UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Ўзбекистонлик ҳакамлар U-20 Осиё Кубоги учрашувини бошқаради  0 11:36"Пахтакор" футболчиси Қозоғистон клубига ижарага берилмоқда  1 11:17Аканжи муваффақиятли операция қилинди  0 10:50«Челси» «Барселона» футболчисига 100 миллион евро беришга тайёр  7 10:11Бензема: «Мен баъзиларга ўхшаб фақат гол уриш учун ўйнамайман»  23 09:37«Ривожланиш кубоги». Бугун ўсмирларимиз Беларусга қарши баҳс олиб боради  1 09:07Ўзбекистон футзал терма жамоаси янги бош мураббий қўл остидаги илк йиғинига киришади. Таркибда кимлар бор?  1 08:26Неймар «Сантос»га қайтганидан сўнг илк голини урди  1 08:03Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Парма»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 07:30ОЧЛ 2. Бугун «Пахтакор» гуруҳдаги сўнгги учрашувини ўтказади  22 03:05Ла Лига. "Бетис" "Реал Сосьедад"ни мағлуб қилди. Антони кетма-кет учинчи ўйинда ҳам гол урди  3 03:00А Серия. "Ювентус" Консейсаунинг ягона голи эвазига "Интер"ни мағлубияга учратди  24 00:35Рубен Аморим: "Мени жадвалдаги ўрнимиз ташвишга соляпти. Мағлубият – дунёдаги энг ёмон туйғу"  11 00:10А Серия. "Рома" меҳмонда "Парма" устидан ғалаба қозонди. Шомуродовнинг ажойиб паси рақиб футболчиси четлатилишига сабаб бўлди  98 23:49Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси CAFA мусобақасида кумуш медални қўлга киритди  1

"Андижон"нинг россиялик ҳужумчиси: "Мақсад – клуб таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш" Янгиликлар

"Андижон"нинг россиялик ҳужумчиси: "Мақсад – клуб таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш"

"Андижон" сафига янги қўшилган футболчилар орасида ЦСКА клуби тарбияланувчиси, истеъдодли ҳужумчи Лука Згурский ҳам борлигини биласиз.

Россиялик футболчи фаолиятида янги саҳифа очилди ва “Андижон”да нималарга қодирлигини кўрсатмоқчи. Шу билан бирга у янги саргузаштларга ҳам тайёрланмоқда. Лука “Андижон” матбуот хизматига илк интервюси берди.


-Лука, сиз энди расман “Андижон” аъзосисиз. Янги клубда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

-Ўзимни бу ерда аъло даражада ҳис қиляпман. “Андижон”дек клубда ўйнашдан хурсандман.

-Олдин “Андижон” ҳақида нималарни эшитгансиз?

-Айтишим мумкинки, “Андижон” жамоасини яхши ва ажойиб мухлисларга эга клуб деб эшитганман.

-Лука, айтинг-чи, ЦСКА клубидаги фаолиятингиз қандай кечди?

-ЦСКАда турли хил яхши ва бунинг акси ўлароқ ёқимсиз дамлар ҳам бўлган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам шу даражага етишимда мазкур жамоанинг ҳиссаси катта эканлигини таъкидлаб ўтмасам бўлмайди.

-“Андижон”га кўчиб ўтишингизда ЦСКА ва умуман у ердагиларнинг муносабати қандай бўлди?

-Мухлислар ва ўйинчиларнинг муносабати турлича бўлди. Лекин кўпчилик бу танловимни қўллаб-қувватлади.

-Сиз ҳужумчисиз. Табиийки, мухлислар сиздан кўп нарса кутишади. Ўтган йили Рубин Хебай энг яхши тўпурар бўлганди. Унинг ўрнини эгаллашга тайёрмисиз?

-Иложи борича тезроқ ўзимга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Шу билан бирга тўпурар бўлишга ва фурсати келганида ҳимоядаги шерикларимга ҳам ёрдамлашишга ҳаракат қиламан.

-Адашмасам, сиз илгари ҳам Ўзбекистонга келгансиз-а?

-Ҳа, олдин Россия У21 таркибида Ўзбекистонда – Бухоро шаҳрида бўлиб, иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушганман.

-Сиз ва Максим Сарраф ЦСКАдан “Андижон”га қўшилганинглардан сўнг “Спорт Экспресс” нашри мен билан алоқага чиқди ва бу трансферларга қизиқишди. Россиялик журналистлар ҳам бу масалада сизлар билан боғланишгандир…

-Ҳа, россиялик журналистлар бу ўтишим қандай амалга ошгани билан қизиқишди.

-Асосий мақсадингиз нима?

-Мақсад – “Андижон” таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш. Албатта, жамоа учун фойдаси тегадиган футболчи бўлишга ва кўпроқ голлар уришга, тўпурарлар пойгасига киришга ҳаракат қиламан.

-Қайси рақамни танладингиз?

-Ўзимга 51-рақамни олдим.

-“Андижон” жамоасига мослашув жараёни қандай кечяпти?

-Мослашиш жараёни зўр ўтмоқда ва бунинг учун ўйинчиларга, клуб раҳбарияти ва ходимларига миннатдорлик билдираман.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика