UZ

Сўнгги янгиликлар

04:40Карикатура: Марадона вафот этди  1 03:12ЕЧЛ. "Бавария", "Порту" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинлар якунланди  0 02:59ЕЧЛ. Бергамо клуби "Энфилд"да "Ливерпуль"ни таслим қилди!  8 02:55"Реал Мадрид" Миланда "Интер"ни таслим этди  51 02:46Майк Тайсон ўзининг қаҳрамони ҳақида гапирди. Бу "Бобурнинг ойиси" эмас!  24 02:36Коке тарихий натижа қайд этди  0 02:21Азар 3 йилдан кейин яна Чемпионлар Лигасида гол урди  19 02:00Olamsport: Фергюсоннинг жанги аниқ бўлди, Хабиб қайтишига шама қилди ва бошқа хабарлар  0 01:49"Барселона" "Милан" билан нидерландиялик футболчи учун курашади  0 01:23Гвардиоладан қойилмақом натижа  3 01:00ЕЧЛ. "Боруссия М" "Шахтёр"ни мағлуб қилди  6 00:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" муддатидан аввал 1/8 финалга чиқди  3 00:28Марадонанинг вафоти туфайли Либертадорес кубоги нимчорак финал ўйини қолдирилди  6 00:10ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Бавария"нинг асосий таркиби маълум  3 00:02ЕЧЛ. "Интер" – "Реал": Мариано, Начо ҳамда Васкес бошланғич таркибда  6

Анвар Бердиев: "Бу йилги мавсумда ПРО-Лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Бу йилги мавсумда ПРО-Лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди"

ПРО-Лига 13-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

- Анвар ака, бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз қандай?
- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Қизиқарли ва қийин учрашув бўлди. Жамоамиз қайтадан шаклланганида айтиб ўтгандим, мусобақада осон учрашув бўлмайди. Барча жамоалар ҳар бир очко учун жон-жаҳди билан кураш олиб боришади. Бу йилги мавсумда ПРО-Лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди.

Бизга қийинчилик туғдирган яна бир холат қолдирилган учрашувлар эвазига тиғиз тақвимга дуч келдик. Футболчиларимизга бугун кўрсатган ўйинлари миннатдорчилик билдираман. Кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг руҳан тикланиб майдонда ўз ўйинини намойиш этиш осон иш эмас. Шуни ҳис қилган холда йигитлар билан бугунги беллашувга тайёргарлик кўрдик. Қийин ўйин бўлди, якунда ғалаба қозондик. "Хоразм" жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман.

- Ҳозир мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турган "Динамо" билан 2 очколик фарқ бор. Нима деб ўйлайсиз, "Истиқлол" юқори тўртликка чиқа оладими?

- Энди футболда олдиндан бирон нарсани айтиб бўлмайди. Имконият борми, охиригача ҳаракат қиламиз, курашамиз. Юқори тўртликка чиқишимиз рақиблар томонидан қайд этиладиган натижага ҳам боғлиқ. Навбатдаги "Оқ-тепа"га қарши ўйин ҳам осон ўтмаслиги аниқ. Бу ўйинга ҳам астойдил тайёргарлик кўрамиз ва биз учун ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз" - дейди "Истиқлол" бош мураббийи.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика