UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50“Милан”га “Бёрнли” футболчиси керак   1 09:44Суперлига битта шаҳарда давом этадими, ўйинларга ОАВ киритиладими, ПРО-лига қандай бўлади? Диёр Имомхўжаев билан эксклюзив суҳбат  9 09:31“Боруссия Д” Фаврни ишдан олмайди   0 09:28Шота Арвеладзе Тошкентга қайтган ва карантинга кирган  4 09:19Диёр Имомхўжаев: "Суперлига 5 июнда бошланиши шарт эмас..."  12 09:09Вератти ПСЖдан кетадими? Унинг ўзи бунга жавоб берди   3 08:49“Эвертон” “Рома” футболчисига кўз тикди   0 08:30“Челси” Кепага А Cериядан ўринбосар топди   2 08:19Ўзбекистонда футбол ўйинларини 5 июндан давом эттиришга рухсат берилди   35 08:11Фигу: “Роналду “Реал”ни, “Реал” эса Роналдуни буюк қилди”   7 07:50Хаверц яна бир бор рекорд ўрнатди   1 07:29АПЛ тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилар аниқланди   11 01:30Бундеслига. “Байер” сафарда уч очкони қўлга киритди  1 01:03Каррагер: "Манчестер Сити" - ЕЧЛ фаворити. "Ливерпуль" чиқиб кетди, "Барселона" эса олдингидек эмас"  22 00:53Юртимизда қачондан футбол мусобақаларига рухсат берилади?  5

Анвар Бердиев: "Кераксиз вазиятларда очко йўқотганимиз бизга панд берди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Кераксиз вазиятларда очко йўқотганимиз бизга панд берди"

А ПРО-Лига 27-туридан ўрин олган “Истиқлол” – “Оқ-тепа” (5:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Бердиев сайтмизга интервью берди.

- Анвар ака, 27-тур учрашувлари якунига кўра, “Истиқлол” жамоаси А ПРО-Лигада 2-ўринни қўлга киритиши аниқ бўлиб улгурди. Ушбу натижа билан табриклаймиз...
- Авваламбор, табрик учун раҳмат! Жорий мавсум биз учун оғир ўтди. Бизни охирги турда “Шўртан”га қарши қийин учрашув кутиб турибди. Очиғи бугун “Хоразм” ўз майдонида “Шўртан”ни мағлуб этганини сиздан эшитдим. А ПРО-Лигада иккинчи ўрин ёмон натижа эмас. Ҳаммага маълум А ПРО-Лигада кучли жамоалар жам бўлган.

Ушбу натижа билан жамоамизнинг барча аъзолари ва мухлисларимизни табриклайман. Шунингдек жамоамизни мунтазам равишда қўллаб-қувватлаб келаётган хомийимизга, жамоамиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

Мавсум аввалида жамоамизга А ПРО-Лигада ғолиб чиқиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган эди. Афсуски, бу вазифани уддалай олмадик. Ўша иккинчи давра бошида “Оқ-тепа”га ўз майдонимизда мағлуб бўлганимиз, шунингдек уй учрашувимизда “Машъал” жамоасига ютқазганимиз бизга якунда 1-ўринни олишимизга тўсқинлик қилди. Кераксиз вазиятларда очко йўқотганлигимиз бизга панд берди.

Яна бир бор жамоамиз раҳбарияти ва хомийларимизга, жамоамиз мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман, – дейди Анвар Бердиев.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг