UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Улар шифокорларми ёки масхарабозлар?" - Алаба коронавирус вакцинасини Африкада текшириб кўриш ҳақида  0 18:29"Фанат Суперлига". "Навбаҳор" – "Қизилқум" 3:1  127 18:27"Реал" ўйинчиларнинг маошидан 75 миллион иқтисод қилиш учун 7 ўйинчисини сотиб юборади  1 18:14"Фанат Суперлига". "Пахтакор" – AГМК 3:1  134 18:05А Серия клуби Педро учун курашга қўшилди  2 17:59"Фанат Суперлига". "Бухоро" – "Бунёдкор" 3:1  78 17:49Андрей Канчельскис Ўзбекистондаги карантин ҳолати ҳақида гапирди  8 17:44"Фанат Суперлига". "Қўқон-1912" – "Насаф" 4:0  117 17:29"Фанат Суперлига". "Локомотив" – "Машъал" 1:3  53 17:24"Бетис" "Атлетико" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 17:14"Фанат Суперлига". "Aндижон" – "Сурхон" 1:3  72 17:09Opta АПЛнинг жорий мавсуми қандай якунланишини илмий томондан кўрсатиб берди  2 17:03Тарихда бугун: Юлдузли таркибга эга "Локомотив" Фозил Мусаев ўйнаган "Сепахон"га қарши  7 16:59"Фанат Суперлига". "Металлург" – "Сўғдиёна" 2:2  34 16:46Сардор Абдураимов: "Рақобатдан қўрққанимда "Бунёдкор"га бормаган бўлардим"   2

АПЛ. 28-тур ўйинлари учун превью Янгиликлар

АПЛ. 28-тур ўйинлари учун превью

Бугун Англия чемпионатида 28-тур ўйинлари старт олади.

Ушбу турдан “Эвертон” – “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхем” - "Вулверхэмптон" каби қизиқарли ушрашувлар ўрин олган. 


29.02 20:00 (Тошкент вақти) “Борнмут” - "Челси"

"Борнмут" охирги ўйинларда ишончсизроқ ўйин кўрсатди, "Челси" эса аксинча. 

Мезбонлар Премьер-лигада сўнгги 16 учрашувидан фақат 3 тасида ютуққа эришганлар.

Мутахассислар Лэмпард шогирдларига "Дин Корт" ўйингоҳида осон бўлмаслигини башорат қилишмоқда. 


Таркиблар бўйича

"Борнмут" ярим ҳимоячиси Жефферсон Лерма ўтган турда "Бёрнли"га қарши ўйинни белидаги жароҳати боис ўтказиб юборганди. Ушбу турда ҳам унинг иштирок этиши сўроқ остида. 

Эдди Хау 5-6 ўйинчи хизматидан фойдалана олмайди (жароҳат).

Ҳимоячилар Стив Кук ва Диего Рико асосий таркибдан жой олишга интилишмоқда.


Маълумотларга қараганда Тэмми Абрахам яна жароҳатланган.

Ўтган турда Рубен Лофтус-Чик ва ниҳоят ҳеч бўлмаса захирада бор эди.  

Кристиан Пулишич ва Каллум Хадсон-Одои баҳсни ўтказиб юборади. 

Фикайо Томори ва Виллиан асосий таркибда майдонга тушишни хоҳлаяпти. 

Анъанага кўра, Кепа Аррисабалага яна захирада қолдирилади.

Ўйинга оид фактлар:

- "Борнмут" иштирокидаги охирги 7 ўйинда ўртача 2 та гол киритилган  (Премьер-лига).

- "Челси" сўнгги 5 ўйинда фақат 1 марта ғалаба қозонган (Премьер-лига).


Тахминий таркиблар

"Борнмут" (4-3-3): Рамздейл, Смит, Кук, Аке, Рико, Гослинг, Серман, Биллинг, Кинг, К. Уилсон, Х. Уилсон

"Челси" (4-3-3): Кабальеро, Жеймс, Зума, Рюдигер, Аспиликуэта, Маунт, Жоржиньо, Ковачич, Педро, Виллиан, Жиру    


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Келли, Дэниелс, Мефам, Брукс (“Борнмут”), Канте, Ван Гинкел, Пулишич ("Челси")

Сўроқ остида: Лерма (“Борнмут”), Лофтус-Чик, Хадсон-Одои, Абрахам ("Челси")


Борнмут

Джефферсон Лерма - 54', Джошуа Кинг - 57'

Премьер-лига . 28-тур

29/02/2020, 20:00

2
:
2
Тугади

Челси

Маркос Алонсо - 33', Маркос Алонсо - 85'

Стадион: Vitality Stadium, 10667 томошабин

Бош ҳакам: Андре Марринер

45'
90'
54'  Джефферсон Лерма
54'  Райан Фрейзер
57'  Джошуа Кинг
57'  Джек Стейси
59'  Адам Смит
68'  Джошуа Кинг (Джуниор Станислас)
81'  Льюис Кук (Дэн Гослинг)
88'  Каллум Уилсон
17'  Жоржиньо
33'  Маркос Алонсо
64'  Фикайо Томори (Виллиан)
64'  Жоржиньо (Росс Баркли)
71'  Андреас Кристенсен
72'  Оливье Жиру (Миши Бачуайи)
85'  Маркос Алонсо

29.02 22:30 “Уотфорд” - "Ливерпуль"

"Уотфорд" Премьер-лигада ўтказган сўнгги 5 баҳсида ғалаба нималигини билмай келмоқда.

"Ливерпуль" лигада ҳали умуман мағлубиятга учрамади. Улар «Викариж Роуд» стадионига ғалаба учун келишлари аниқ. 

Статистикага кўра, "Ливерпуль"га қарши кечган охирги 4 ўйинда гол ура олмаган.


Таркиблар бўйича

Исмаила Сарр машғулотларга киришгани мураббийларни хурсанд қилмоқда.

Нақд учта ҳимоячи жароҳатда: Дэрил Янмат, Крейг Доусон, Франсиско Фемения.


"Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон жароҳатланган. Тахминан март ойи ўрталарида сафга қайтади.

Алекс Окслейд-Чемберлен шанба куни асосий таркибда ўйинга тушмоқчи. 

Ҳужумдаги трио (Мане, Салаҳ, Фирмино) ўзгармайди.

Ўйинга оид фактлар:

- "Ливерпуль" охирги 18 ўйинда ютган (Премьер-лига).

- "Ливерпуль" сўнгги 36 учрашувидан 31 тасида камида 2 та гол урган (Премьер-лига).

- "Ливерпуль" барча мусобақалар доирасида "Уотфорд" билан сўнгги 8 ўйиндан 7 тасида ҳалаба қозонган.

- "Уотфорд" охирги 5 ўйинда рақиб жамоаларни енга олмаган (Премьер-лига).


Тахминий таркиблар

"Уотфорд” (4-2-3-1): Фостер, Мариаппа, Кабаселе, Каткарт, Мазина, Хьюз, Капу, Сарр, Дукуре, Деулофеу, Дини

"Ливерпуль" (4-3-3): Алиссон, Арнолд, Гомес, Ван Дейк, Робертсон, Чемберлен, Фабиньо, Вейналдум, Мане, Фирмино, Салаҳ


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Доусон, Янмат, Фемения (“Уотфорд”), Милнер, Хендерсон ("Ливерпуль)

Сўроқ остида: Клайн, Шакири ("Ливерпуль")

Уотфорд

Исмаила Сарр - 54', Исмаила Сарр - 60', Трой Дини - 72'

Премьер-лига . 28-тур

29/02/2020, 22:30

0
:
3
Тугади

Ливерпуль

Стадион: Vicarage Road Stadium, 21634 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
37'  Жерар Деулофеу (Роберто Перейра)
54'  Исмаила Сарр
54'  Абдулайе Дукур
60'  Исмаила Сарр
60'  Трой Дини
72'  Трой Дини
72'  Исмаила Сарр
82'  Исмаила Сарр (Игнасио Пуссетто)
89'  Абдулайе Дукур (Натаниэль Чалоба)
61'  Джорджинио Вийналдум (Адам Лаллана)
65'  Алекс Окслейд-Чемберлен (Дивок Ориги)
79'  Роберто Фирмино (Такуми Минамино)


01.03 19:00 “Эвертон” - "Манчестер Юнайтед"

"Эвертон"нинг мағлубиятсиз серияси ўтган дам олиш кунларида "Арсенал"га 3:2 ҳисобида ютқазилган ўйинида якун топди. Энди улар "Манчестер Юнайтед"га тўйнқш келишмоқда. Навбатдаги рақиблар - "Челси" ва "Ливерпуль". Шунчаки даҳшат!

"Манчестер Юнайтед" барча турнирларда сўнгги 7 ўйинда мағлуб бўлмаяпти. Шу вақт давомида улар 18 та гол уриб, 1 та ўтказиб юбордилар. 

МЮ учун «Гудисон Парк» майдони бош оғриқ эканлигини инобатга олсак, бизни олдинда даҳшатли тўйнашув кутиб турибди.


Таркиблар бўйича

Андре Гомеш узоқ муддатли жароҳатдан кейин сафга қайтган.

Люка Динь бу гал майдонда кўриниш бериши мумкин.

Мейсон Холгейт ва Майкл Кин асосий таркиб учун ўзаро курашади.

Шеймус Коулман ва Жибриль Сидибе ўнг қанот ҳимояси учун рақобатлашади.


Антони Марсьяль машғулотларда шикастлангани боис «Гудисон Парк»да майдонга тушиши аниқ эмас.

Одион Игало МЮ учун дастлабки голини урди ва у учун лигада 90 дақиқа ўйнаш вақти келди.

Мейсон Гринвуд ўйинни бошланғич таркибда бошлаши кутиляпти.

Асосий савол: бу ўйинда  Сульшер уч ҳимоячи билан ўйнайдими ёки тўрт ҳимоячи хизматидан фойдаланадими? Барчасини мартнинг биринчи кунида билиб оламиз.

Ўйинга оид фактлар:

- "Манчестер Юнайтед" охирги 3 ўйинда гол ўтказиб юбормади (Премьер-лига).

- "Эвертон" сўнгги 4 беллашувда камида 2 та гол урган (Премьер-лига).

- МЮ барча турнирлар доирасида "Эвертон" билан олдинги 11 ўйиндан 10 тасида мағлуб бўлмаган.

- "Ирислар" сўнгги 6 уй учрашувида ютқазмаган (Премьер-лига).


Тахминий таркиблар

"Эвертон” (4-4-2): Пикфорд, Коулман, Мина, Холгейт, Динь, Ивоби, Гомеш, Делф, Сигурдссон, Калверт-Льюин, Ричарлисон

"Манчестер Юнайтед" (3-4-1-2): Де Хеа, Линделёф, Магуайр, Шоу, Уан-Биссака, Фред, Мактоминей, Уильямс, Фернандеш, Гринвуд, Игало


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Гбамен, Шнедерлен     ("Эвертон"), Грант, Фосу-Менса, Погба, Рашфорд ("Манчестер Юнайтед")

Сўроқ остида: Динь, Уолкотт ("Эвертон"), Туанзебе, Марсьяль ("Манчестер Юнайтед")


Эвертон

Доминик Калверт-Левин - 3'

Премьер-лига . 28-тур

01/03/2020, 19:00

1
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Бруно Фернандес - 31'

Стадион: Goodison Park, 39374 томошабин

Бош ҳакам: Chris Kavanagh

45'
90'
3'  Доминик Калверт-Левин
28'  Шимус Коулмен (Джибриль Сидибе)
41'  Доминик Калверт-Левин
43'  Том Дэвис
63'  Тео Уолкотт (Бернард)
80'  Джибриль Сидибе
82'  Андре Гомиш (Мойзе Кин)
90'  Доминик Калверт-Левин
31'  Бруно Фернандес
31'  Неманья Матич
41'  Люк Шоу
45'  Харри Магуайр
56'  Виктор Линделёф
70'  Фред
72'  doubled down (Одион Игхало)
72'  Скотт МакТоминай (Хуан Мата)
89'  Антони Мартьяль (Брэндон Уильямс)

01.03 19:00 “Тоттенхем” - "Вулверхэмптон"

"Тоттенхем" "Лейпциг" ва "Челси"га мағлуб бўлганига қарамай, ўз уйидаги 7 ўйиндан 5 тасида ғалабага эришганини унутмаслик лозим. 

"Бўрилар" сафардаги учрашувларда ёмон натижа кўрсатади, ғар ғолда статистика шуни кўрсатмоқда.

«Тоттенхэм Хотспур» стадионидаги ўйин даҳшатли кечишига шубҳа йўқ.


Таркиблар бўйича

Ҳимоячи Райан Сессеньоннинг ҳолати номаълум.

Шунингдек, мезбонлар Хуан Фойт, Мусса Сиссоко, Сон Хын Мин ва Гарри Кейнсиз қолган.

Моур ҳимоя марказига Алдервейрелд-Санчес жуфтлигини туширади. 

Стивен Бергвейн асосий таркибда тўп тепиши кутилмоқда.


Нуну Эшпириту Санту жамоасида ягона жароҳатдаги ўйинчи - бу Хони. 

Рубен Винагре чап қанотдан жой эгаллаши кутиляпти. 

Адама Траоре асосий таркибда ўйнамаслиги ҳам мумкин.

Ҳужумда эса Хименес ва Жота ҳаракатланади.

Ўйинга оид фактлар:

- "Бўрилар" охирги 3 ўйинда "қуруқ серия" қайд этмоқда (Премьер-лига).

- "Тоттенхем" барча мусобақаларда "бўрилар"га қарши охирги 3 ўйинда камида 2 та гол ўтказиб юборган.


Тахминий таркиблар

"Тоттенхем" (4-4-2):  Льорис, Орье, Алдервейрелд, Санчес, Дэвис, Алли, Уинкс, Ло Чельсо, Ламела, Бергвейн, Моура

"Вулверхэмптон" (3-5-2): Патрисиу, Саисс, Коуди, Боли, Доэрти, Дендонкер, Невиш, Моутинью, Винагре, Жота, Хименес


Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Фойт, Сиссоко, Сон, Кейн ("Тоттенхем"), Хони ("Вулверхэмптон")

Сўроқ остида: Сессеньон ("Тоттенхем")

Тоттенхэм

Стивен Бергвейн - 13', Серж Орье - 45'

Премьер-лига . 28-тур

01/03/2020, 19:00

3
:
2
Тугади

Вулверхэмптон Вандерерс

Мэтт Доэрти - 27', Диого Йота - 57', Рауль Хименес - 73'

Стадион: Tottenham Hotspur Stadium, 58064 томошабин

Бош ҳакам: Стюарт Аттуэлл

45'
90'
13'  Стивен Бергвейн
45'  Серж Орье
45'  Деле Алли
59'  Джовани Ло Селсо
76'  Джапет Танганга (Танге Ндомбеле)
82'  Серж Орье (Гедсон Фернандес)
84'  Бен Дэвис
84'  Гарри Винкс
90'  Бен Дэвис (Troy Parrott)
27'  Мэтт Доэрти
57'  Диого Йота
71'  Уилли Боли
73'  Рауль Хименес
73'  Диого Йота
74'  Адама Траоре (Педро Нето)
79'  Диого Йота (Лиандер Дендонкер)
90'  Рауль Хименес (Дэниел Подэнс)
90'  Лиандер Дендонкер


Шунингдек, бу турда қуйидаги баҳслар бўлиб ўтади:

29.02 01:00 "Норвич” - “Лестер” 

29.02 17:30 "Брайтон” - "Кристал Пэлас"  

29.02 20:00 "Ньюкасл" - “Бёрнли”

29.02 20:00 "Вест Хэм” - “Саутгемптон”

Лига Кубоги финали (“Манчестер Сити” – “Астон Вилла”) билан бир кунга тўғри келиб қолгани учун “Астон Вилла” – “Шеффилд Юнайтед” ҳамда “Манчестер Сити” – “Арсенал” учрашуви қолдирилган.


Шерзод Нурматов тайёрлади.





Рейтинг: +8   

Фикрлар

   
29 фев 09:42:24
Liverpool2008
Ливерпуль только впередь
   
29 фев 09:05:52
Akbaraliverpool
Special_Man фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Brendan Rojers yo'qol. Qo'rqoqsan. Norvichni ikki o'yindayam yutalmadin
Sen qanaqa bolasan sal o'ylab gapirgin, bu apl har narsa bo'ladi wu tarkib bn wunchalik o'ynatyapti, o'yinni kordingmi o'zi. Hamma hulosa chiqaraversin wunaqa bemani izohlaringni shu saytga kiradigan, "O'zbek" lardan bowqa hichkim o'qimiydiii! Rojers yoqolmiw!!!
   
29 фев 08:31:45
Abdunazar
Liverpulga omad
   
29 фев 06:58:56
Special_Man
Brendan Rojers yo'qol. Qo'rqoqsan. Norvichni ikki o'yindayam yutalmadin
   
29 фев 02:01:09
Harry Winks
Olgʻa Spurs. Gʻalaba bizniki boʻladi
   
29 фев 01:45:41
M S N
1 - Март Эл Класико . МЮ - Эвертон Кизикарли Уйинлар
   
29 фев 01:13:05
Xorazm mufc
galabali seryalar dovom etsin muyda
   
29 фев 01:12:12
Xorazm mufc
olga muy
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг