UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36ПСЖ ҳимоячисини "Бавария"га сотишдан бош тортди  0 14:14"Ювентус" "Наполи" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 13:50"Астон Вилла" Луисни 110 млн фунтга сотишга тайёр  0 13:27Olamsport: Нурсултон Рўзибоев Дана Уайтга мурожаат қилди, америкалик спортчини Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ва бошқа хабарлар  0 13:02"Ювентус" Мюллер эркин агентга айланганида уни сафига қўшиб олмоқчи  0 12:39"Барселона" вингери жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда  2 12:18Расман: Санжар Қодирқулов "Нефтчи" футболчисига айланди  10 11:59"Бухоро" икки футболчига қизиқмоқда  1 11:37Санжар Қодирқулов "Нефтчи"га ўтмоқда  8 11:18"Милан" "Бетис" ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  0 10:55"Бавария" ҳимоячи изламоқда  2 10:32Анри АПЛнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  0 10:08Пеп Гвардиола: "Агар "Манчестер Сити" бу мавсумда требл қилса, фаолиятимни якунлайман"  13 09:48Пирло 2006 йил ҳақида: "Реал" билан шартнома имзолаб бўлгандим, аммо..."  2 09:29МЮ 2020 йилдан бери "Челси"га ютқазмаяпти  2

Алиу Сиссе – Сенегалнинг суперқаҳрамони. 2002 йилги мўжизали жамоа сардори энди термани плей-оффга мураббий сифатида олиб чиқди Янгиликлар

Алиу Сиссе – Сенегалнинг суперқаҳрамони. 2002 йилги мўжизали жамоа сардори энди термани плей-оффга мураббий сифатида олиб чиқди

Уни мегақаттиққўл дейишади.


Сенегал терма жамоаси бош мураббийи Алиу Сиссе ЖЧ-2022 дастлабки қисмининг энг асосий мемларидан бирининг қаҳрамонига айланди.

"Нега Снуп Догг Сенегални бошқармоқда?", – бу твит Сенегал – Нидерландия ўйини вақти шунчалик тарқалиб кеттики, бу ҳатто Снуп Доггнинг ўзига ҳам етиб борди. У ҳазилни репост қилди ва футбол тўпининг эмодзисини қўшиб қўйди.



Сиссе аслида Жаҳон чемпионатининг энг қаттиққўл мураббийларидан бири. Футболчилар уни аноним тарзда диктатор деб аташади, мухлислар ва журналистлар эса ёқтиришади, сабаби у бўш Сенегални кучли жамоага айлантирган ҳолда ЖЧ плей-оффига олиб чиқди. Бу 20 йил ўтиб амалга ошди, Сиссе буюк Жаҳон чемпионати-2002да ҳам юлдуз эди.


Сиссе – Сенегал афсонаси. ЖЧ-2002да сардор бўлган ва жамоани ЖЧ-2018 плей-оффига олиб чиқишига бир баҳя қолган


Сенегал тўрт йил олдин ЖЧ-2018 плей-оффига чиқа олмади ва бундан кўпчилик хафа бўлди. Африкаликлар гуруҳда учинчи ўринни эгаллашди, аммо сариқ карточкалар (тарихда шундай ҳолда илк марта жабр кўришди) сабаб Японияни ўтказиб юборишди. Сиссе бундан нолиди, аммо ФИФА ва Жаҳон чемпионати регламентини ёмонламади.



"Биз фэйр-плей рейтинги сабаб чиқа олмадик, аммо мен барибир жамоадан жуда ҳам фахрланаман, – деди у. – Кейинги босқичга ўтишни хоҳлагандик, лекин сариқ карточкалар сабаб чиқиб кетди. Аммо, қоида шунақа, биз унга бўйсунамиз, уни ҳурмат қилиш керак".



Сиссе қоидани танқид қилмайди. Сабаби унинг ўзи унга максимал тарзда ҳурмат билан қарайди ва Сенегал терма жамоасини қоидалар ва интизом асосида қурган.

"Алиу Сиссе – барча нарсага жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади, – дейди Teranganeews.com'дан сенегаллик журналист Мамаду Ньянг. – Унда ғолиблик характери бор, у ютқазмайди – ҳазил қилмайди ва футболчилар билан хурсандчилик қилмайди.

Сиссе – Сенегал футболи афсонаси, ҳозир эса балки унинг бутун тарихидаги асосий инсондир. У ўтган аср сўнггида "Лилль" ва ПСЖ шарафини ҳимоя қилган, 2002 йилда эса чорак финалга чиққан Сенегал сардори бўлган.




Алиу йигирма йил ўтиб яна чорак финалга яқинлашмоқда. Бу сафар футболчиларнинг майдондаги ҳар бир ҳаракатини бошқарадиган мураббий сифатида. У стандартларда нима қилиш кераклигини айтади ва ўйинни назорат қилади.

"Жамоа ютқазганда, ухлай ҳам, овқат ҳам ея олмайман, – деди у Les Ochos'га. – Бундай вазиятларда ҳаётим чидаб бўлмас даражага келади. Мен ютқазишни умуман ёқтирмайман".



Аммо, Сиссенинг асосий кучи мотивация (гарчи у ЖЧ-2018нинг муҳимлигини айтиб йиғлаган ва шу орқали жамоаин руҳлантирган бўлса ҳам) ва тактика (асосий юлдуз Садьо Манедан сўнг жамоани қайта қура олган бўлса ҳам)да эмас, балки тез-тез Африка жамоаларига етишмайдиган юқори интизомдадир.


Сисседа ўзини тутиш қоидалари бор: унга кўра, кальян чекиш ва кечаси сайр қилиш мумкин эмас


"Мени Яйя Жамме (1996-2017 йиллардаги Гамбия президенти), Гитлер дейишганини биламан, аммо мен оддий инсонман, – дейди Алиу Сиссе. – Агар нимадир ўхшамаётган бўлса, ниқоб кийиб ва ҳаммаси яхшидек табассум қилмасдан, бу ҳақда гапираман. Мени шундай номлар билан аташди, аммо ҳали ҳеч ким мен футболчилар билан айнан қандай гаплашаётганимни эшитмаган.

Ўзини тутиш қоидалари сабаб барча футболчилар ҳам Сиссе билан ишлашдан хурсанд эмаслар. Бу терма жамоа аъзолари учун қоидалар тўплами.



Улардан баъзилари – кечаси юрмаслик ва кальян чекмаслик.

"Сиссе келгунга қадар ўйинчилар кечаси кўчада сайр қилишлари мумкин эди. Уларда озодлик бор эди, – дейди журналист Ньянг. – Сиссе қўл остида эса бунинг иложи йўқ. Терма жамоадаги барча фақат футбол ҳақида ўйлайди. Машғулотлар – тикланиш, ҳеч қандай кўча йўқ. Фақат шундай!"



Сенегал терма жамоасида Сиссенинг ҳаракатлари сабаб юлдуз мақомига ўрганиб қолган Демба Ба, Паписс Сиссе, Папи Жилободжи ва бошқа ёрқин сенегалликлар ўйнашмаган.

"У бизга айтди: "Мен шундай ишлайман. Бунга қўшилмаганларга кетишга рухсат бераман", – деб айтди аноним равишда Сенегал терма жамоаси ўйинчиларидан бири.

Энди жамоада Сиссе билан охиригача боришга тайёр бўлганлар бор.



"Алиу Сиссе – ғолиб, – дейди Сенегалнинг асосий мухлислар фан-клуби Le 12ème Gaindé'нинг президенти Мусса Гейе. – Биз баъзида гаплашамиз, у жуда яхши инсон. Ёқимли, оддий, катта юракка эга инсон. Аммо, шу билан бирга барчага қаттиққўл.

Унинг қандай ўйнаганини кўринг! У ҳатто Эл Хаджи Диуфга ҳам бақирган. Ва ҳудди шундай мураббий! Талабга тўғри муносабатда бўлиш керак, сабаби у натижа бермоқда. Аммо, у аниқ диктатор эмас. Шунчаки Сенегалда ҳар қандай талабчан ва қаттиққўл мураббийни диктатор дейишади. Сиссе эса ўз ишига пухта инсон".



Ва айнан шу пухталик Сенегалга бахтни қайтарди. 20 йил ўтиб.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика