UZ

Сўнгги янгиликлар

13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  13 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  4 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  0 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   11 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  8 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  11 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6

"Андижон" бош директори: "Биз тасодифий эмас, аниқ таҳлил асосида трансфер қиламиз" Янгиликлар

"Андижон" бош директори: "Биз тасодифий эмас, аниқ таҳлил асосида трансфер қиламиз"

Хабарингиз бор, яқинда “Андижон” клуби бош директори лавозимига Зиёдбек Машрапов тайинланди.

Футболнинг ашаддий ихлосманди ҳамда жонкуяри ҳисобланган 38 ёшли мутахассис эндиликда янгитдан шаклланаётган ҳамда жиддий мақсадлар учун жиддий ҳаракатларни бошлаган “Андижон” клубини олдинга етаклашда ўзи бош-қош бўлади.

Зиёдбек Машрапов жамоанинг Анталиядаги ўқув-машғулот йиғинларида шахсан ўзи бевосита иштирок этиб, жамоанинг янги мавсумга тайёргарлигини кузатиб борди ва футболчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.

Клуб матбуот хизмати эса ундан дастлабки интервьюни олди.

- Илк бор бош директор лавозимига киришдингиз. Бу масъулиятни қандай ҳис қиляпсиз?


- Бу лавозим мен учун катта шараф ва жуда катта масъулият. “Андижон” — бу шунчаки клуб эмас, бу минглаб мухлисларнинг ишончи ва умиди. Шу ишончни оқлаш учун бор кучимни сафарбар қиламан.

- Илк кунларингизда энг катта қийинчилик нимада бўлди?


- Энг катта қийинчилик — жуда қисқа вақт ичида барча жараёнларга чуқур кириб бориш, мавжуд муаммоларни тез ва тўғри баҳолаш бўлди. Лекин жамоа билан биргаликда буни енгиб ўтяпмиз.

- Сиз учун бу лавозим — ишми ёки миссия?


- Бу мен учун аввало миссия. Агар фақат иш деб қаралса, натижа бўлмайди. Клуб ривожи, ёшлар келажаги ва мухлислар ишончи — мен учун энг муҳим қадриятлар.

- Илк 100 кунда қайси устувор вазифаларни бажаришни режалаштиряпсиз?


- Ташкилий тизимни мустаҳкамлаш, молиявий интизомни яхшилаш, спорт бўлими билан аниқ режа ишлаб чиқиш ва мухлислар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш — асосий устувор вазифаларимиз.


- Қарор қабул қилишда кимлар билан маслаҳатлашасиз?


- Мутахассислар, бош мураббий, спорт директори ва тажрибали соҳавий экспертлар билан маслаҳатлашаман. Якка қарордан кўра жамоавий фикр ҳар доим самаралироқ.

- Жамоанинг бу мавсумги аниқ мақсадлари қандай?


- Барқарор ўйин, интизомли жамоа ва юқори натижа. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз ва турнир жадвалида муносиб ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз.

- Селекция ва трансферларда қандай ёндашувни танлайсиз ва ўзгаришлар борасида фикрингиз?


- Биз тасодифий эмас, аниқ таҳлил асосида трансфер қиламиз. Клуб фалсафасига мос, жамоага фойда келтирадиган футболчиларни олиб келиш — асосий тамойил.

- Бош мураббий билан ишлашда сиз учун энг муҳим жиҳат нима?


- Ўзаро ишонч ва очиқ мулоқот. Агар раҳбарият ва мураббий бир мақсад сари ишласа, натижа албатта бўлади.

- Ёшлар жамоаси ва академияга муносабатингиз қандай? Умуман, бу борада қандай янгиликлар бўлади?


- Ёшлар — клуб келажаги. Академияни ривожлантириш, маҳаллий иқтидорларга йўл очиш ва уларни асосий жамоага олиб чиқиш бизнинг стратегик режамиз.

- Сиз учун муваффақият мезони нима бўлади?


-  Фақат кубок ёки жой эмас. Барқарор тизим, кучли жамоа, мухлислар ишончи ва ёш футболчилар ўсиши — мен учун ҳақиқий муваффақият.

- "Андижон" мухлисларига қандай ваъда берасиз?


- Биз ҳар доим ҳалол ўйнаймиз, охиригача курашамиз ва клуб шаънини ҳимоя қиламиз. Мухлислар ишончи — бизнинг энг катта кучимиз.

- Янги мавсум учун йиллик чипталар савдоси қачондан йўлга қўйилади?


- Йиллик чипталар савдоси яқин кунларда расмий равишда эълон қилинади. Бу ҳақда клубнинг барча расмий саҳифалари орқали мухлисларимизга маълум қиламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
11 фев 21:26:16
Мамиржон
Нима учун 38ёшли карияларди олдикБубаня улардан карри кам
   
11 фев 18:47:25
Saidjahon
ArsaBarsa фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Dinamo 2 yildan beri tomashabop o'yin qilyapti. Surxon ham zo'r faqat stabillik yo'q.
Сурхонда бу йил бунака булмаса керак.
   
11 фев 16:31:16
ArsaBarsa
Saidjahon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу йил хамма жамоаларимиздан нимадир кутса булади.Натижани олдиндан айтиб булмайди.Когозда кимдир кучли булиши мумкин,лекин хаммасини амалда курамиз.Кимидир таркиби кучли кимидир мураббийи кучли.Шахсан мен бу йил Хоразм Динамо ва Сурхондан бошкача уйинлар кутяпман.
Dinamo 2 yildan beri tomashabop o'yin qilyapti. Surxon ham zo'r faqat stabillik yo'q.
   
11 фев 13:20:01
Saidjahon
Бу йил хамма жамоаларимиздан нимадир кутса булади.Натижани олдиндан айтиб булмайди.Когозда кимдир кучли булиши мумкин,лекин хаммасини амалда курамиз.Кимидир таркиби кучли кимидир мураббийи кучли.Шахсан мен бу йил Хоразм Динамо ва Сурхондан бошкача уйинлар кутяпман.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика