UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48"Эл Классико"да ишлаган ҳакамларнинг Ямаль зарбасига оид суҳбатлари ошкор қилинди  9 23:45"Милан" - "Интер"  8 23:30А Серия. "Болонья" меҳмонда "Рома"га учта гол урди  5 22:57U23 Осиё кубоги. "Нефтчи" футболчиси Тожикистонга ғалаба тақдим этди, Ироқ Саудияни енгиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади (+плей-офф жадвали)  27 22:29Тимур Кападзе: "Ҳусановни эртага ўйнатишимиз эҳтимоли юқори. Аббосни эса иккинчи бўлимда майдонга туширишни ўйлаб турибман"  35 22:22Ўзбекистон ОТЖ машғулотидан СУРАТЛАР  1 22:10Аббосбек Файзуллаев ОТЖ сафида машғулот ўтказди, Абдуқодир Ҳусанов эртага майдонга тушадими?  7 21:15"Қизилқум" собиқ футболчисига "яхшигина пул" тўлаб бериши керак  4 21:11Футзал. Афғонистон Баҳрайнни таслим қилди, Эрон йирик ғалабага эришди (+плей-офф жадвали)  10 21:07Ўзбекистон Кубоги. ОКМК "Арал Академия" дарвозасига 16та гол урди, "Бухоро" - "Машъал" баҳсида ҳисоб очилмади  31 20:40Футзал. Мутолаа учун. Япония Осиё кубоклари тарихида қачон гуруҳда қолиб кетган?  0 20:23U23 Осиё кубоги. Корея Республикаси Японияни таслим қилди, Хитой БААни енгди (+плей-офф жадвали)  10 20:20"Ла Масия" қандай қилиб қийин вазиятдаги "Барселона"ни қутқариши мумкин?   13 19:55Ферлан Менди "Арсенал"га ўтиши мумкин  4 19:34Коул Палмер "Арсенал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1

"Андижон"нинг россиялик ҳужумчиси: "Мақсад – клуб таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш" Янгиликлар

"Андижон"нинг россиялик ҳужумчиси: "Мақсад – клуб таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш"

"Андижон" сафига янги қўшилган футболчилар орасида ЦСКА клуби тарбияланувчиси, истеъдодли ҳужумчи Лука Згурский ҳам борлигини биласиз.

Россиялик футболчи фаолиятида янги саҳифа очилди ва “Андижон”да нималарга қодирлигини кўрсатмоқчи. Шу билан бирга у янги саргузаштларга ҳам тайёрланмоқда. Лука “Андижон” матбуот хизматига илк интервюси берди.


-Лука, сиз энди расман “Андижон” аъзосисиз. Янги клубда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

-Ўзимни бу ерда аъло даражада ҳис қиляпман. “Андижон”дек клубда ўйнашдан хурсандман.

-Олдин “Андижон” ҳақида нималарни эшитгансиз?

-Айтишим мумкинки, “Андижон” жамоасини яхши ва ажойиб мухлисларга эга клуб деб эшитганман.

-Лука, айтинг-чи, ЦСКА клубидаги фаолиятингиз қандай кечди?

-ЦСКАда турли хил яхши ва бунинг акси ўлароқ ёқимсиз дамлар ҳам бўлган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам шу даражага етишимда мазкур жамоанинг ҳиссаси катта эканлигини таъкидлаб ўтмасам бўлмайди.

-“Андижон”га кўчиб ўтишингизда ЦСКА ва умуман у ердагиларнинг муносабати қандай бўлди?

-Мухлислар ва ўйинчиларнинг муносабати турлича бўлди. Лекин кўпчилик бу танловимни қўллаб-қувватлади.

-Сиз ҳужумчисиз. Табиийки, мухлислар сиздан кўп нарса кутишади. Ўтган йили Рубин Хебай энг яхши тўпурар бўлганди. Унинг ўрнини эгаллашга тайёрмисиз?

-Иложи борича тезроқ ўзимга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Шу билан бирга тўпурар бўлишга ва фурсати келганида ҳимоядаги шерикларимга ҳам ёрдамлашишга ҳаракат қиламан.

-Адашмасам, сиз илгари ҳам Ўзбекистонга келгансиз-а?

-Ҳа, олдин Россия У21 таркибида Ўзбекистонда – Бухоро шаҳрида бўлиб, иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушганман.

-Сиз ва Максим Сарраф ЦСКАдан “Андижон”га қўшилганинглардан сўнг “Спорт Экспресс” нашри мен билан алоқага чиқди ва бу трансферларга қизиқишди. Россиялик журналистлар ҳам бу масалада сизлар билан боғланишгандир…

-Ҳа, россиялик журналистлар бу ўтишим қандай амалга ошгани билан қизиқишди.

-Асосий мақсадингиз нима?

-Мақсад – “Андижон” таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш. Албатта, жамоа учун фойдаси тегадиган футболчи бўлишга ва кўпроқ голлар уришга, тўпурарлар пойгасига киришга ҳаракат қиламан.

-Қайси рақамни танладингиз?

-Ўзимга 51-рақамни олдим.

-“Андижон” жамоасига мослашув жараёни қандай кечяпти?

-Мослашиш жараёни зўр ўтмоқда ва бунинг учун ўйинчиларга, клуб раҳбарияти ва ходимларига миннатдорлик билдираман.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
24 фев 09:58:36
Алёш ака
Купроқ совринни билмадимда братишка, лекин мазза қилиб Анжанча ошна туйиб кетасан
+1   
24 фев 08:42:56
Akm82
Анжан олға
+1   
24 фев 00:59:02
=JAGUAR=
ахахаха
   
01 мар 20:00:08
Алёш ака
Бек 75 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сен фолбинмисан
Опангни эриман
   
01 мар 19:46:52
Алёш ака
Бек 75 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сен фолбинмисан
Сенсиманг ука
   
01 мар 14:15:09
Бек 75
Алёш ака фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Купроқ совринни билмадимда братишка, лекин мазза қилиб Анжанча ошна туйиб кетасан
Сен фолбинмисан
   
24 фев 10:00:49
Алёш ака
Алёш ака фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Купроқ совринни билмадимда братишка, лекин мазза қилиб Анжанча ошна туйиб кетасан
Ошга
   
24 фев 07:39:33
Тўлқин Хайит
Вақт олий ҳакам, ҳаммасини вақт кўрсатади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика