UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Болгария – Англия баҳси Стерлингга нисбатан ирқчилик муносабати билдирилгани учун тўхтатилди  3 00:15Расман: Эркин агент сифатида "Тоттенхэм"ни тарк этган посбон яна жамоага қайтди  3 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 23:46Евро-2020 саралаш. Украина – Португалия 2:1 (матнли трансляция)  25 23:45Евро-2020 саралаш. Франция уйда Туркияни қабул қилмоқда ва параллель учрашувлар ҳам бошланди (онлайн ҳисоб)  4 23:30МЮ АПЛнинг бошқа клубларига қараганда кўпроқ маош тўлайди  2 23:00Евро-2020 саралаш. Украина – Португалия, Франция – Туркия ҳамда бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари эълон қилинди   5 22:45РПЛ жорий мавсумида дарвозага энг кўп зарба берган футболчилар маълум қилинди  8 22:25Шевченко Португалияга қарши баҳс олдидан: "Бу шахматча ўйин бўлади"  5 22:12Санкт-Петербургда яшайдиган ҳамюртларимиз диққатига!  13 21:50Неймар жароҳати туфайли қанча муддат майдонга туша олмаслиги ойдинлашди  4 21:30"Шальке" билан шартномани бекор қилган Тедеско Москванинг "Спартак" клуби бош мураббийига айланди  3 21:28Шароф Муҳитдинов: "Эртага бизни фақат ғалаба қониқтиради"  14 21:05ЕЧЛ. Гуруҳ босқичининг иккита туридан сўнг, қайси футболчи кўп ва аниқ узатмани амалга оширган?  4 20:45Азар танқидлар ҳақида гапирди  4

“Андижон” ФК ва АДУ ўртасида ўзаро меморандум имзоланди Янгиликлар

“Андижон” ФК ва АДУ ўртасида ўзаро меморандум имзоланди

Теглар :  АндижонАДУ
“Андижон” футбол клуби раҳбарияти ташаббуси билан яқинда Андижон Давлат Университетида жамоа вакиллари ва талабалар ўртасида учрашув ташкил этилди.

Унда Вилоят футбол ассоциацияси, “Андижон” футбол клуби раҳбарияти, футболчилар ҳамда Андижон Давлат Университетининг ректор, декан, устоз ва талабалари иштирок этди.

Маълумки, “Андижон” футбол клубининг бир қатор ўйинчилари илгари айнан ушбу олий даргоҳда таълим олган ва бугунги кунда ҳам университетда бир нечта футболчи талабаларимиз мавжуд.

Мазкур учрашувни ташкил этишдан кўзланган мақсад, “Андижон” футбол клуби ва АДУ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда икки томонламалик фойдали лойихаларни амалга ошириширдир.

“Андижон” футбол клуби раҳбарияти олий даргоҳга ташриф буюрар экан, меҳмонларни университети ректори Акромжон Юлдашевнинг шахсан ўзи кутиб олди ва ташрифдан мамнун эканлигини яшириб ўтирмади.

Конферения залида ташкил этилган очиқ суҳбат жараёнида Вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Бекзодбек Каримов, “Андижон” футбол клуби вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов, “Андижон” ФК бош директор ўринбосари Ариф Маматказин, бош мураббий Александр Хомяков ва жамоанинг фахрий футболчиси, бугунги кунда АДУ талабаси бўлган Иброҳим Отахонов тадбирда сўз олиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўз навбатида университет ректори А.Юлдашев ҳам жамоа фаолиятига бефарқ эмаслигини, ҳар бир учрашувда қўллаб-қувватлаб, муваффақиятга эришилганида қувонаётганини яшириб ўтирмади.

АДУ талабалари ҳам тадбирда ўзига берилган имкониятдан унумли фойдаланиб, бош мураббийга турли саволлар ва тилакларини билдириб ўтганини айтиш лозим.

Мазкур учрашув чоғида “Андижон” ФК ва Андижон Давлат Университети ўртасида ўзаро меморандум имзоланди. Унда ҳар икки томон бир қатор йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Хусусан, “Андижон” ФК ва вилоят футбол ассоциациясининг амалий кўмаги билан келаси йил вилоят биринчилигида университет жамоаси иштирок этадиган бўлди.

Учрашув сўнггида “Андижон” футбол клуби вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов клуб рамзи туширилган бир қатор эсталик совғаларини жамоа номидан Андижон Давлат Университети ректори Акромжон Юлдашевга тақдим этди.

Ўз навбатида университет номидан ҳам ректор А.Юлдшаев “Андижон” ФК вице-президенти М.Абдисаломовни мамлакатимизда спортни, хусусан футболни ривожлантиришда қўшиб келаётган хиссаларини доимо юксак қадрлашини ифода этиб, махусус диплом билан тақдирлади.

Тадбир шу тариқа самимий ва ишчан рухда якунига етди.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
06 окт 16:49:21
murabbiy
қара бу сафар кечирдим ўқишга келмасанг футбол йўқ
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг