UZ

Сўнгги янгиликлар

15:44"Сурхон" ўртоқлик учрашувида ПРО Лига дебютантига ютқазиб қўйди  0 15:40Туркия чемпионати. "Сивасспор" — "Пендикспор" (Онлайн натижа)  3 15:34“Қўқон-1912” жамоаси янги мавсумнинг биринчи ярмини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказади  2 15:10Артета: "Жоржиньо — дунё даражасидаги футболчи"  0 14:28"Бордо" ҳужумчиси ўйин вақтида ҳушидан кетди — шифохонада уни сунъий равишда кома ҳолатига туширишди  1 13:54Юлиан Нагельсманн "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши мумкин  2 13:30Абдуқодир Ҳусанов, Элдор Шомуродов, Азизбек Турғунбоев... Бугун яна қайси легионерларимизнинг жамоалари ўйнайди?  0 13:15Трансфер ойнаси ёпилди. Суперлига жамоаларидаги барча келди-кетдилар билан танишинг  54 12:54Хаби Алонсо "Реал" учун "Бавария" ва "Ливерпуль" таклифини рад этади  3 12:30Жим Рэтклифф Каземирога АПЛнинг ўзидан ўринбосар топди  2 12:12"Арсенал" дарвозабони ёзда "Челси"га кўчиб ўтади?  4 11:51"Ювентус" А Серия бозорини "назорат" қилишда давом этади  0 11:25Тео Эрнандес "Бавария"да Альфонсо Дэвиснинг ўрнини эгаллаши мумкин  0 11:01Раҳим Стерлинг янги уйида бункер қурмоқчи  2 10:40Гвардиола: «Бундай шароитда АПЛни юта оламизми? Йўқ»  7

Александр Хомяков: "Балки Рўзиқул Бердиев олдиндан "Андижон" билан тушишини сезгандир" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Балки Рўзиқул Бердиев олдиндан "Андижон" билан тушишини сезгандир"

"Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков янги мавсумга ташланган қуръа ташлаш маросимидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, жамоа дастлабки турни меҳмонда "Насаф"га қарши ўтказади. 

"Мен қуръадан аввал ҳеч нима кутмаган эдим. Бунинг учун ҳеч қандай режа ҳам ўйламагандим. Биринчи турда “Насаф” билан ўйнайдиган бўлдик. Баҳорда ҳаммада имкониятлар бир хил бўлади. Шунинг учун кимга қарши тўп суришимизни фарқи йўқ. Икки ўйинимиз сафарда ўтади, майли ҳеч қиси йўқ., - дейди Александр Хомяков

- "Андижон"да охирги маротаба 2020 йил ишлаганингизда ҳам мавсум шундай бошланганди, яъни кетма-кет иккита ўйин сафарда. Иккинчи тур "Насаф"га қарши кечганди...

- Ҳа, дастлабки иккита учрашув сафарда бўлганди. “Локомотив” ҳамда “Насаф”. Кейин уйда “Навбаҳор” билан ўйнаганмиз. Албатта, бу ўтмишда бўлиб ўтган. Ҳозирги ҳолатни у давр билан тенглаштирдиб бўлмайди, ҳаммаси яхши бўлади.

- Рўзиқул Бердиев икки маротаба "Андижон"нинг учрашувини кузатди...

- Балки олдиндан сезгандир (кулади).  Аслида ҳар бир мураббийига рақиб жамоанинг ўйинларини кузатиш қизиқ бўлади. Кимнинг қандай имкониятга эгалигини кўришлари табиий. Бу ерда ҳеч қандай таажжубланиш йўқ

- Демак қуръадан қониқдингиз?

- Албатта, нега қониқмаслик керак? Ҳаммаси жойида.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика