UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  1 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  9 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  7 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  13 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  1 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  8 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  41 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   39 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  382 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  4

Алиссон – «Мадрид» учун энг яхши вариант! Нега? Янгиликлар

Алиссон – «Мадрид» учун энг яхши вариант! Нега?

“Қаймоқранглилар” бор эътиборини бразилиялик дарвозабон трансферига қаратса ҳам бўлаверади.

Узоқ вақтдан бери “Манчестер Юнайтед” ва Лондоннинг “Челси” киперлари Давид Де Хеа ва Тибо Куртуани қайта-қайта Мадридга кўчиб ўтиши ҳақида айтилди, аммо... Улар ҳамон ўз клублари сафида ва “қаймоқранглилар” таркибини “Рома”нинг биринчи рақамли посбони Алиссон Бекер билан кучайтириши ҳақиқатга яқинроқдек кўринмоқда.

Қанчалик ҳаракат қилмасин Кейлор Навас мухлислар ва клубдагилар ишончига кира олмади. Омадли ўйинлардан сўнг мақтаганлар ҳам, биринчи омадсиз ўйин ўтиши биланоқ яна “эски мавзуни” қўзғай бошламоқда. Де Хеа трансфери амалга ошишига бир қадам қолганда, техника панд бердими, ё яна бир нима, хуллас, кипер ҳамон туманли альбионда. Бильбаонинг “Атлетик” клуби посбони Кепа Аррисабалага сотиб олинишини эса бош мураббий Зинедин Зидан хоҳламади.

Моддий томонлама ҳам Алиссон варианти Куртуа ёки Де Хеадан маъқулроқдек.

Иккиланиб турганларнинг умидини яқинла ўз интервьюси билан “Қизил иблислар” устози Жозе Моуринью буткул узиб қўя қолди. Тибо Куртуа эса очиқчасига камида кейинги мавсумда ҳам “Челси" таркибида қолишини айтиб ўтди.

Инглизлардан дарвозабонларини олиб қўйиш 100 миллиондан арзонга тушмаслиги аниқ. Римликларни эса “борига-барака” деб, 50-60 млн еврога кўндириб юборса бўлади чоғи.

Эътиборлиси, бу трансфердан ҳар икки клуб фойда кўради. “Реал Мадрид” кучли дарвозабонга эга бўлса, “Ромы” 2016 йил “Интернасьонал”дан 7,5 млн еврога олган дарвозабонини 8-9 баробар қимматга сотиб юборади.


Нозима Зарипова таржима қилди 

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика