UZ

Сўнгги янгиликлар

22:44“Юве” Дембелени ижарага олмоқчи. Футболчига “Арсенал” ва ПСЖ ҳам қизиқмоқда  1 22:20“Тезкор студия” меҳмонлари “Бунёдкор” вакиллари #LIVE  1 21:58Дуглас Костадан кутилмаган қарор, у фаолиятини якунламоқчи  5 21:43"Барселона" ниқоб сотишни бошлади  7 21:29"Лацио" президенти "La Gazzetta dello Sport"ни судга берди  0 21:11Месси ЕЧЛ финаллари тарихидаги энг яхши футболчига айланди, Роналду эса...  86 20:43Россияда икки клуб бирлашди  7 20:27Вальверде: "Манчестер Сити" каби ўйнамоқчимиз"  5 19:55Футболни мухлислар билан бошлаган илк давлат номи маълум бўлди  4 19:41"Рома"нинг собиқ футболчиси 21 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 19:27128 миллионлик бемор... Фелиш яна жароҳат олди  7 18:56Кьеллини ЕЧЛ финалидаги 1:4 ҳақида: "Реал"га қарши кучимиз етмаган, чарчаб қолгандик"   10 18:49"Боруссия"га қарши "Дер Классикер" олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 18:45Карикатура: "Ливерпуль"нинг асосий трансфер мақсади - Адама Траоре  4 18:21Ибрагимович жароҳат олди. У катта эҳтимол билан "Милан" сафида ортиқ ўйнамайди  6

“Андижон” ва “Навбаҳор” жамоаларида ўйнаган туркманистонлик Эльман Тагаев эсингиздами? Янгиликлар

“Андижон” ва “Навбаҳор” жамоаларида ўйнаган туркманистонлик Эльман Тагаев эсингиздами?

Ўтган мавсум бошида “Навбаҳор” жамоаси таркибни кучайтириш ва осиёлик футболчилар лимитидан унумли фойдаланиш мақсадида туркманистонлик футболчи Эльман Тагаевни таклиф қилди.

Бироқ, ярим ҳимоячининг ушбу жамоадаги фаолияти узоққа чўзилмади. Ёдингизда бўлса Тагаев 2016 йилнинг иккинчи даврасида Ориф Маматказин бошчилигидаги “Андижон” жамоасида ҳам маълум вақт тўп тепган, клуб қуйи лигага равона бўлгач у ҳам кетишга қарор қилганди. Шундай бўлсада иккинчи даврада 12та учрашувда майдонга тушган, мухлисларда ёмон таассурот қолдирмаганди.

Кейинчалик Озарбайжон чемпионатида ўзини кўрсатгач “лочинлар” сафига келиб қўшилганди. Наманганлик ишқибозлар ундан кўп нарса кутишгани рост, боиси ўз вақтида бу жамоада туркманистонлик мураббий Раҳим Қурбонмамедов ва бошқа туркман футболчилари яъни Дидар Хожиев, Давлетмурод Отаев кабилар билан ажойиб таркибни шакллантирганди. Хўш, Элман Тагаев нима учун клубдан кетди? Футболчи интервьюларининг бирида шундай изоҳ берган ва батафсил фикрларини билдириб ўтганди.

“Ҳозирда “Ахал” жамоасида ҳаракат қилмоқдаман. Ўз юртимга қайтиб фаолиятимни давом эттиришни мақул кўрдим. Наманганда кам ўйнаганимни сабаблари бор. Лекин, бу ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Гап мураббийда эмас, Андрей Канчельскис яхши инсон. У билан ўртамизда ҳеч қандай зиддият ва келишмовчилик юзага келмаганди. Кетиш ўзимнинг шахсий қароримдир. Жамоани тарк этсам ўзимга ҳам, уларга ҳам қайсидир маънода фойда бўларди. Аммо, наманганлик ишқибозларни ёдимдан чиқармайман, улар Ўзбекистонда тенгсиз ва ягона. Сафарда ўйнаганимизга қарамай ажойиб муҳитни яратиб бера олишди. Инсон доим ўзи учун тўғри қарорни қабул қилиши керак деб ўйлайман.

“Андижон”ни ўша пайтда пайдо бўлган вазият сабабли тарк этганман. Бошқа изоҳга ҳожат йўқ. Янги футболчига мослашиши учун маълум бир вақт керак, у ердаги футболчилар, жамоа, шароитга тушиб олиши лозим. Мураббийнинг услуби ва талабларига мос келиш деган нарсалар ҳам бор”,- деганди ярим ҳимоячи.

Маълумот ўрнида 2019 йилги мавсумда у “Навбаҳор” сафида 3та ўйинда иштирок этди ва майдонда умумий ҳисобда 75 дақиқа ҳаракат қилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
20 май 11:07:00
Uzbek_86
Ассалому алайкум. Барчангизга рамазон ойида яхшиликларни тилайман. Узи яхши футболчига ухшади, лекин у ёгини билмайман. Мен навбахор мухлисиман. Шундай булсада навбахоримиззи битта сиёсатига койил колмайманда. Шу бола навбахорга келди..... Керак эмас экан нима килардинглар бу болага ортикча пул сарфлаб ва камига у боланиям заменага уткизиб куйиб.!? Бунака келди кеттилар нафакат навбахорда бошка командаларимизда жудаям куп. Худохохласа карантиндан кейин клубларимиз хам пулни хавога учиришни тухтатиб колишади деб умид киламан. Тагаев сенга омад
+2   
20 май 11:02:01
zek
Tagayevni xamtaniman anu agkda uynagan ivan nagaevniyam taniman
+2   
20 май 10:16:57
Kamol505.
Тугри очиги ростанхам курок нарса кутгандик, афсус ундай булиб чикмади. Ишларинга Омад
-3   
20 май 11:26:32
Файзуллох79
Uzbek_86 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассалому алайкум. Барчангизга рамазон ойида яхшиликларни тилайман. Узи яхши футболчига ухшади, лекин у ёгини билмайман. Мен навбахор мухлисиман. Шундай булсада навбахоримиззи битта сиёсатига койил колмайманда. Шу бола навбахорга келди..... Керак эмас экан нима килардинглар бу болага ортикча пул сарфлаб ва камига у боланиям заменага уткизиб куйиб.!? Бунака келди кеттилар нафакат навбахорда бошка командаларимизда жудаям куп. Худохохласа карантиндан кейин клубларимиз хам пулни хавога учиришни тухтатиб колишади деб умид киламан. Тагаев сенга омад
Жуда тугри. Пулни уволи хам борда.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг