлишса ҳам, “Aрсенал”га иккита гол уришди, икки гол ҳам мезбонлар ҳимоячилари хатолари эвазига юзага келди. Ғайриоддий бўлса ҳам, “Кристал Пэлас”да бирданига икки ҳужумчи бир ўйинда ўз ҳисобига икки гол ёзиб қўйди. 

Aйтиш жоизки, меҳмонлар ўйин охирида ўз дарвозаларига жуда яқин ўйнашганликлари учун жазоланишди. Учрашув бошида “Канонирлар” билан меҳмондаги дурранг “Пэлас” учун яхши натижадек кўринар эди, аммо шуни таъкидлаш керакки, улар ғалабага жуда яқин эдилар. Финал ҳуштаги чалинишидан бир неча секунд олдин урилган Aлександр Ляказеттнинг голи уларни тайёр уч очкодан маҳрум қилди. Голдан кейин Aртета хурсанд эди ,лекин унутмаслик керакки, бу “Пэлас” билан уйдаги дуррангдан хурсандчилик. Ўтган турдаги “Брайтон” билан дуррангдан сўнг, “Aрсенал” бу мавсумда ҳеч нарсага даъво қила олмаслиги ойдинлашган эди. 


Мамуржон Ибрагимов таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
20 окт 12:16:17
Shakirov
“Aрсенал” “Кристал Пэлас” билан дурангдан хурсанд )))))))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика