UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50Евро-2024. Австрия - Франция 0:1 Гризманнинг боши ёрилди, Мбаппенинг бурни синди  0 02:1118+. Мбаппе Австрияга қарши баҳсда бурнини синдириб олди ва кейинроқ сариқ карточка билан жазоланди  1 01:57Евро-2024. Австриялик футболчининг ягона голи Францияга илк турда ғалаба тақдим этди  13 00:45Бельгия бош мураббийи: "Эртами, кечми, мағлуб бўлишимизни билардим"  4 00:10Александр Крестинин: "Содда ва оддий футбол намойиш этдик. Яқин орада жамоада ўзгаришлар бўлиши аниқ"  3 00:00Евро-2024. Бельгия - Словакия 0:1  1 23:43Вадим Абрамов: "Динамо" билан тўқнаш келадиган барча жамоаларнинг қизил карточкалари бекор қилинмоқда. Дастлаб "Олимпик" кейин эса "Андижон". "Сўғдиёна" ҳам бемалол қизил карточка олаверсин, барибир бекор қилинади"  13 23:28"Олимпик" - ОКМК 0:1  0 23:20Тимур Кападзе: "Ғалабага муносиброқ эдик"  5 23:07Австрия - Франция. Таркиблар маълум  4 22:59"Евро"даги дастлабки сенсация! Словакия Бельгияни мағлубиятга учратди  36 22:34Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  9 22:20Евро-2024. Руминия - Украина 3:0  0 22:05Суперлига. "Локомотив" - "Динамо" 0:2  0 21:56Суперлига. Абрамов "Локомотив"ни мағлуб этди  19

Анвар Бердиев: "Яқин муддат ичида клуб олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилади" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Яқин муддат ичида клуб олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилади"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Бухоро" – "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.



Ўйин ҳақида

- "Бухоро"ни плей-офф йўлланмаси билан табриклайман. Йигитларга раҳмат, қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Бугун бизни фақат ғалаба қониқтирарди. "Бухоро" барибир Суперлига жамоаси бўлгани учун классда устунлик қилди. 

- Жамоангиз ўйинидан қайд даражада қониқдингиз?

- Футболчиларимга ҳеч қандай эътироз йўқ. Ўйиндан олдин қийин бўлишини билардик. "Бухоро" Суперлига жамоаси ҳисобланади. 

- "Шўртан" бир неча йилдан бери Про лигада ҳаракат қилмоқда. Олдинлари клуб Суперлиганинг мунтазам иштирокчиси эди. Клуб яна Суперлигага қайтишига нима ҳалал бермоқда?

- "Шўртан" олдинлари Суперлигада ҳаракат қиларди. Клубнинг қарзи кўпайиб кетгани сабабли жамоада муаммолар бўларди. Ҳозир эса раҳбариятга раҳмат айтмоқчиман. Айни дамда ҳеч қандай мураббий ёки футболчидан жамоа қарздор эмас. Яқин муддат ичида клуб олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилади ва "Шўртан" бунга арзийди.

- "Шўртан" бугун босимсиз, эркин ўйнади. Бу сизнинг кўрсатмангиз эдими?

- Ҳар бир ўйиндан олдин йигитларга исталган жамоа билан ўйнаш мумкинлигини айтаман. Тезроқ қарор қабул қилиб, ҳаракат қилинса, Про Лига ва Суперлига даражаси унчалик ҳам катта эмас ва натижага эришса бўлади. Футболчиларим ҳаракат қилишди. Уларда ўзларига ишонч ҳам бор эди. Бугун ҳам ғалаба қозонамиз деб мақсад қўйгандик. Умуман, исталган турнирда "Шўртан" ғалаба учун майдонга чиқади. Бугун ҳам масалан, 10 киши бўлиб қолганимизга қарамасдан олдинга бордик. Яна бир бор "Бухоро"ни табриклайман.

- "Бухоро" сизга бегона эмас. Икки йил олдин жамоада ишлагансиз. Ўша даврдаги "Бухоро" ва ҳозирги жамоанинг бир биридан фарқи борми?

- Албатта, фарқи бор. Биз ишлаган даврда жамоа Про лигада ўйнарди, ҳозир Суперлигада. Футболчиларнинг жаражасида ҳам фарқ бор. Бугун ҳам сўнгги дақиқаларда улар бизни жазолаб қўйишлари мумкин эди. Бироқ, вазиятни якунлайдиган ўйинчи топилмади. "Бухоро"га Суперлигадаги ўйинларида омад тилайман. "Бухоро" жамоаси ва мухлислари Суперлигага муносиблар. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика