UZ

Сўнгги янгиликлар

04:40Карикатура: Марадона вафот этди  1 03:12ЕЧЛ. "Бавария", "Порту" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинлар якунланди  0 02:59ЕЧЛ. Бергамо клуби "Энфилд"да "Ливерпуль"ни таслим қилди!  7 02:55"Реал Мадрид" Миланда "Интер"ни таслим этди  48 02:46Майк Тайсон ўзининг қаҳрамони ҳақида гапирди. Бу "Бобурнинг ойиси" эмас!  23 02:36Коке тарихий натижа қайд этди  0 02:21Азар 3 йилдан кейин яна Чемпионлар Лигасида гол урди  19 02:00Olamsport: Фергюсоннинг жанги аниқ бўлди, Хабиб қайтишига шама қилди ва бошқа хабарлар  0 01:49"Барселона" "Милан" билан нидерландиялик футболчи учун курашади  0 01:23Гвардиоладан қойилмақом натижа  3 01:00ЕЧЛ. "Боруссия М" "Шахтёр"ни мағлуб қилди  6 00:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" муддатидан аввал 1/8 финалга чиқди  3 00:28Марадонанинг вафоти туфайли Либертадорес кубоги нимчорак финал ўйини қолдирилди  6 00:10ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Бавария"нинг асосий таркиби маълум  3 00:02ЕЧЛ. "Интер" – "Реал": Мариано, Начо ҳамда Васкес бошланғич таркибда  6

Александр Ежов: "Бугун кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик" Янгиликлар

Александр Ежов: "Бугун кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик"

ПРО-Лига 13-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Жамоамизнинг барча аъзолари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар муваффақиятсизликка учради. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди ва голга тортадиган вазиятларни яратишни бошладик.

Бундан ташқари бугун айрим футболчиларимизда жароҳат бор эди. Заҳира ўриндиғимизда асосан ёшлар бўлганлиги учун улар орасида ўйинни кучайтирадиган футболчилар йўқ эди. Аниқ айтадиган бўлсак, 4-5 нафар асосий таркиб футболчиларимизда жароҳат бор. Бу каби сабаблар бугунги ўйин натижасига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Шунингдек Саиджамол Давлатжоновни ҳам жароҳат туфайли заҳирага олдик.

Иккинчи бўлимда ўйинимиз чиндан ҳам кучайди. Кўплаб вазиятлар яратдик. Бироқ рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик. Бу футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради. "Истиқлол" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

Тўғри, бугун иккинчи бўлимда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Футбол шунақа ўйин. Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Имкониятлардан фойдалана олмаганимиз учун ютқаздик" - дейди "Хоразм" бош мураббийи.



Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
31 окт 21:02:30
Зохирбек
Ока канака вазият,канака Хоразм стили,Зоминни боллари ярим майдондан утказмасдан уриб кетдику контр хужумда,3 та химоячи бб уйнаш услубини олдин болларга ургатиш керак,кейин талаб килиш керак,а так жамоа уйини нольга тенг
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика