UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Ислом Исмоилов: "Ҳар доим мураббийлик фаолиятимга танқидий ёндашаман"  0 19:56Шота Арвеладзе: "Чемпионлик сари яна бир қадам ташладик"  2 19:49Асрор Алиқулов: "Натижалар яхши бўлса бошқа муаммолар иккинчи даражага тушади"  0 19:45Роналду коронавирусни аниқловчи тест ҳақида: “Бўлмағур нарса”  3 19:25“Барселона”да Бартомеу ўрнини вақтинчалик ким эгаллаши маълум  8 19:17Сергей Лушчан: "Эртага "Оқ-тепа"га мухлислик қиламиз"  1 18:59Абдусамад Дўрмонов: "Дуранг ўйинга мос бўлди"  3 18:52Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" Муборакда йирик ғалабага эришди  51 18:47Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши ассистентлар  6 18:23"Арсенал" ва "Милан" Йович учун курашади  1 18:16ЕЧЛ. Гуруҳдаги вазифа, "Лейпциг", Ван де Бек ва тақвим ҳақида. Сульшер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)  6 18:00Омар Моманидан карикатура: Роналду ЧЛ доирасидаги "Барселона"га қарши ўйинда майдонга тушмайди  4 17:37"Ука, унга пас берма. У бизга қарши ўйнамоқда". Бензема Мендидан "Боруссия"га қарши ўйин танаффусида Винисиусга пас бермасликни сўради  12 17:13Месси Бартомеунинг кетиши ортидан "Барселона"да қолиши мумкин  7 16:51"Барса" Депайнинг трансфери амалга ошмаган тақдирда ПСВ форварди Мален билан шартнома имзолаши мумкин  2

Алишер Шоғуломов: "Испаниялик мураббий билан биргаликда жамоамизга янгилик олиб киришга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Алишер Шоғуломов: "Испаниялик мураббий билан биргаликда жамоамизга янгилик олиб киришга ҳаракат қиламиз"

Про лига навбатдаги турида Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси Жиззахда "Зомин" меҳмони бўлиб 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг меҳмон жамоа раҳбари Алишер Шоғуломов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Қизиқарли ўйин бўлди. Айниқса иккинчи бўлимда қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Бу - футбол, ўзимизнинг хатоларимиз эвазига дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Иккинчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин ҳисобни тенглаштиришга вақт ҳам қолмаганди. Йигитлар ҳам хеч нарса қила олишмасди.

Иккинчи бўлимда ҳам мақсадимиз тўпни назорат қилиш ва рақибни тўпсиз ўйнатган ҳолатда чарчатиш эди. Захирадан янги кучларни тушуриб ҳужумни оширишни истагандик.

Биринчи бўлимда "Зомин" жамоаси жисмоний жиҳатдан тетик эди, куч кўп эди. Шу боис ҳимояда хато қилмасликка эътибор бердик. "Зомин" жамоаси иккинчи бўлимда чарчаши оқибатида биз устунликни ўз томонимизга оғдириб олмоқчи эдик.

Жамоада молиявий ҳолат яхши. Қарзлар йўқ, ўзимиз ғалаба қозона олмаяпмиз. Хатолар устида ишлаймиз, сафимизга кеча янги испаниялик мураббий келиб қўшилди. Ўйлайманки, ушбу мураббий билан биргаликда янгилик ярата оламиз. Иккинчи таймда футболчилар яхши ўйнашди, биз берган кўрсатмаларни бажаришди. Худо бугун ютишимизни истамаган экан.

"Зомин" жамоасининг майдони ажойиб, ҳаттоки айрим Суперлига жамоаларникидан яхшироқ. Бундай структурада фақат футбол ўйнашни ўйлаш керак. "Зомин"нинг стадиони топ даражада, бундай жамоанинг ўрни Суперлигада бўлиши керак", - дейди Шоғуломов.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

+1   
24 сен 21:38:54
Davronov Nodirbek
rostanam zominni stadioni zor
   
24 сен 22:13:14
Dilshod Mukhitdinov
Stadionni chimi deydimi o’timi xullas zo’r sirpansa bo’ladi;)
   
24 сен 22:01:03
Fans shop bayern
Bizi onqir chonqir stadioni mahtabdimi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика