UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Дембеле жароҳатидан қутулди   3 09:20Верон: “Месси билан Марадонани солиштиришни бас қилинг!”   2 09:00Сульшер “Остона”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?   1 08:45Киоун: “Пепе учун 80 млн евро тўлашди, аммо 18 ёшли Сака ундан яхшироқ ўйнади”   1 08:25“Манчестер Юнайтед” еврокубок ўйинида 7 йил ичидаги энг ёш таркибини майдонга туширди  1 08:22Бугун 16:00. Ўзбекистон U-16 - Туркманистон U-16  11 08:05Лопетеги: “Гуруҳдаги ҳамма ўйинни ютишга ҳаракат қиламиз”   1 07:50Европа Лигаси. "Вулверхэмптон" - "Брага" 0:1  0 07:45Эмери “Айнтрахт Ф” устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?   7 07:40Европа Лигаси. "Рома" - "Буюкшехир" 4:0  3 07:35Европа Лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Астана" 1:0  3 07:30Европа Лигаси. "Лудогорец" - "ЦСКА" 5:1  0 07:30Coca Cola Суперлигаси. Бугун 20-тур бошланади  12 07:25Европа Лигаси. "Порту" - "Янг Бойз" 2:1  0 07:25Сака “Арсенал” тарихига кирди   1

Андрей Шипилов: "Бунёдкор"нинг асосий таркиби мен учун бироз кутилмаган ҳол бўлди" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Бунёдкор"нинг асосий таркиби мен учун бироз кутилмаган ҳол бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги баҳсга жуда жиддий тайёрлангандик. Рақибнинг кучли томонларини яхши билардик. Гадоев ва Турсунов каби футболчиларнинг асосий таркибда тушишлари мен учун бироз кутилмаган ҳол бўлди. Биз ўз тактикамиз ва стратегиямизга 75-дақиқага қадар тўлиқ риоя қилдик. Ҳа "Бунёдкор" катта ташаббусга эга бўлди, аммо 75-дақиқага қадар дарвозамиз олдида деярли хавфли вазият содир этилмади. Бугунги натижа адолатли ва "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман, - дейди Шипилов.

- Жамоада тажрибали футболчилар бор, аммо улар ўз савиясида ўйнай олишмаяпти.

- Бу саволингизда бироз ҳақиқат бор. Аммо масалан, Камолиддин Тожиев, Сервер Жепаров, Александр Лобанов, Станислав Андреев каби футболчилар ўз вазифаларини тўлиқ бажаришмоқда. Тўғри балки қаердадир ёрқин ўйнашмаётгандир. Бугун Музаффаров гол уриши мумкин эди. Биз Жепаровни атайин асрадик, чунки "Жар" майдони у қадар яхши эмаслигини билардик.

- Лобанов олдингидан яхши ўйнамоқда, кам гол ўтказмоқда. У билан алоҳида ишланмоқдами?

- Исталган спортчи, футболчида қийин дамлар бўлади. Пасайиш бўлади. Лобановни жароҳатидан кейин ўз сафимизга қўшиб олгандик. Жамоамизда дарвозабонлар билан Алишер Аҳмедов ишлайди. Бундан ташқари у анчадан буён майдонга тушмагани учун ҳам ўйинни соғиниб қолган.

- Жамоа ҳужумда фақат қанотдан ҳужум қилади. Нима учун марказдан ҳужумга ўтмади?

- Сабаби қанотда бўш жой кўп бўлади ва у ердан ҳужумга ўтиш осон. Бугун қанотларимиз ёмон ўйнади демаган бўлардим. Бошқа ўйинларда биз марказдан ҳужумга ўтамиз, аммо ўйин ўйинга тўғри келмайди.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

+3   
18 авг 22:37:29
Rodrygo
Sen Paxtakorri quli, Babayanni ukasisan
+2   
18 авг 20:19:55
mtj
Абрамов шипиловга Мастер-Класс ўтиб берди ))
+1   
18 авг 20:19:47
Справедливость
Шипилов ты тренер по физподготовке. Ни лез на работу главного тренера у тебя всё равно не получится. Можно с Февзи Давлетовом поменяться рулями
+1   
18 авг 20:15:43
fc Surxon
jeparovni asradik deydimi ha bolmasa nimaga sotib olding asrasang shunday payt oynamasa qachon oynaydi
-2   
18 авг 20:07:56
Ilhom fc Bayern Munch
Ex Metallurg
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг