UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Olamsport: Заррух Адашев муносабат билдирди, UFC яна олтита жангчига "эшик"ни кўрсатди ва бошқа хабарлар  0 21:50Зидан: “Азар ўша ҳаракати учун кечирим сўраб бўлган, бу энди ўтмишда қолди”  2 21:36"Насаф"нинг таркиби кучайтириладими? Мақсад қандай? Рўзиқул Бердиев жавоб берди  11 21:30АПЛ. “Ман Сити” – “Челси” (матнли трансляция)  33 21:25Мюллер ва Алаба Бундеслига рекордини ўрнатишди  1 21:08Ла Лига. "Камп Ноу"да дуранг кузатилди ёхуд энди ҳамманинг диққати "Реал" ўйинига қаратилади   155 21:05Бундеслига. “Бавария” чемпион сифатида майдонга тушадиган ўйин учун асосий таркибини эълон қилди  0 20:59АПЛ. “Кристал Пэлас” сафарда аутсайдерни мағлуб этди  0 20:58"Насаф" машғулотларни бошлади. Р.Бердиевнинг ОФК кубоги, Туркманистон клуби қатнашмаслиги ва таркиб ҳақидаги фикрлари  8 20:48Бундеслига. “Боруссия Д” муросасиз баҳсда “Лейпциг”ни енгди, “Вольфсбург”да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 20:35“Бавария” қаторасига 9-маротаба Германия чемпиони!  12 20:26"Насаф" Тожикистонга кетиш олдидан Тошкентда машғулотларни бошлади ГАЛЕРЕЯ  15 20:20Чемпионшип. Рунининг "Дерби Каунти"си лигада жон сақлаб қолди, плей-офф босқичига қуръа ташланди ва бошқа маълумотлар (+жадвал)  3 19:50А Серия. “Наполи” сафарда йирик ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди  3 18:45Дембелега "Арсенал" ва МЮ қизиқиш билдирмоқда  5

Александр Лобанов: “Пахтакор” билан ўйинда камида дурангга лойиқ эдик” Янгиликлар

Александр Лобанов: “Пахтакор” билан ўйинда камида дурангга лойиқ эдик”

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Ўзбекистон Coca-Cola Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Металлург” (2:1) учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу жамоалар иштирокидаги ўйинлар доимо мухлисларнинг диққат марказида туради. Кўпчилик таҳмин қилганидек, учрашувда “шерлар” ғалаба қозонди. Бироқ баҳсда мезбонлар томонидан киритилган дастлабки гол мунозараларга сабаб бўлди.  “Металлург” посбони Александр Лобанов ҳам учрашувдан кейин сайтимизга интервью бериш чоғида, бу вазиятга тўхталиб ўтди. 

- Александр, аввало суҳбатимизни собиқ жамоангиз бўлмиш “Пахтакор”га қарши кечган ўйиндан бошласак. Учрашувда “Металлург” дуранг қайд этиши ҳам мумкин эди. Фикримизга қўшиласизми?

- Албатта, амалдаги чемпионга қарши ёмон ўйин кўрсатмадик деб ҳисоблайман. Учрашувни ҳамма кўрди. Жамоамизга бирозгина тажриба етишмаслиги панд берди. Биринчи гол ўйиндан ташқари холатда киритилгани эса бизни янада асабийлаштирди. Афсуски ҳакамларнинг хатолари якунда мағлубиятга учрашимизга олиб келди.Менимча камида дурангга лойиқ эдик. 

- Бу йилдан бошлаб Ўзбекистон Coca-Cola Суперлигаси ўйинларида ҳакамлар учун енгиллик яратиш тариқасида VAR тизимидан фойдаланиб келинмоқда. Бу бўйича нима дейсиз?

- Фикримча бу нарса керак. Чунки ўзингиз кўряпсиз, худди “Пахтакор” билан ўйинимиздаги каби ҳакамлар жиддий хатоларга йўл қўймоқда. Улар ҳақиқатдан ҳам адашяптими ёки ростан қиляптими буни ҳеч бир инсон айтиб бера олмайди. Ҳакам хатодан кейин маълум муддатга четлатилмоқда. Лекин натижа барибир қолади. Ишонасизми “Пахтакор” билан дуранг учун раҳбарият мукофот пули вада қилганди. Агарда камида дуранг қайд этилганида уйимизга мукофот пули билан, яхши кайфиятда кириб борардик. Қанот ҳакамининг жиддий хатоси туфайли бундан қуруқ қолдик. Энди нима десак ҳам ҳеч нима ўзгармайди. Назаримда Суперлиганинг ҳар бир ўйинида ВАРдан фойдаланилса адолатли бўларди. Ҳакамлар хатоларини ўз вақтида тўғрилаб кетишига имконият туғилади. 

- “Металлург” ҳозиргача тўртта ўйин ўтказиб, шундан учта баҳсда мағлубиятга учради ва бир маротаба ғалаба қозонди холос. Жамоангизнинг ушбу муваффақиятсизлиги вақтинча деб ҳисоблайсизми?

- Хабарингиз бор, бизда яқинда бош мураббий ўзгарди. Шунингдек мураббийлар штабида ҳам айрим ўзгаришлар юз берди. Энди жамоанинг ўйин услубига ҳам ўзгартириш киритилмоқда. Футболчилар аста-секин янги тактикага мослашиб бориши учун бироз вақт керак. Умид қиламанки, кейинги турлардан мухлисларимизни қувонтира бошлаймиз. Табиийки турнир жадвалидаги ўрнимиз ҳам яхшиланиб бораверади. 

- Дарвоқе, “Металлург”нинг тажрибали футболчиси сифатида жамоада бош мураббийнинг ўзгариши бўйича қандай муносабатда бўлдингиз?

- Бу - клуб президентининг қарори бўлди. Уни ортиқча муҳокама қилиш менинг ваколатимга кирмайди. Раҳбарият жамоада ниманидир ўзгартиришни истади. Шунинг учун бош мураббий ўзгарди. Биз футболчилар ҳар қандай холатда ҳам мажбуриятимизни бажаришимиз керак. Жасур Абдураимов ҳам узоқ вақт “Пахтакор” мураббийлар штабида фаолият юритиб, ўзига яраша тажриба орттирди. Эндиликда ўзининг фалсафасини “Металлург”да намоён қилади. 

- “Металлург”да дарвозабонларни узоқ йиллардан буён шуғуллантириб келган Алишер Аҳмедов яқинда жамоа билан хайрлашди. Унинг ўрнида иш бошлаган Пётр Гизимчук билан ишлаш қандай кечмоқда?

- Албатта ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша ишлаш услуби бўлади. Аҳмедов ва Гизимчукнинг машғулот ўтказиши, шогирдларини ўйинга тайёрлаши бўйича қарашлари умуман фарқ қилади. Биз профессионаллармиз ва қайси мураббий билан бўлмасин астойдил ишлаб, топшириқни бажаришимиз керак. 

- “Металлург” шу кунгача тўртта ўйинда бешта тўп ўтказиб юборди. Айтингчи ушбу голларда ўзингизни қанчалик айбдор ҳис қиласиз?

- Ўтказиб юборилган голларда барибир истайсизми йўқми асосий юк дарвозабонга тушади. Имкон қадар ҳар бир ўйинда жамоамни голлардан қутқариб қолишга уринаман. Лекин футбол хатолардан холи эмас. Дунёнинг манаман деган таниқли посбонлари ҳам баъзида хатога йўл қўймоқда. Асосийси хатони кейинчалик бошқа такрорламаслик керак. Биласизми ҳар бир ўйинда видео-операторимизга илтимос қилиб, учрашув тасмасини айнан ўзим иштирок этган вазиятларни кесиб (нарьезка) беришини ва шу орқали ўзим уйда ўйинларимни кўриб чиқиб, таҳлил қиламан. 

- Кейинги тур “Металлург” ўз уйида “Андижон”га қарши баҳс олиб боради. Бўлажак учрашув ҳақида нима дейсиз?

- Андижонликлар ҳам имкон қадар очко билан қайтишга уриниши аниқ. Лекин биз ҳам ўз майдонимизда мухлисларимизни ғалаба билан хурсан қилишни истаймиз. Учрашув жангавор руҳда ўтиши турган гап. Менимча биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилади.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

+5   
05 апр 11:59:39
bbb
Куйсангчи Нортой. Ютказишларингни узларинг хам хохладингру. Оп кочасанда. ПУбликачи. Саал колди 1 годан кейинми ёки 2 голда Пахкаор футболчитларига кушилиб голни нишонлаворишларинга
+3   
05 апр 11:32:30
FC_BARCELONA_UZ
Chichib qoʻymaganingda shunaqa boʻlardi.
+2   
05 апр 12:09:04
Vazirkhan
Ўтказиб юборган иккинчи голингни ушлаб олишга эринган бўсанг, тепиб қайтариб юборсанг хам бўларди.
+2   
05 апр 11:54:47
mundialgacha...
2016-yil 15-noyabrda Seulda sal vazning kamroq bo'lganda to'pni ilib olarmiding, zoraa...
+2   
05 апр 11:53:15
mundialgacha...
Adminlar ham saytda bahs qizisin deb, injtervyularni ham futbolchilardan tanlab tanlab olib qo'yadiyov, menimcha
+2   
05 апр 11:26:21
ФутболN1
Лабанов отанг бабаянни кетидан одам булдинг
+2   
05 апр 11:21:31
Азамат Одилов
Уша вада килганлар ич-ичидан уйиндан сунг хакамга Рахмат айтган булсалар керак...
   
06 апр 19:22:00
Farhod__bek1990
Labanov OUT
   
05 апр 15:10:25
Man United
Сен чмо Ыыыыы килиб куймаганингда нафакат дуранг, балки бемалол галабага хам эришардиларинг. Александр Самвелович Кабанов.
   
05 апр 12:36:03
L10 messi
bbb фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Куйсангчи Нортой. Ютказишларингни узларинг хам хохладингру. Оп кочасанда. ПУбликачи. Саал колди 1 годан кейинми ёки 2 голда Пахкаор футболчитларига кушилиб голни нишонлаворишларинга
Eee gap yo'q...kulorib mazza qildim. hammaga erinmay +bosib chiqdim
   
05 апр 12:34:08
L10 messi
Fan_BARCA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Lobanovvv N 1
Lobanov N 1-2 darvozabon
-1   
05 апр 12:55:31
Fortunaa
Шароф гол урган вазиятда хурсандчилигингни яширолмадингку, тўғрисини айт агар уша голни Сергеев урганда бориб қучоқлаворардинга
-2   
05 апр 13:46:41
Azizbek Rustamovich2
Fan_BARCA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Lobanovvv N 1
Mabodo ismingiz Samvel emasmi. Yo Aleksandrmi
-2   
05 апр 11:41:49
Fan_BARCA
Lobanovvv N 1
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика