Александр Аверьянов: "Андижон"нинг мавсумни аянчли бошлагaнидан хафа бўлдим"
24 апр 2014 20:30
Янгиликлар
Александр Аверьянов: "Андижон"нинг мавсумни аянчли бошлагaнидан хафа бўлдим"
Андижон футболи тарихида ўзига яраша из қолдирган россиялик Александр Аверьянов 2012 йили “Бургутлар”га бош мураббий бўлиб келганида буни барча мухлислар катта хурсандчилик билан қарши олишганди.
Бироқ узоқ йиллик танаффусдан сўнг “Андижон”га қайтган мутахассиснинг бу сафарги фаолияти бир мавсумга ҳам етиб бормади. Унга ишлаш учун имконият берилмагани мураббийнинг хавфсаласини пир қилганди. Ўйлаб қўйган режаларини, тажрибаларини охиригача амалга тадбиқ эта олмасдан ортига қайтиб кетиш унинг учун аламли эди. Аверьяновдан кейин “Андижон” қандай аҳволга тушиб қолгани барчага яхши аён. Хаттоки ҳозир ҳам клуб ўз мавқеини тиклай олмаяпти. Мухлислар эса Аверьяновга ҳали ҳам ишонишади. Агар ўша пайтда истеъфога чиқарилмаганида жамоа олий лигадан тушиб кетмаслигига ҳам қатъий ишонишарди. Энди буларни гапиришдан фойда йўқ, чунки бўлар иш бўлиб ўтди. Аммо Александр Николаевич билан суҳбатлашишни анчадан бери ният қилиб юрардик. Негаки, ҳозирги пайтдаги фаолияти шунингдек, “Андижон”да ўтказган ҳаёти хусусида қандай таассуротлар қолгани қизиқ туюлганди.
- Александр Николаевич, “Андижон” клубидан кетганингиздан кейин фаолиятингизда нима ўзгарди? Жамоа ишқибозлари ҳозиргача сизни эслаб юрадилар.
- Эслаб юрганинглар учун раҳмат! Албатта, клубдан кетишни режалаштирмагандим. Мен узоқ йиллар давомида ҳар қандай рақибга қарши кураша оладиган кучли жамоани шакллантиришни истагандим. Андижонлик ишқибозларни маҳаллий футболчилар ўзларининг яхши ўйини билан қувонтиришга муносиблар. Ҳа, жамоада ишлаб юрган пайтимда уларнинг қўллаб-қувватлашаларини ҳис қилиб турардим. Ишқибозларнинг муҳаббати ва ишончи жиддий учрашувларга тайёргарлик кўриш олдидан ўйинчиларга доим ёрдам берарди. Фаолиятимга келсак, профессионал мураббийнинг ҳаётида қандай ўзгаришлар юз бериши мумкин? Ўзбекистондан қайтиб келганимдан икки кун ўтгач иккинчи дивизионда муваффақиятсиз иштирок этаётганда “Орёл” жамоасини бошқариш таклифини олдим. Ҳозир мураббийлар олий мактабида сабоқ беряпман. Маърузалар ўқияпман, семинарлар ўтказяпман. Бир сўз билан айтганда, рус мураббийларини ақл билан иш юритишга ўргатяпман. Ахир футболда узоқ йиллар давомида билим ва тажрибалар орттирганман.
- Собиқ клубингизнинг чемпионатда қандай иштирок этаётганидан хабарингиз борми?
- Жорий йилдан бошлаб жамоанинг олий лигада иштирок этишга киришганини биламан. Интернет орқали маълумотлар оляпман. Мавсум старти бундай аянчли кўриниш олганидан хафа бўлдим. Ишончим комилки, мухлисларнинг жуда кучли қўллаб-қувватлашлари ёрдамида “Андижон” вазиятни ижобий томонга ўзгартира олади.
- “Андижон” мухлислари ҳали ҳам сизни эслаб юришади. Айтингчи, клубни тарк этганингизда хаёлингизга қандай фикрлар келганди?
- Албатта, бундан изтиробга тушганман. Шу билан бирга мухлислар жамоа тепасида ЎЗ мураббийини кўришни истаётганларини ҳис қилиб тушуниб турардим. Уларнинг ишончини қозонишим шарт эди. Қабул қилган қарорларимда қатъий бўлишим ва ўз ғояларимни вилоят раҳбариятига етказишим кераклигини ҳис қилардим. Аммо буни уддалай олмадим. Клуб раҳбарияти билан муносабат чоғида принципиал мавқеимни эгаллай олмадим. Улар билан кўнгилдагидек жамоа тузишим амримаҳол эканлигини тушуниб етгандим. Молиявий масала фақат бир кишига боғлиқ бўлиб қолган пайтда ва у маблағни худди ўзининг шасхий мулкидек фойдаланаётган бир паллада бундай йўл тутиш яхшиликка олиб келмайди. Шунинг учун ҳам жамоада доим пул бўлмасди. Ўйинчилар кўнгилдагидек овқатланиш ёки малакали тиббий хизмат билан таъминланишни қўя туринг, мукофот пулларини ололмасдилар. Ваҳоланки, ҳомийлар клубнинг молиявий аҳволи учун тўлиқ ёрдам кўрсатардилар. Жамоанинг бу борадаги фаолияти билан танишиб чиққанимдан сўнг Андижон вилояти футболи, жумладан “Андижон” клубини ривожлантириш йўлидаги фикрларимни етказишга ҳаракат қилдим. Шу мақсадда жамоа президенти, Андижон вилояти ҳокими А.Т.Усмоновга хат ёздим. Аммо жавоб олмадим. Сизга бу хатни жўнатяпман.
- Клубни бошқарган пайтингизда маҳаллий ўйинчилар кўп эди. Масалан, Лочин Долимов, Дилмурод Мамаюсупов, Алишер Тўхтасинов, Акмал Жўрабоев, Илдар Маматказин, Акбар Ходжаев. Улар сизнинг қўл остингизда тўп суришарди. Ҳозир айримлари захирада ўтиришган бўлса, кўпчилиги клубни тарк этганлар. Айтингчи, уларнинг савияси олий лигага мос тушадими?
- Мен бу рўйхатга Даврон Турсунов, Бекзод Ғозиев, Баҳром Абдураҳимов, Иброҳим Отахонов, Расул Раҳмонов, Лочин Солиев, Икром Ибрагимовни ҳам қўшган бўлардим. Кўриб турганингиздек, жамоа асосан маҳаллий ўйинчилардан ташкил топганди. Назаримда ҳаммаси истиқболли футболчилар. Лекин, афсуски, улар билан ишлаш учун имкон бермадилар. Тан олишим керак, ўзбек футболини яхши билмасдим. Шунинг учун легионерларни танлаш чоғида айрим хатоларга йўл қўйганман. Чемпионат бошидаёқ уларнинг жамоага фойдаси тегмаслигини тушуниб етгандим. Айниқса, Владимир Шишелов бошқалардан ажралиб турарди. Уни шахсан ўзим “Андижон”га таклиф қилгандим ва у ишончни оқлашга киришганди. 6-7-турдан сўнг у чемпионатдаги энг яхши тўпурарга айланиб олганди. Кейин эса хужжатларни сохталаштириш, яъни, шартнома билан боғлиқ ёқимсиз воқеа юз берди ва кутилмаганда Шишелов жамоани тарк этди. Қолган легионерлар билан биринчи даврадан сўнг хайрлашишимизга тўғри келди ва асосий урғуни ўз ёшларимизга қаратишга қарор қилдик. Уларнинг ҳаммасини истиқболли йигитлар деб ҳисоблайман. Буни ўйинлар кўрсатиб берарди. Жамоа замонавий футбол намойиш этарди. Ўйин борасида ҳеч кимга ютқазмаганмиз. Шунинг учун стадионга томошабинларнинг ташрифи доим юқори эди. Камчиликлар сифатида ҳимояда йўл қўйилган болаларга хос хатоларни айтиб ўтган бўлардим. Қолаверса, дарвозабонлар ҳам бўш ўйнардилар. Клуб ҳаётининг ҳамма сирларини очишни истамасдим. Лекин айрим футболчиларнинг раҳбарият билан биргаликда қитмирона йўл тутганлари борасида жим тура олмайман. Майли, буларнинг ҳаммаси виждонига ҳавола...
- “Андижон”да ишлаётган пайтингизда тизим ва инфратузилма сизни тўла қаноатлантирармиди? Ва умуман инфратузилма қандай бўлмоғи керак?
- Албатта, қониқтирмасди. Бу ҳақида юқорида ҳам айтдим. Клубдаги ишларнинг ҳаммаси фақат бир одам, у ҳам бўлса кўпроқ ўз манфаатини ўйлаган пайтда яхши натижа кутмаган маъқул. Тузилма қандай бўлишини вилоят ҳокимига ёзган хатимда батафсил тушунтириб бергандим. Футбол хўжалигини бошқаришнинг бошқа усуллари ҳам бор. Ахир ўзингиз ўйланг, база 10 йил мобайнида таъмирланмаган ва шарт-шароитлар кўнгилдагидек бўлмаган вазиятда футболчи ўйинларга қандай қилиб яхши тайёргарлик кўра олади? Мен мураккаб учрашувлардан сўнг кучни қайта тиклаш учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида гапирмаяпман. Катта машаққатлар эвазига бироз бўлса ҳам кўнгилдагидек овқатланишни йўлга қўйгандик. Бунинг ўзи катта натижа эди. Назарий машғулотларни ўтказиш учун аудио, видео техника жуда муҳим! Албатта, эҳтимол бундай ускуналар бошқаларда ҳам йўқ бўлиши мумкин. Бироқ биз юқори натижа ҳақида гаплашяпмиз. Футболда арзимайдиган майда-чуйдалар бўлмайди!
- Мураббийлар штаби билан қандай ишлагансиз?
- Ёрдамчиларим томонидан фақат ҳурмат билан муносабатни ҳис қилиб турардим. Жамоа бошлиғи Солижонов Анвар Тожиевич билан ишлаш ёқимли бўлган. У ақлли, доно ва обрўйи баланд мутахассис. У аввал собиқ иттифоқнинг етакчи ҳакамларидан бири бўлган. Шундай мутахассис ўзбек футболининг тарбияланувчиси эканлиги диққатга сазовор. Биринчи ёрдамчим Виталий Лигай билан ҳам ҳамкорлигимиз жуда ажойиб чиққан. У замонавий мураббий. Асосийси, футбол санъатини яхши тушунади. Жамоа шифокори Баҳодир Насриддинов билан ўзаро иш жараёнида яхши хотиралар қолган. Массажчи Марлен Каримов, жамоа маъмури Маъруф Тўрақулов ҳам ўз ишинининг усталари ҳисобланишарди. Жамоанинг матбуот хизмати ҳам кўнгилдагидек ишлаган.
- Андижондаги фаолиятингиз ҳақида қандай яхши таассуротлар қолган?
- Биринчи навбатда ишқибозларни кўрсатган бўлардим! Улар футболни жуда севадилар. Фансектор жуда ажойиб эди. Гарчи мухлислар клубининг раҳбари Нодир Тўйчиев билан баъзида чиқиша олмай қолган бўлсакда, уни ва бошқа йигитларни тушунишим мумкин. Улар севимли жамоаси учун чин дилдан қайғурардилар. Айниқса, катта авлод вакилларига бўлган меҳрим бошқача эди. Улар 80-йилларда ва “Андижон”даги кейинги фаолиятимда ҳам мен билан доим ёнма-ён бўлдилар. Ўзбекистонда футболнинг ривожланиши тўғри йўлдан бораётганини таъкидлаб ўтмоқчиман. Андижонда ҳам бу борада катта ишлар амалга оширилмоқда. Биринчи навбатда интернат ташкил этиш ва болаларни тайёрлаш учун тажрибали мутахассислар жалб этилганини айтиш керак. Шаҳарда М.Тўхтасинов бошчилик қилаётган футбол мактаби аъло даражада. Қолаверса, Ўзбекистон тобора чиройли бўлиб бормоқда! Ўз навбатида Андижон шаҳри ҳам кун-сайин чирой очмоқда.
- Суҳбатимиз охирида шундай савол бермоқчиман: агар сизни яна “Андижон”да ишлашга чақирсалар рози бўласизми?
- Андижон мен учун иккинчи Ватан бўлиб қолганини таъкидлаганман. Таклиф бўлсинчи, ўшанда ўйлаб кўрамиз! Ҳозирча Андижоннинг барча аҳолисига менинг катта саломимни етказинг. Уларга ҳаётида омад тилаб қоламан!
ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.

Фикрлар