UZ

Сўнгги янгиликлар

21:59Равшан Эрматов ОФК вакилларини қабул қилди  6 21:54Азиз Тўхтабоев: "Серияда бешталикдан кейинги зарбаларни футболчиларнинг ўзлари ҳал этишди"  2 21:52Ҳамиджон Актамов: “Ҳар доим пенальти тепишни машқ қиламиз”  5 21:50Ўзбекистон кубоги. “Қизилқум” пенальтилар сериясида “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратиб кейинги босқичга чиқди (батафсил шарҳ)  2 21:45Эл-Шарави учун 3 йиллик шартнома ва йилига 16 миллион евро маош. Ёмон эмас-а?  4 21:30Карикатура: Вақтни қандай тўхтатиш мумкин?  7 21:10Невилл: "Манчестер Юнайтед" Погбани жамоада ушлаб қолиши керак эмас"  8 21:00Olamsport: Шоҳжаҳон рейтингда кўтарилди, Жонс Кормьега қарши жангга рози бўлмади  1 20:50Баллак "Челси"га қайтиши мумкин  3 20:45Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" Қўқонда пенальтилар сериясида ғолиб бўлди, "Динамо" мусобақани тарк этди  60 20:25Торрес: "Реал" Азарга янги даражага чиқиши учун ёрдам беради"  18 20:07"Ливерпуль" ҳимоячиси "Вильярреал" клубига ўтади  3 19:34Тарихни эслаб. 12 та сариқ ва 4 та қизил карточка кўрсатилган ўйинни эслайсизми?  12 19:25МДҲ Кубоги-2007. "Пахтакор" қандай қилиб чемпион бўлган эди?   51 19:23Карикатура: Мессидан кейин "Барселона"ни ким кўтариб юради?  14

Амиржон Сафаров: “Қўқонга фақат ғалаба учун борамиз” Янгиликлар

Амиржон Сафаров: “Қўқонга фақат ғалаба учун борамиз”

“Динамо” клуби ҳужумчиси Амиржон Сафаров Суперлиганинг 11-туридан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Футболга кириб келиш қандай бўлган?
- 1995 йил Самарқанд шаҳарда туғилганман. Акам Акмал Сафаров Мотрид маҳалламиздаги футбол тўгарагига қатнарди. Акамга ҳавас қилиб, 2006 йилдан бошлаб 11 ёшимдан биринчи мураббийим Саме Эгамбердиев қўл остида футбол сир-асрорларини ўрганишни бошлаганман.

- “Динамо”даги фаолият қандай бошланганди?

- 2016 йил “Динамо” билан биринчи лигада ўйнагандим. Мақсадимиз олий лигага чиқиш эди ва шу йил биринчи лигада тўпурар бўлгандим. Жамоам эса олий лигага чиққанди. 2017 йилдан олий лигада ўйнай бошлаганман.

- Нима учун айнан ҳужумчи бўлгансиз ёки мураббий маслаҳат берганми?

- Ҳужумчи бўлиш ва гол уриш ёқади. Ёшлигимдан ҳужумчиларни кўриб ҳавас қилардим ва ҳужумчи бўламан деб ният қилганман.

- Бу мавсум Суперлигага қайтарилган “Динамо”нинг ишлари чакки эмас. Мавсум охирида қайси ўринни эгаллаймиз деб ўйлайсиз?

- “Динамо”нинг мақсади иложи борича юқори ўринларга чиқиш. Ҳар бир баҳсда майдонга ғалаба учун тушамиз.

- “Динамо” ўз майдонида исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнамоқда ва умуман ютқазмаяпти. Бироқ сафардаги баҳсларда бунинг буткул аксини кўраяпмиз. Бунга бирор сабаб айта оласизми?

- Тўғри сафардаги ўйинларимиз ижобий бўлмаяпти. Буни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Сафардаги учрашувларда ҳам ғалаба қозониш ва ҳужумкор ўйнашга интиламиз. Барибир исталган клуб ўз майдонида, ўз мухлислари қаршисида янада кучли ўйнайди.

- Суперлиганинг 11-турини водийда “Қўқон-1912”га қарши ўтказасизлар. Бу ўйин Қўқондаги стадионнинг очилишига тўғри келмоқда...

- Қўқонда шу куни стадионнинг очилиш маросими бўлиб ўтишидан хабаримиз бор. Лекин биз Қўқонга фақат ва фақат ғалаба учун борамиз. Уёғини ўйин кўрсатади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
12 июн 18:39:25
Abdumutal Quqon
Xudo xohlasa quqonimizi stadioni ochiladi xalol uyin bilan quqon yutorsin iloyim
+1   
12 июн 18:11:14
Рустам 1912
КУКОН 1912 уз уйида биринчи учрашувда факат ГАЛАБА, ОЛГА КУКОН!!!@
   
13 июн 11:14:23
Mirjalol MED
Dinamoga shunchaki omad tilaganimizga minus bosib,, xamom pamom" deb tashabisilarmi, haliham bu o'yinda oldingi fikrlar rostan yutib qo'ysa nima qilasilar ekan...
   
12 июн 23:50:43
Fanat Barca 7
Хаммомда ютасан куконда. Кукон ёради худо хохласа.
   
12 июн 22:20:55
Iskandar Davronov
O'yin qachon 11 tu o'zi qachon bowlanadi malumot beringlar oldindan raxmat?!
   
12 июн 20:19:04
Beck)
Lanka oyinchi wu
-1   
12 июн 21:08:08
Amir Radjabov
Стадион очилиши бу'лса, Динамо Г'алабадан умид килмаса хам бу'лади. Хоким бува уйлаб к,уйган тактика ва стратегия бор.
-1   
12 июн 18:35:10
Mirjalol MED
Dinamo yutadi ,nasib qilsa
-3   
12 июн 17:34:05
Old city boyS
Samarqandba a Quqon faqat pobeda ki gashta beton, omad Dinamoba!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг