UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Гвардиола: «Бундай шароитда АПЛни юта оламизми? Йўқ»  0 10:21Анзур Исмоилов, Санжар Турсунов ва янги легионерлар "Локомотив"да қайси рақамларни танлашди?  0 09:57МЮ бешинчи марта шундай натижа қайд этди. Бундай ҳолат Фергюссон даврида умуман кузатилмаганди  2 09:40"Сурхон" ҳам бугун иккита ўйин ўтказади. Иккала рақиб ҳам Про лигадан  2 09:21Қатарни Осиё чемпиони қилган мураббийнинг кейинги тақдири маълум бўлди  4 09:00Кеча «Барселона» тарихидаги 11000-гол урилди. Унинг муаллифи ким?   2 08:37«Арсенал» АПЛда ноёб натижа қайд этди  4 08:26"Металлург" бугун иккита ўйин ўтказади. Битта рақиб хориждан  0 07:40Бундеслига. "Бавария" - "Лейпциг" 2:1  0 07:35АПЛ. "Арсенал" - "Ньюкасл" 4:1  0 07:30АПЛ. "Борнмут" - "Манчестер Сити" 0:1  1 07:25АПЛ. "Астон Вилла" - "Ноттингем" 4:2  0 07:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Фулхэм" 1:2  0 07:15Олимпиада-2024. Ўзбекистон - Австралия 0:3  1 07:10ЛаЛига. "Альмерия" - "Атлетико Мадрид" 2:2  2

Александр Хомяков: "Балки Рўзиқул Бердиев олдиндан "Андижон" билан тушишини сезгандир" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Балки Рўзиқул Бердиев олдиндан "Андижон" билан тушишини сезгандир"

"Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков янги мавсумга ташланган қуръа ташлаш маросимидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, жамоа дастлабки турни меҳмонда "Насаф"га қарши ўтказади. 

"Мен қуръадан аввал ҳеч нима кутмаган эдим. Бунинг учун ҳеч қандай режа ҳам ўйламагандим. Биринчи турда “Насаф” билан ўйнайдиган бўлдик. Баҳорда ҳаммада имкониятлар бир хил бўлади. Шунинг учун кимга қарши тўп суришимизни фарқи йўқ. Икки ўйинимиз сафарда ўтади, майли ҳеч қиси йўқ., - дейди Александр Хомяков

- "Андижон"да охирги маротаба 2020 йил ишлаганингизда ҳам мавсум шундай бошланганди, яъни кетма-кет иккита ўйин сафарда. Иккинчи тур "Насаф"га қарши кечганди...

- Ҳа, дастлабки иккита учрашув сафарда бўлганди. “Локомотив” ҳамда “Насаф”. Кейин уйда “Навбаҳор” билан ўйнаганмиз. Албатта, бу ўтмишда бўлиб ўтган. Ҳозирги ҳолатни у давр билан тенглаштирдиб бўлмайди, ҳаммаси яхши бўлади.

- Рўзиқул Бердиев икки маротаба "Андижон"нинг учрашувини кузатди...

- Балки олдиндан сезгандир (кулади).  Аслида ҳар бир мураббийига рақиб жамоанинг ўйинларини кузатиш қизиқ бўлади. Кимнинг қандай имкониятга эгалигини кўришлари табиий. Бу ерда ҳеч қандай таажжубланиш йўқ

- Демак қуръадан қониқдингиз?

- Албатта, нега қониқмаслик керак? Ҳаммаси жойида.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика