UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50"Реал"да ҳамма нарса ўзгар... Тўхтанг. "Реал"га нима бўляпти?  0 22:45Компани ўйин кунлари мураббийлик вазифасини бажармайди, "Андерлехт" 4 турдан сўнг 2 очко тўплади  0 22:20Франк Рибери: "Фиорентина"га ёрдам бериш учун келдим, Роналду билан рақобатлашиш учун эмас"  12 21:55Сарри "Ювентус"нинг А Сериядаги дастлабки икки ўйинини ўтказиб юборади  3 21:25Ракитич "Барселона"да қолади  5 21:02Ўзбекистон кубоги. "Насаф" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратди, сайтимиз мухбирига матбуот марказида жой топилмади  71 21:00Нико Ковач: "Коутиньо – жаҳон даражасидаги футболчи ва жуда камтар йигит"  3 20:53Coca-Cola Ўзбекистон кубоги. "Насаф" ва "Пахтакор" ярим финалда  250 20:35Лукаку МЮга қандай ўтганини айтиб берди  0 20:15"Ливерпуль" "Энфильд" стадиони сиғимини кенгайртириш учун ҳаракатни бошлади  7 20:06Денисов, Ашурматов, Рашидов ва бошқалар Купернинг "қора рўйхати"дами?!  35 19:50Расман: Такефусо Кубо ЛаЛига дебютанти футболчисига айланди  4 19:25"Реал" вакиллари Парижда Неймарнинг трансфери бўйича ПСЖ билан музокара ўтказмоқда  22 18:57Пепе Рейна "Реал"га ўтиши мумкин  3 18:35Россиялик ўйинчи А Серия клубига ўтиши мумкин  1

"Пахтакор" Фарғонада "Андижон" дарвозасига жавобсиз учта гол урди Янгиликлар

"Пахтакор" Фарғонада "Андижон" дарвозасига жавобсиз учта гол урди

Суперлига 9-тур доирасидаги "Андижон" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Ўйиннинг 3-дақиқасида Абдуллоҳ Олимовнинг олисдан йўллаган жарима тўпини аввалига Санжар Қувватов қўлларидан чиқариб юбориб, иккинчи уринишда ушлаб олди. 8-дақиқада Машариповнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Достон Ҳамдамов боши билан Драган Черанга етказиб берганди. Черан эса яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади. 

16-дақиқада Абдуллоҳ Олимовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Санжар Қувватов эгаллаб олди.

18-дақиқада Достон Ҳамдамовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Виталий Мирний қайтариб юборди. 

20-дақиқада Жалолиддин Машарипов икки ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозага йўллаган зарбасини Виталий Мирний эгаллаб олди. 

28-дақиқада Ойбек Қиличев тўпни ўнг қанотдан олдинга ташланаётган Бобур Амоновга етказиб берди. Бобур эса "Пахтакор" жарима майдончасида турган Фарҳод Бекмуротовни тўп билан таъминлаганди. Фарҳод зарба йўллади, тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди. 

45+1-дақиқада Машарипов томонидан ошириб берилган тўпни Черан боши билан дарвозага йўллади, Виталий Мирний ажойиб сейв билан жамоасини қутқарди. 

Кейинги дақиқада Шаҳзод Убайдуллаев қарши ҳужумга ўтиб кетди ва дарвозага зарба берди, Қувватов ўз ўрнида. 

45+2-дақиқада Илдар Маматказин Драган Черанни ушлаб қолгани учун бош ҳакам мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Пенальтини Чераннинг ўзи аниқ амалга ошириб ҳисобни очди - 0:1. 

Иккинчи тайм бошланди.

55-дақиқада меҳмонларнинг хавфли ҳужуми, ўнг қанотдан ошириган тўпга Черан озгина кеч қолди. 

58-дақиқада Убайдуллаевнинг зарбасидан сўнг Қувватов тўпни қайтарди. 61-дақиқада Чераннинг яқин масофадан тепган тўпи ноаниқ кетди. 

74-дақиқада Ҳамдамов ва Алижоновнинг яқин масофадан тепган тўпларини Мирний қайтариб юборди. Кейинги дақиқада Рўзимбой Аҳмедовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Қувватов қийинчилик билан қайтарди. 

80-дақиқада Шаҳбоз Жумабоевнинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди.

81-дақиқада Черан оширган тўпни Сергеев дарвозага тепди, Мирний қайтарган тўпни Марат яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади - 0:2. 

85-дақиқада майдон марказидан бошланган ажойиб ҳужум чиройли комбинация ёрдамида давом эттирилди, Бикмаев эса 18 метрлардан дарвозанинг яқин бурчагини ишғол қилди - 0:3. 

Учрашувда "Пахтакор" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 



Суперлига, 9-тур.

"Андижон" - "Пахтакор" 0:3

Фарғона шаҳри, "Истиқлол" стадиони.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Найим Қосимов. 

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.  

Комиссар: Сардор Қудратуллаев. 

Голлар: Драган Черан 45+3 пенальти, - 0:1. Марат Бикмаев 81, - 0:2. Марат Бикмаев 85, - 0:3.

"Андижон": Виталий Мирний, Бобир Омонов, Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуротов, Шаҳзод Убайдуллаев (Шаҳбоз Жумабоев, 79), Абдуллоҳ Олимов (Иброҳим Отахонов, 59), Ильдар Маматказин, Абдураҳмон Абдулҳақов (Рўзимбой Аҳмедов, 74), Радосав Алексич, Асрор Ғофуров, Аброр Хусинов.
Заҳира: Руслан Матниёзов, Фарҳод Мираҳматов, Сардор Сулаймонов, Дониёр Исмоилов, Хушнудбек Авилов, Бобиржон Акбаров.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Акрамжон Комилов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Игорь Сергеев, Достонбек Ҳамдамов (Марат Бикмаев, 78), Одил Ҳамробеков (Фаррух Сайфиев, 90), Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак, 76), Дарко Симич.
Заҳира: Элдор Суюнов, Алишер Салимов, Жаҳонгир Аҳмадов. Егор Кримец, Шоҳруҳ Маҳмудҳожаев, Собир Синдаров.

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Убайдуллаев 42, Радосав Алексич 64, Марко Симич 67.


Андижон

Суперлига. 9-тур

16/05/2019, 18:30

3
:
0
Тугади

Пахтакор

Драган Черан - 45', Марат Бикмаев - 81', Марат Бикмаев - 85'

45'
90'
42'  Шаҳзод Убайдуллаев
45'  Элдор Маматказин
59'  Абдуллоҳ Олимов (Аббос Отахонов)
64'  Радосав Алексич
74'  Абдурахмон Абдулхақов (Рўзимбой Аҳмедов)
79'  Шаҳзод Убайдуллаев (Шаҳбоз Жумабоев)
45'  Драган Черан
67'  Марко Симич
76'  Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак)
78'  Достонбек Ҳамдамов (Марат Бикмаев)
81'  Марат Бикмаев
85'  Марат Бикмаев
90'  Одилжон Ҳамробеков (Фаррух Сайфиев)



Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг