UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21"Нефтчи" қоидабузарлик эвазига гол урди, "Динамо" фойдасига эса пенальти белгиланмади. Суперлиганинг 29-турида ҳакамлик таҳлили  0 15:58"Андижон" – "Арқадағ" беллашувини кувайтлик ҳакам бошқаради  3 15:37"Андижон" "Арқадағ"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  2 15:09Манба: Тибо Куртуанинг ошқозони яллиғланган  1 14:46"Йилнинг энг яхши футболчиси" мукофоти учун номзодлар маълум  24 14:25"Барселона"нинг "Челси" билан ўйин учун қайдномаси: Педри йўқ  2 14:00Норсафаров Ироқ жамоаси ўйинини бошқаради  0 13:36"Насаф" "Трактор"га имкониятни бой берган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 13:13"Йилнинг энг яхши мураббийи" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  26 12:49Абдумажидов бугун Германияда операция қилинади  4 12:32Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тур учрашувлари қаерда ўтиши аниқ  1 12:10Олий лига 5-тур якунлари: турнир жадвали, тўпурарлар пойгаси, рамзий жамоа  0 11:22ЎФФ йиғилишида ҳакамлик даражаси чемпионат учрашувлари савиясидан ортда қолаётгани таъкидланди  5 10:40Клопп Слот ҳақида фикр билдирди  2 10:12Шармандали мағлубиятдан сўнг Аморим нималар деди?  9

Анваржон Ғофуров: "Нефтчи"дан собиқ бош мураббий туфайли кетгандим" Янгиликлар

Анваржон Ғофуров: "Нефтчи"дан собиқ бош мураббий туфайли кетгандим"

Хабарингиз бор, Анваржон Ғофуров Фарғонанинг "Нефтчи" клубига қайтди.

Шу боис "Нефтчи" клуби матбуот хизмати футболчи билан суҳбатлашди.

- Анваржон авваламбор “Нефтчи” сафига қайтганингиз билан табриклайман. Клубга қайтишингизга нима туртки берди?
- Ассалому алайкум! Жонажон жамоамга қайтганимдан жуда ҳам хурсандман, келишим боиси клубга бўлган меҳрим ва жамоамиз билан янги мавсумда медаллар учун курашиш деб ҳисоблайман. Бундан ташқари жамоамиз сафида тажрибали футболчилар йиғилган.

- Ўтган мавсум "Нефтчи"ни биринчи давра тугагач тарк этгансиз, бунга сабаб нима бўлган эди?
- Яхши савол бердингиз, ўтган мавсумда аслида “Нефтчи”ни тарк этиш ниятим йўқ эди, бу борада ўзимга ҳам мухлислар кўп савол беришган. Тўғрисини айтаман кетишимга сабаб ўша пайтдаги мураббий билан орамизда озгина келишмовчилик бўлган эди ва жамоани тарк этишимга тўғри келган.

- “Нефтчи” сафида ўйнамаган бўлсангиз ҳам барибир жамоамизга бефарқ эмассиз, ўтган мавсум давралар оралиғидаги мураббийлар ўзгариши жамоага қандай таъсир қилди деб ўйлайсиз?
- Мураббийлар штаби ўзгариши билан “Нефтчи”да ижобий ўзгаришларни ҳамма кўрди, Виталий Григоревьич Европа футболи тактикаларини қўлайдиган мутахассис хисобланади, унинг жамоага келиши ўз самарасини берди ва клуб Суперлигада қолди. Умуман олганда бош мураббий тактикалари менинг ўйин амалиётимга мос келади, худо хоҳласа янги мавсумда медаллар учун курашамиз.

- Янги мавсумга мухлислар учун тилакларингиз?
- Мухлисларимизга янги мавсумда “Истиқлол” стадионга келиб қўллаб-қувватлаб туришса, биз жонимизни бериб майдонда улар учун ўйнаб, мавсум якунида уларни медаллар билан хушнуд этишга ҳаракат қиламиз. Кириб келаётган янги йилда барчага соғлик саломатлик оилавий бахт, омад тилаб қоламан!


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика