UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Баҳодир Аҳмедов Осиё чемпионатидаги рақибларимиз, Мендез билан эҳтимолий тўқнашув ҳамда таркиб ҳақида  0 15:10ПСВ Марк ван Боммелни истеъфога чиқарди  0 14:45Юнгберг "Арсенал"дан янги бош мураббийни тезроқ олиб келишни сўради  2 14:39Куртуа гол уриши мумкин эди, "Реал" айнан у туфайли мағлубиятдан қутилиб қолди  5 14:20Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:20АПЛнинг янгиланган рейтинги. Энг қиммат футболчилар (1-10)  15 14:14Уммон терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  3 14:03Чемпионлар лигаси. Championat.asia ижодкорлари қуръа учун ўз тахминларини билдиришди  14 13:54"Локомотив"дан Суперлига-2019 якунлари. Ким қанча ўйнади?  0 13:44Карикатура: "Норвич" жорий мавсум "Сити"лардан очко тортиб олди  4 13:20Ла Лига 17-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг  4 13:01Чемпионлар лигаси. 1/8 финалда қандай жуфтликлар бўлишини хоҳлайсиз?  70 12:52Ибрагимович "Наполи"га ўтадими?  1 12:25ЕЧЛ. Бугун 1/8 финал учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади  45 12:20Роналдиньо: "Мбаппе бир неча йилдан сўнг дунёнинг энг кучли футболчисига айланади"  8

Александр Хомяков: "Асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, рақибни қарши ҳужумда жазолашни мақсад қилгандик" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, рақибни қарши ҳужумда жазолашни мақсад қилгандик"

"Металлург" - "Андижон" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози ўз фикрларини билдирди.

Албатта, шубҳасиз хурсандман. Киритилган ғалаба учун ўз шогирдларимга миннатдорчилигимни билдираман. Сафарда ҳам ғалаба қозона олишимизни амалда исботлаганлари учун, иродаларини ишга солишгани учун уларга раҳмат айтмоқчиман. Улар кўрсатган кўрсатмаларимни бажара олишди. Рақибни заиф нуқтасини топа олдик. Рақиб бир киши кам бўлиб қолгани учун, қолаверса, ўз майдонида мағлуб бўлаётганлиги учун бор эътиборини ҳужумга қаратди. Биз ҳимояга урғу бериб, қарши ҳужумда рақибни жазолашни кутдик. Мақсадимизга эришдик. Мухлисларга алоҳида раҳмат айтишим керак, олис йўл бўлса ҳам бизни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрганларига. Кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

- Гарчи "Металлург" бир киши кам ҳаракат қилган бўлса-да, шогирдларингизни ўйин вақтини атайин чўзгандек туюлди. Бу ҳақда нима дейсиз?

- Сиз ҳақсиз. Футболчилар жисмонан толиқиб қолишмоқда. Сабаби, тақвимнинг тиғизлиги. Асосий урғуни футболчиларни тикланиш жараёнига қаратяпмиз. Шу сабабли, футболчиларни мушаклари тортиб қолмоқда. Қайтариб айтаман, ҳозир ўйин сифатидан кўра бизга кўпроқ ғалаба керак. Вазиятимиз шунақа.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг