Амад Диалло қачон сафга қайтади?

Sherzod Nurmatov
30 мар 2025
"Манчестер Юнайтед" вингери Амад Диаллонинг тикланиш жараёни муваффақиятли давом этмоқда.

Футболчи кутилгандан эртароқ сафга қайтиши тахмин қилинмоқда. Фабрицио Романонинг ёзишича, у тахминан май ойида жамоа билан машғулотларни бошлаши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим Амад Диаллонинг жароҳати ҳақида хабар бераркан, у мавсум охиригача жамоага ёрдам беролмаслигини маълум қилганди. 

22 ёшли ўйинчи февраль ойидаги машғулотда тўпиғининг боғламларини шикастлаб олган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano